Эй Аллоҳим, Ислом Умматига ёрдам бер!!!
Мана бугун яна кеч кирди. Турфа хил мавзуларда фикр юритиш ва ўй-мулоҳазалар учун қулай вақт. Бу кечки осудаликда Исломий умматнинг бошидан ўтаётган минглаб воқеа-ҳодисалар бирин кетин ҳаёлимдан ўта бошлади. Мен ҳам бир ажралмас бўлаги бўлган бу буюк умматни бугунги кунда қанчалик хорлиги ва бу уммат фарзандларини ўлдириш қанчалик осон бўлиб қолганлиги ва бу ишдан ҳеч кимнинг ларзага тушмаслиги қалбимни алам билан ўртади.
Бугунги кунда бир мусулмоннинг ўлими, тахқирланиши ёки зулм-зўравонликка учраши ҳеч кимни ҳайрон колдирмай қўйди. Кўпчилигимиз бу ҳолатларни оддий ҳолдек қабул қиляпмиз. Ёки ўзимиз билан оворамиз. Деярли ҳамма ҳаётдаги иккинчи даражали ишлар билан банд. Одамлар ҳаётларининг пойдеворини мустаҳкамламай туриб, унинг устига девор қуришни хоҳламоқдалар. Аммо бу шундай деворки, биринчи силкинишдаёқ қулайди.
Қачонлардир дунё халқлари мусулмонлар билан ҳисоблашишган. Дунё адолат ва саодатга тўлган. Лекин бугун шундай кун келдики, қирғинга, қувғинга ва зулм-зўравонликка учраётган биринчи халқ бу мусулмонлар бўлиб қолди. Дунёга ҳокимликка ўзини энг яхши номзод деб билаётганлар эса, бу ҳолатларга турли баҳоналар билан кўз юммоқда.
Бугунги кунда Муҳаммад с.а.в. уммати ҳаёт ишларида Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқлари қолиб, инсон ақлидан келиб чиққан тубан тузумга рози бўлиб яшамокда. Мана шунинг учун ҳам Аллоҳ бизни шу ҳолатимизда ташлаб қўйди. Ахир Аллоҳ ўз оятида билдирган, инсонлар ўз ҳолатларини ўзлари ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди.
Тўғри ва хато йўлни ажрата олишимиз учун Аллоҳ бизга ақл неъматини ато этган. Бу ақл ҳолатимизни ўзгартиришда катта қурол эмасми?!
Бугунги кунда кўпчилик мусулмонлар "Иймон нима?", "Ақида нима?" каби оддий саволларга жавоб бера олишмайди. Биз эса уларни айблашга шошилмайлик, балки биз ўзимизни айблайлик. Чунки биз уларга лоақал ўз билганларимизни ҳам етказмаяпмиз. Зеро, биз кам санаган биргина оят ёки биргина ҳадис Аллоҳни ёрдами ва ҳидояти билан бир инсонни иймонини мустаҳкамлаб, ўз дини учун кайғурадиган Исломий шахсияга айланишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳатто у Исломда чақмоқ каби ҳаракатланиб, кўплаб ухлаёган мусулмонларни уйғотса ҳам ажаб эмас. Бу дунё хою-хавасларидан қалби маст бўлиб қолган мусулмонларни ҳақиқий олий максад сари йўллай олади.
Бугун бутун дунё ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, ичкиликбозлик каби жирканч иллатларнинг ҳар турлари кўпайиб, ҳатто мусулмонлар юртларига ҳам кириб, тўлиб тошди. Дунё ҳамжамияти учун эса, бу каби ҳалокатли ҳолатлар норма, яъни оддий ҳол ҳисобланади. Ислом ва мусулмонлар эса бу ҳамжамият учун бегона ва душмандир. Ҳатто улар бизнинг фарзандларимизни ҳам ўзларининг шу нотўғри кўзқарашлари билан захарлаб бормоқдалар. Лекин биз бу ҳолатларга жим, қўл қовуштириб ўтирмай, хормай-толмай Исломга, Исломий яшаш тарзига, нажотга даъват қилишимиз ва Аллоҳнинг ёрдамини умид билан кутишимиз керак. Маҳдийни кутиб ҳеч нарса қилмай ўтиришимиз хато бўлади. Маҳдий келиши учун йўл ҳозирловчилар биз бўлишимиз керак.
Бизнинг асосий вазифамиз ақлий ва нақлий далиллар билан инсонларга соф Исломни етказиш. Токи улар даъватимизни қабул қилишсин. Балки кимнидир бахт ва адолат нақд бўлган динга чақиришимиз билан Жаннат эгаси бўлармиз, ин ша Аллоҳ! Эй мусулмонлар, сизларнинг борлигингиз Ислом учундир! Аллоҳ инсонни фақатгина ейиш, ичиш, ухлаш ёки ҳаётдан лаззатланиш учунгина яратмади. Буни ҳар бир инсон тушуниб етмагунича унинг ҳаёти улкан хавф остидадур.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев