Ўзбекистон - Қирғизистон: Сўх жанжали илдизи асли қаерда?
#bbcuzbek
Ўзбекистоннинг Сўх тумани ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти фуқаролари ўртасида сув устида чиққан жанжал илдизи аслида нимага бориб тақалади?
Сўх - бутунлай Қирғизистон билан ўралган Ўзбекистон ҳудуди.
Сўхликлар Фарғона, Тошкент ёки Россияга бориш учун Қирғизистон ҳудудидан ўтишлари керак.
Сўхда ишсизлик ва камбағаллик юқори. Ёш эркаклар аксар Россияда ишлашга мажбур.
Туманда яшайдиганлар эса деҳқончилик қилишади ва бу учун сув зарур.
Чашма номи билан танилган булоқ эса ҳам Қирғизистон, ҳам Ўзбекистон фуқаролари ҳаёт кечириши учун ўта муҳим.
Фарғона вилоятига қаровчи Сўх асосий Ўзбекистондан узилиб қолган: йўллар кўпинча ёпиқ , одамлар қийналиб ўтишаётганини, йўлда порахўрлик ва чекловлар кўплигидан нолишади.
Ўзбекистон нега чорак асрдан бери қўшни Қирғизистондаги ўз ҳудудларига фуқароларнинг бемалол кириб-чиқиш масаласини ҳал қилолмаяпти?
Сўх муаммоси илдизи ўзи қаерда?
Нега бу сўнгги пайтлари зўравонлик шаклида намоён бўлмоқда?
Би-би-си Ўзбек Хизмати мухбири Аваз Тоҳиров шарҳлайди.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.