қоровул бўлиб ишлар эдим. Ишим
қийин эмас, шифохонага кирувчи ва
чиқувчи машиналрни назорат
қилиш.
Қоровулхона ёнидаги дарахт
соясида Раббимни зикр қилиб
тасбех ўгириб ўтирардим. Мендан
бир оз нарида Юра исмли хайдовчи
йигит шифохонага тегишли
машинасини артар эди.
У ёнимга яқинлашди:
- Нима қиляпсан?
- Худони зикр қиляпман, - дедим
жилмайиб.
- Худони зикр қиляпсан? Қани
Худоинг? Мен кўрмаяпманку!!! - у
қах-қах отиб кулди. - Менинг
худоимни эса кўрса бўлади. Мана
менинг худойим, - машинага ишора
қилди - у мени едиради, ичиради,
маишат қилдиради. Бироқ мен уни
“худоим, сен яхшисан”, деб
мақтамайман. Хафтада бир-икки
марта ювиб, тозалаб турсам бас.
Бутун вужудим қақшаб кетди.
“Астағфируллох”, дея ўзимни
босдим. Юра эса устимдан кулганича
машинасини миниб кўчага чиқиб
кетди.
Асабим таранглашди. Яна зикр
билан ўзимни босдим.
Пешинга яқинлашиб қолганди.
Шифохона ховлиси бирдан
жонланди. Бош врач “тез ёрдам”га
ўтириб шошиб чиқиб кетди. Унинг
юзидаги хавотир аломатидан
нимадур бўлганини сездим.
Орадан бир фурсат ўтиб “тез ёрдам”
қайтиб келди. Маълум бўлишича,
чоррахада Юра “худоси”нинг
тормози ишламай қолиб, уни
асфаласофилинга равона
қилибди . . . ! ! !
Мусулмонлар тақвим китоби 2005
йил III-чорак
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Allohni kahriga uchrabdida