. . ! ! !
Сизга қайсидир иши ёқмай,
кўнглигиз ранжиётган аёл, сизнинг
бир қанча “ажойиб
фазилатларингиз”га сабр қилиб
келаётгандир . . . ! ! !
Сиз уни арзимаган хатоси сабаб,
аста-секин ёмон кўра бошлаган аёл,
жонингизданда ортиқ яхши
кўрадиган ўғил-қизларингизнинг
онаси . . . ! ! !
Сизга ёмонлиги бўлмаган, сиз ёмон
кўрадиган ота-онанинг жигарбанди
сизнинг ота-онангиз атрофида гир
айланиб, парвона бўлган хам ўша
аёл . . . ! ! !
Сиз кўчада хаёни оёқ остига ташлаб,
миллийлигимизни унутиб европага
тақлид қилиб, кийинган аёллардан
кўз узолмай қолганингизда, иффати
ва имонини сақлаб, заруратсиз
остона хатлаб кўчага чиқмайдиган
хам ўша сизнинг аёлингиз . . . ! ! !
Сиз кўчада баъзи болаларнинг
билиб ёки билмай қилган
одобсизлигидан ранжиб, ўзингизга-
ўзингиз ғулдираб гапирганинггизда,
уйда шириндан-шакар
фарзанларингизни ўзлигимизнинг
асл миллий одоб-ахлоқ булоғидан
суғорган хам ўша мунис аёл . . . ! ! !
Сиз унинг нимани яхши кўришини
ўйлаб хам кўрмаганингизда, сизнинг
яхши кўрадиган нарсаларингизнинг
рўйхатини ёддан санаб берадиган
хам ўша . . . ! ! !
Сиз кўчада ўзингизни ўйлаб ошна-
оғайнилар билан чойхонада
паловхўрлик қилиб ўтирганингизда,
сизни уйда кутиб, нималарни яхши
кўришингизга қараб таом
тайёрлаган хам ўша . . . ! ! !
Сиз рўзғорнинг ками хақида
ўйлашга вақт топа олмаганингизда,
маошингизни бир ойдан
иккинчисига тежаб етказадиган хам
ўша аёл . . . ! ! !
Сиз кўча ва ишхонанинг
ташвишидан чарчаб, уйга
келганингизда уни сизга рохат
масканига айлантирган хам ўша
аёл . . . ! ! !
Сиз тирикчилик илинжида
уйингизни тарк этканингизда,
уйингиз ва хурмат-эътиборингизни,
молу-давлатингизни сақлаган хам
ўша аёл . . . ! ! !
Сизнинг кўчада эр бўлиб, кўкрак
кериб юришингиз сабаби хам ўша
аёл . . . ! ! !
Мухаммадсобир Абдумаликов
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7