фақир бир оила яшарди. Эр-хотин
ва 8 ёшли болакай. Ота-она кун
бўйи ишда, болакай эса уйда ёлғиз
ўтирарди. Бола хар куни соатлаб
олтинчи қават деразасидан пастга -
болалар майдончасида велосипед
миниб юрган тенгдошларига хавас
билан қараб ўтирарди. У хам
ўзининг шунақа велосипеди
бўлишини орзу қиларди. Лекин
оилада бу орзуни амалга ошириш
учун на пул, на вақт ва хаттоки
боланинг орзусини эшитадиган
киши хам йўқ эди. Болакай
оиласини велосипед сотиб олиш
билан қийнаб қўйишини англар,
лекин унинг бу орзуси жуда кучли
эди. Бир куни у онасининг "Оллох
мехрибон, чин дилдан нимаики
сўрасанг албатта беради" деган
сўзларини эслади. Қоғоз, ручка
олиб, қоғозларни юзлаб, минглаб
бўлакларга бўлди ва хар бир қоғоз
парчасига: "Эй Оллохим, менга
велосипед бер" деб ёзиб чиқди.
Болакай ўзининг чин қалбдан
тилаган орзуси ёзилган қоғоз
парчаларини олтинчи қават
деразасидан бир-бир ташқарига
соча бошлади. У "Оллохга
қоғозларимнинг бири бўлмаса бири
албатта етиб боради ва Оллохнинг
менга рахми келиб менга велосипед
юборади" деб қалбдан ишонарди.
Кунлар ўтиб борар, бола хар куни
қоғозчаларни деразадан сочарди.
Унинг хаёли фақат шу ишда бўлиб
қолганди. Қоғозлар тугаса янгисига
ёзишни бошларди, дарслик
дафтарларгача сарф қилди. Болакай
бошқа хамма нарсани унутиб,
телбаларча қоғозларни йиртар, ёзар
ва деразадан улоқтирарди. Баъзан
қоғозларга ручка сиёхига
болакайнинг қоп-қора кўзларидан
томчилаётган ёшлар қўшилиб
кетарди. Кунлар ўтаверарди,
болакай хар куни тонгда "Бугун
Оллохга қоғозим етиб боради"
деган умид билан янги рухда ишини
бошларди. Ва нихоят бир куни эшик
тақиллади. Очса, 45 ёшлардаги
чиройли кийинган бир эркак киши
қўлида бола чин дилдан эришишни
истаган, хар куни тушида кўриб
чиқадиган велосипед билан
турарди. Кишининг кўзларида
аллақандай мунгли жилмайиш
зохир эди. У енгил хўрсиниб
велосипедни болага узатди.
"Қоғозинг Оллохга етиб борди,
ўғлим, бу сенга, маза қилиб мин . . ."
Болакай нима дейишини билмасди.
Киши зина томон юриб кетаркан
ортига ўгирилди, унинг юзига бир
томчи ёш думалади. У болакайга
юзланди: Энди Оллохдан, бир
мартагина шу велосипедни олиб
келган амакига хам фарзанд бер деб
сўрагин, хўпми . . . ! ! !
Азиз юртдошим тилагизни чин дилдан Оллох дан сўранг, зеро Оллох нинг мархамади кенгдир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
hudoyim aytganlari gelsin judayam zur