Учрашувнинг 2 –дақиқасидаёқ Ламберт мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 0:1. Бироқ 17-дақиқага келиб Болази узоқ масофадан зарба йўллади ва тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпга Гейл зарба берди ва ҳисоб тенглашди - 1:1.
Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади ва жамоалар дуранг ҳисобда танаффусга йўл олишди.
Иккинчи бўлим боши ҳам мехмонлар устунлигида ўтди, бироқ бўлим сўнгида Роджерс шогирдлари иккита гол ўтказиб юборишди.
Болази ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва тўпни Ледлига етказди, ҳужумчи совуққонлик билан Миньоле оёқлари орасидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди, 2:1.
81-дақиқадаги Единакнинг жарима зарбасидан киритган голи бўлса бу турдаги энг чиройли голлардан бири бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Айнан унинг зарбасидан сўнг учрашувдаги якуний 3:1 ҳисоби ўрнатилди.
АПЛ,12-тур
«Кристал Пэлас» – «Ливерпуль» 3:1 (1:1)
Голлар:0:1 – 2 Ламберт, 1:1 – 17 Гэйл, 2:1 – 78 Ледли, 3:1 – 81 Единак.
Кристал Пэлас– Сперони, Дэнн, Уорд, Келли, Дилэйни (Хангеланд, 36), Болази, Единак, Панчон (Макартур, 76), Ледли, Гэйл, Шамах.
Ливерпуль– Миньоле, Манкильо, Ловрен, Шкртел, Жонсон, Стерлинг, Аллен (Жан, 74), Лаллана (Борини, 72), Коутиньо, Жеррард, Ламберт.
Огоҳлантиришлар: Шкртел (53), Манкильо (61).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев