. . ! ! !
Буюк мухаддис Имом Абу Довуд денгизнинг қирғоғида ўтирсалар, узоқдаги кемада овози баланд инсоннинг акса урганини, сўнг “Алхамдулиллах” деганини эшитибдилар. “Алхамдулиллах” дейилгандан кейин “Ярхамукаллох” дейиш вожиб. Абу Довуд “Ярхамукаллох” демоқчи бўлсалар, у одам эшитмайди. Чунки хазратнинг овозлари баланд эмас, акса урган одам эса узоқда. “Алхамдулиллах”ни эшитган одамга “Ярхамукаллох” дейиш вожиб бўлиши учун улар бир жойда турган бўлишлари керак. Шунда Имом Абу Довуд бир қайиқни 3 дирхамга кира қилиб, кемага бориб, халиги акса урган одамга “Ярхамукаллох” деб қайтган эканлар. Абу Довуд айтадилар: Шунга қулоғимга бир нидо эшитилди: Эй Абу Довуд, 3 дирхамга жаннатни сотиб олдинг . . . ! ! !
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев