Энди ҳам сиздан справка сўраб кўришсин-чи! - BBC O'zbek
Яна нечта справкани, деб сўранг: 85 та... Аммо фақат Россияда ва бундай қарорга Бош вазир Дмитрий Медведев келган. Россия Бош вазири бу хусусдаги қарорини 7 ноябр куни имзолаган. Унга мувофиқ, 25 давлат идорасининг фуқаролардан ортиқ бирор бир справка талаб қилишга ҳаққи бўлмайди. Уларнинг сирасига яшаш жойидан, Россия фуқароси паспортининг ҳақиқийлиги, судланмагани, машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилмагани, йўл қоидасини бузмагани ва ёки солиқдан қарздорлиги йўқлигига оид справкалар ҳам киради. Россия ҳукуматининг баён қилишича, бундан буёғига бу справкаларни фуқаролар эмас, ана шу 25 та давлат органи лозим идораларга тақдим этиши шарт кўрилади. Ҳукумат наздида, бу – мамлакат муассасалараро маълумот айирбошлаш жараёнини тезлаштиради ва давлат идоралари самарадорлигини оширади. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг, қизиқ. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.