1993 йилда президент Ислом Каримов ва унинг атрофидаги коммунистлар Ўзбекистондаги демократик мухолифат лидерларини юртдан бадарға қилиб, мухолиф партияларнинг расмий фаолиятини ва умуман демократик ташаббусларни таъқиқлашди.
Шундан сўнг золим ва унинг атрофидаги ўғри элита ўзбек халқига янги ғоявий доктрина, қарашлар платформасини тақдим этиш мажбуриятида қолишди. Бу доктрина демократик қарашларни зимдан инкор этувчи плафторма бўлиши керак эди.
Дунё ҳаётида фақат моддий нарсаларни тан олувчи моддиюнчи, яъни материалист Ислом Каримов ва унинг атрофидаги ўғри коммунистлар мустақиллик йилларида ўзларининг сиёсий манфаатлари учун кўплаб ғоявий чўпчакларни ўйлаб топиб, ўзбек халқига тақдим этиб боришди.
“Факт ва Фикр”нинг бугунги сонида мустақиллик йилларидаги ғоявий чўпчакларнинг ОЛДИ-10 талигини эътиборингизга тақдим этаман. Кўрсатув давомида хит-парадга кирган ҳар бир чўпчакнинг ёлғон эканлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан.
Демак, Ўзбекистон ҳукуматининг ғоявий чўпчаклари хит-парадига хуш келибсиз!
Мустақиллик йилларида ўзбекларга тақдим қилинган ғоявий чўпчаклар сони аслида 20 дан ошади. Хит-парадга уларнинг олди 10 таси киритилди. Майда чуйда чўпчаклар жуда қисқа умр кўришди.
Қисқа умр кўрган шундай чўпчаклардан бири бундан уч йил олдин Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов оғзидан янграган “Мухолифат мамлакат ичидан чиқиши керак” – деган ғоявий фирбгарликдир.
Агар Сизга итоаткор галстуклардан кимдир: “Мухолифат мамлакат ичидан чиқиши керак” – деса, унга: “Мухолифат эшикдан чиқадими, тешикдан чиқадими, сизга нима фарқи бор, жаноб?! Ана, мухолифат ичкаридан чиққан эди, ичкарига олиб кетиб, қамадингизларку! Ундан кўра: “Ҳукумат йўриғидаги 5 қўғирчоқ партиядан бошқа ҳеч бир партияни рўйхатга олмаймиз!” – деб очиқ айтиб қўяқолмайсизларми? – деб жавоб қайтаринг.
Ғоявий чўпчакларга алданиб қолмаслик учун фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Ушбу видеони улашинг ҳамда “Факт ва Фикр” каналига обуна бўлинг!
Бобомурод Абдулла
2021 йил 3 март