...Инсон ҳар куни уч хил ОФАТ
билан тўқнашади...
Аммо унинг бирортасидан хулоса  олмайди...
....1. Ҳар куни унинг УМРИ КАМАЙИБ боради...
Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат эътиборда бўлади...
Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи ҳеч~нарса йўқ...!
....2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди...
Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади. Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб китоб оқибати нима бўлишини билмайди...!
....3. Ҳар куни ОХИРАТга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади...
Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми.? Уни билмайди...!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15