Мирзиёевдан кейин Раҳмон ҳам буйруқ берди - BBC O'zbek
Қўшни Тожикистон раҳбари куч тизимларига мамлакат мудофаа қудратини кучайтиришни буюрган. Тожикистон Қуролли Кучлари ва Чегара қўшинларининг доимий ҳарбий тайёргарлик ҳолатида туришлари борасида аниқ топшириқлар берган. Бунга қўшимча, мамлакат аҳолисини ҳам ҳушёрликни қўлдан бермасликка чақирган. Президент матбуот хизматининг расман билдиришича, Имомали Раҳмоннинг сўнгги буйруғи Тожикистон Хавфсизлик Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган йиғини чоғида янграган. Мажлис чоғида президент Раҳмон дунё бўйлаб террорчилик ва диний-сиёсий экстремизм таҳдиди кучайиб бораётгани воқеълигига диққат қаратган. Мавжуд вазиятни мамлакати ҳарбий тузилмалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан муҳокама қилиб олган. Ўтган ой охирида Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев ҳам мамлакат Қуролли Кучларини янада замонавийлаштириш ва қудратини оширишга қаратилган "аниқ вазифа" ва "топшириқлар” берган. Аммо бу хабар тафсилотларидан бу аниқ вазифа ва топшириқлар нималарни кўзда тутиши ноаён қолган.Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан ўтказган йиғини қўшни Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиқиб бораётган бир пайтга тўғри келган. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.