'Қулоғимни кесиб ташлади, жазосини беринг' - BBC O'zbek
Бундай даъват билан афғон ҳукуматига ўтган ҳафта ўз эри ҳар икки қулоғини ҳам кесиб ташлаган Зарина чиққан. Юз берган машъум ҳодиса ортидан ҳануз касалхонада қолаётган 23 ёшли Зарина эрини ушлашлари ва маҳкамага тортишларини талаб қилган. Зарина турмуш ўртоғининг нега бу ишга қўл ургани сабаби эса, маълум эмас. Агар, жабрдийда бу жувоннинг сўзларига ишонилса, Эронда меҳнат муҳожирлигида банд бўлган эри ўта рашкчи бўлган. Наша ҳам чекиб турган. Афғонистоннинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош шимолий Балх вилоятида юз берган бу воқеа ортиданоқ маҳаллий полиция тергов ишларини бошлаган. Аммо вилоят маркази Мозори Шариф шаҳрида бўлган мухбиримиз Ҳаёт Шайбоннинг айтишича, зўравон эр ҳануз қўлга олинманган. Полициянинг ҳозирги тахминларига кўра, у аллақачон Эронга қочиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Заринанинг қачон касалхонадан чиқиши маълум эмас. Аммо, ёш жувоннинг сўзларидан аён бўлишича, эрининг уйига қайтиш ва у билан ортиқ яшаш нияти йўқдир. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.