Ўзбекистон ҳукумати Қуръонга қарши тиш-тирноғи билан курашишда давом этмоқда
Ўзбекистон ҳукумати Қуръонга қарши тиш-тирноғи билан курашишда давом этмоқда.
Тошкентдаги "Ҳикматли билим” тил ўрганиш маркази Олмазор тумани Ички ишлар бўлими терроризмга қарши кураш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари апрел ойи бошида ўтказган рейдлар ортидан, 15 апрелда ёпилган.
Марказда араб тилидан дарс бериб келган Дилфуза Каримованинг Озодликка айтишича, рейдлар пайти ўқув марказидан Қуръон китоби топилгани марказни ёпишга важ қилиб кўрсатилган.
- Мен дарс берадиган хонадан Қуръон китобини топиб олишиб, «диний таълим бергансан», деб марказни ёпишяпти. Мен фақат араб тилидан дарс бераман, бу марказда фақат тил ўқитилади, - дейди Каримова.
Олдинги номи «Умар Мирзо» бўлган "Ҳикматли билим” тил марказида уч ой ичида икки марта рейд ўтказилган.
Март ойида ўтказилган рейдлар ортидан «Умар Мирзо» маркази фаолияти тугатилиб, ўрнида "Ҳикматли билим” тил маркази очилган эди.
- Мени арабча билганимни ва ўз билимимни бошқалар билан баҳам кўраётганимни булар хавф сифатида кўришяпти, - дейди Дилфуза
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.