“Мурунтовликларга аталган сув техник мақсадда ишлатилмоқда. Аҳоли эса сувсизликдан қийналмоқда”
“Мурунтовликларга аталган сув техник мақсадда ишлатилмоқда. Аҳоли эса сувсизликдан қийналмоқда”
“Навоий вилояти Зарафшон шаҳри Мурунтов қўрғонидан ёзмоқдамиз. 4500 аҳоли истиқомат қилиб келаётган қўрғонимиз раҳбарларнинг назари ва эътиборида четдан қолиб кетган. Аҳолининг қарийб 60 фоизи Марказий кон бошқармасида ишлайди. Бизни кўп йиллардан бери ичимлик суви муаммоси қийнаб келади. Ҳар йили катта ваъдалар беришади, аммо амалий иш йўқ. 2019 йили Мурунтов халқини сув билан таъминлаш мақсадида 2 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди. Қўрғонда қувур ўтказила бошлади. 2019 йил ноябрь ойида сув таъминоти йўлга қўйилади дейишди. Лекин 2020 йилнинг июнь ойи келса-да, сувдан дарак йўқ.
Мурунтов қўрғони УЖКБ ходимлари аҳоли ичиши учун ажратилган сувни Қизилқум дала геология-қидирув экспедициясига сотмоқда. Улар эса тоза сувни техник мақсадда ишлатмоқда. Мутасаддилар Мурунтов қўрғони аҳли муаммосини ҳал этиб берсин”.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.