Бир куни вазири аъзамларини чақириб:
- Бир дам олсак, кўнглим ашула эшитишни хохлаяпти. Сиз шундай ашулачи хофиз топингларки, унинг овози нихоятда ширали ва чиройли бўлсин, - дебди. «Шох амри вожиб», деб вазирлар жуда кўп жойларга бориб амир айтган ашулачини ахтаришибди, хеч топилмабди, топилгани ёқмабди. Улар бозор ичидан ўтиб келаётса, йўл чеккасида бир гадо соз чалиб, ашула айтаётган экан. Атрофига жуда кўп одам тўпланган. Тўхтаб олдига боришса, чўтир, икки кўзи хам кўр, нихоятда хунук бир гадоймиш, лекин овози жуда хам чиройлимуш. Улар ашула тугагач: Сен хозир Амир Темур хузурига борасан ва ашула айтиб берасан, дейишибди.
Гадо: Тақсир, ахволим бу бўлса, қандай бўларкин, - дебди. Уни зўрлаб олиб боришибди. Вазир Амир Темур олдига кириб:
- Тақсир, сиз айтган ашулачини топдик. Энди сиз уни фақат чодир орқасидан туриб эшитасиз, - дейишибди.
Темур: - Нега? Вазир: - Тақсир, у нихоятда хунук, - дебди. Амир рози бўлибди. Ашулачини чодир орқасига ўтқизишибди. Хофиз шундай ашула айтиб, нолиш қилибдики, Амир Темур эриб кетибди. Учта ашуладан сўнг у чидолмасдан чодир ёнига келиб, хофизга қарабди. Кўрсаки, хақиқатан хам икки кўзи кўр, хунук экан. Темур: - Сиз билан гаплашмоқчиман, эшони хофиз, - дебди. Хофиз: - Ассалому алайкум, амир жаноблари, - дебди. Темур: - Отинг нима? - Отим Давлат, тақсир. - Ия, давлат хам кўр бўладими? - Ха, тақсир, давлат кўр бўлмаса, чўлоққа келармиди ? - дебди ашулачи гадо. Темур унинг жавобига қойил қолиб тилла инъом бериб жўнатган экан . . . ! ! !
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
xa