Суриянинг қамал остидаги Ҳалаб шаҳри аҳолиси жон сақлашнинг ўзига хос йўлини ўйлаб топибди. Чорасизликдан шундоқ ҳам харобага айланиб қолаёзган уйларининг томларини қўлбола экинзорларга айлантира бошлашибди. Ҳалабнинг шарқий қисмида яшовчи ва асли касби электрик бўлган Абу Муҳаммад бечоралик ана шундай деҳқонга айлантирган шаҳарликлардан бири. Шаҳарда озиқ-овқат жуда тақчил экани боис, Абу Муҳаммадга ўхшаган кўплаб инсонлар фақат ана шу “қўлбола” томорқаларидан чиққан ҳаминқадар “ҳосил”ларига қаноат қилиб яшашга мажбур эканлар. Тафсилотлари билан сиз ҳам танишинг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.