шкентда чангни камайтириш учун сув сепувчи машиналар ва фавворалар ишга туширилди
Тошкент шаҳрида ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш мақсадида сув сепувчи махсус техника ва фавворалар ишга туширилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотига кўра, сув сепувчи машиналар йўл қопламасини намлаб туриш орқали чангни табиий тарзда чўктиради. Шунингдек, яшил ҳудудларда дарахт ва буталарни суғориш ҳаво сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Мутасадди ташкилотларнинг таъкидлашича, мазкур чоралар июль–август ойларида шаҳар бўйлаб кузатиладиган чангланишнинг олдини олиш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 1