‘Ҳижобингни ечмасанг, сенга ўт қўяман’ - BBC O'zbek
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, нотаниш шахс Мичиган Университети талабасига худди ана шундай деб таҳдид қилган. “Агар, ҳижобини ечмаса, унга ўт қўяжаги” билан пўписа қилган. Ҳодиса ўтган жума куни маҳаллий вақт билан шомга яқин Энн-Арбор шаҳридаги Талабалар шаҳарчасининг шундоққина ташқарисида юз берган. Полиция мулозимларининг сўзларидан маълум бўлишича, талаба қиз нотаниш шахснинг айтганига кўнгану, сатҳни соғ-омон тарк этган. Мичиган Университети масъули Дайан Браун наздида, “бу – диний нафрат заминида амалга оширилган жиноят бўлган”. У бу ҳақдаги фикрларини Американинг нуфузли “Вашингтон Пост” нашрига изҳор этган. Нашрнинг маълумотларидан аён бўлишича, Республикачи номзод Дональд Трампнинг президент сайловларидаги ғалабаси ортидан, Америкада бунга ўхшаш ҳоллар ортган. Дональд Трамп эса, сайловолди кампанияси чоғида ўзининг мусулмонлар ва муҳожирларга қарши кескин чиқишлари билан танилган – тафсилотлари видеолавҳамизда, назардан қочирманг, муҳим. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.