“Россиядаги меҳнат муҳожирларига жиддий эътибор зарур”
Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади.
Шўролар даврида мисли кўрилмаган бу ҳолат ортидаги асосий сабаб минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик сабаб экани маълум.
Россияга келаётган аксарият меҳнат муҳожирлари ўз ҳуқуқлари яхши билишмайди. Бу мамлакатдаги барча иш берувчи ширкатлар ҳам муҳожирларнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини таъминламайди.
Кузатувчиларга кўра, ҳуқуқий нуқтаи назардан энг қаровсиз қолган муҳожирлар ўзбекистонликлардир.
Баҳром Исмоилов Россия пойтахтида Ягона миграция хизмати ва "Законы города" юридик фирмалар раҳбаридир.
У “Миллатчиликсиз мамлакат” ижтимоий ҳаракати асосчиси ҳам саналади.
Би-би-си Ўзбек хизмати Баҳром Исмоиловдан Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларининг бугунги муаммолари ҳақида сўраган.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.