Тоғ устига ёққан қор, кунлар илиб томчи сувга айланади. Бу томчилар пастликка интилади, ўз эгизини топиб бирлашади. Милионлаб, милиардлаб томчилар бирлашиб эса, пастга оқувчи ирмоқларни хосил қилади. Ирмоқлар шўх–шўх ўмбалоқ ошганча сойга қараб чопади. Бугун томчига айланган қор парчаси эртага паст сайхонликдаги сойларда, дарёларда оқиб юрган бўлади.
Вақт ўтаверади, сувлар оқаверади. Бугун туғулиб, биринчи марта ўпкасига чуқур нафас олиш учун чинқириб йиғлаган чақалоқ эртага эмбаклашни бошлайди. Индинга тетапоя қилиб юришни ўрганади.
Хикоямизнинг янги қахрамони Пўлатжон хам беш ойга тўлганда мустақил ўтирадиган бўлди. Олти ойга ўтиб эса қорни билан сузишни, эмбаклаб юришни ўрганди. Етти ярим саккиз ойлигида хонтахтани ушлаганча атрофида зир югурадиган бўлди. Унинг харакатларини кузатиб ўтирган ота–онаси, келажакда фарзандларини яхши касб эгаллашини орзу қилганча ширин хаёлларга берилишади.
Пўлатжон эса хали хеч нарсани англамас, энг катта ташвиши онаси қорнини тўйдирсаю, дадаси от бўлиб миндирса бас. Хаёт ташвишлари хали унинг мурғак онгига етиб бормасди.
Улуғбек водийга ёки сафарга чиқиб кетганда, Лола ўғли билан Надя холаникида яшарди. Пўлатжон катта бўлгани сари Надя хола чўкиб борарди. Сўнгги пайтларда кампирнинг юраги тез–тез безовта қилар, бунга сари ёлғиз қолишдан қўрқиб, Лолани чақириб оларди.
Надя хола бу хақда Россиядаги фарзандларига хабар қилди. Ўғлини шу ерга чақириб, келд дея ялинди. Ўғил эса, иши кўплигини рўкач қилиб, келишни ортга сураверди.
Бундан ранжиган кампир соғлиги бироз яхши бўлган кунлари ўз васиятини ёзиш учун нотариал идорага борди. Адвокат ва нотариус билан маслахатлашиб квартирасини Лолага мерос қилиб қолдирди. Керакли хужжатларни расмийлаштириб қўйди.
Кейинчалик бундан хабар топган Лола кампирни бу фикридан қайтаришга уринди. Агар бу қарорини ўзгартирмаса, фарзандлари оналаридан бир умр нафратланиб ўтишини айтди.
–Қўй Лола, мен ўлиб кетгандан кейин менга нима фарқи бор уларнинг нафратию–мухаббатини? Қалбида нимадир бўлса кўрстишмайдими тириклигимда? Хеч йўқ чақирганимда келишмайдими?
Сен мени фикримдан қайтаришга уринма қизим. Мен узоқ ўйладим, энди фикримдан қайтмайман. Бу квартира фарзандларимга керак бўлса, келмайдими бу ерга. Сўнгги йўлга ўзлари кузатиб қўймайдими?
Мана, сенга эса бу квартира керак. Сенга шу ватан бўлади. Вақти–вақти билан мени эслаб турсанг бўлди.
–Мени ноқулай ахволга солиб қўйяпсизда Надя хола. Ўғлингиз қачондир келиб мендан квартирани бўшатиб қўйишни талаб қилиб қолса нима қиламан?
–Қўлингда хужжат бўлади! Нотариус хам тасдиқлайди, нимадан қўрқасан? Қонун сен ютиб чиқасан, хеч нимани ўйлама?
–Тўғрику, аммо одамийлик нуқтайи назаридан...
–Одамийлик нуқтайи назаридан хам сен хақдорсан. Сен мана қачондан худди врачлардек мени даволаб турибсан. Сенсиз кўчадан иккита нон олиб келишим хам катта юмуш мен учун. Кўряпсан, оёқ оғриғига юрак қўшилди. Бу ёқда кўзим хам қулоғим хам пенсияга чиқаман деяпти.
Агар сен бўлмасанг, манави шумтаканг бўмаса мен ё кўчада юрагим санчиб ўлардим, ё ёлғизликдан паққа ёрилардим.
Яхшиям сизлар бор, овунчоғим дастёримсизлар. Биласанми нима? Эринг келган кунлари тезроқ кетишини истайман. Ахир, тонггача ухлолмай қийналаманда. Пулатчик бўлса у билан овуниб чарчайман, шунда уйқу келади.
Лола бу гапдан сўнг жилмайиб қўйди. Ўғли эса ўз исмини эшитиб, кампирга томон пилдираб кела бошлади. Кампир ўтирга диванга етгач, унинг оёғидан ушлаб тикка туриб олди. Қора кўзларини кампирга тикиб сўради:
–Чо? Чо?
Бола эндигина ая, нанна, мамма, чув каби энг зарурий сўзлардан 5–6 нафаригина айта оларди. Аммо, кампир “чў хочеш” деб кўп сўрагани учун “чо” сўзини хам талаффуз қиладиган бўлиб қолганди:
–Пулатчик, котфет хочеш?–кампир жавоб хам кутмай жемфери чўнтакларини кавлай бошлади. Бола бундан хурсанд бўлиб иккала қўлини бирдан юқорига кўтариб қийқириб кула бошлади. Кампирнингчўнтагида қантак ўрик туршаги бор экан. Иккитасини унинг қўлига тутқазиб қўйди.
Пўлатжон биттасини дарров оғзига солди, иккинчисини эса онасига бериш учун Лола томонга ўрмалаб кетди. Стулда ўтирган онасига етгач яна тикка турди–да, онасига узатди.
–Рахмат ўғлим, мен емайман,–деди Лола бошини сарак–сарак қилиб. Бола эса бунга кўнмади. Онасининг сочидан ушлаб пастга тортди–да, юзи энгашганда оғзига тиқиштира бошлади. Лола кулганча оғзини очиб, ўрикни олди.
Пўлатжон иши битган кишидек, икки кафтини бир–бирига ишқалаб қўйди–да, орқаси билан таппа ерга ўтирди. Кейин тўрт оёқлаб хонанинг нариги бурчагига қараб ўрмалай кетди.
–Ўғлинг хозирдан мехрибонлик қиляпти, мана кўрасан, хали катта бўлса сени кафтида кўтариб юради.
Бу гапдан сўнг Лоланинг юраги ширингина энтикиб қўйди. Тезроқ ўша кунларга етсайдим, дея орзу қила бошлади. Бечора хадемай боши узра қора булут тўпланишини, жала аралаш дўлда бош яланг қолиб кетишини қаёқданам билсин!
У бир зумгина келажагини тасаввур қилди–ю, кейин овқат қилиши кераклиги ёдига тушиб қолди.
–Надя хола нима овқат қилай, нима егингиз келяпти?–сўради кампирдан.
–Эй, қизимей, ўзим овқат қилолмайманку, танлашга йўл бўлсин. Билганингни қилавер, барибир хамма овқатниям мазали пиширасан.
–Унда сизга қўй гўштидан шўрва қилиб бераман. Ростини айтганда, овқат қилишни Хўжайинимдан ўргандим. Авваллари овқатга ўхшаш бир нималарни пишириб юрарканман.–Лола кулди.–Дадаси хар келганда икки–уч хил овқат пиширишни ўргатиб кетадилар. Шундан менга энг ёққани шўрва бўлди. Сиз ўтира туринг, мен хозир боплайман овқатни.
Лола ошхонага, кампир эса ўзича бир нималарни чуғурлаётган Пўлатжон тепасига юрди. Надя хола то овқат пишгунча Пўлатжон билан вақт ўтказди. У Лола билан ўзбекча гаплашса хам, бола билан доим русча гаплашарди. Бу билан болага рус тилини ўргатмоқчи бўлаётган эрса ажабмас.
Кампирнинг бу харакатлари яхши самара берди. Икки ёшга кирган Пўлатжон Ўзбек тилида қанчалик гапирса, рус тилида хам шунчалик сўзлаша оладиган бўлди. Надя холанинг умридан бериб, бола билан яна икки йил яшагандаку, рус тилини тўлиқ ўргатиб қўярдия, аммо ўлим кутиб турмас экан.
Бир куни Пўлатжон билан ўйнашиб ўтирган жойида холсизланиб диванга ёнбошладию, жони узилди. Унинг қазо қилганини на Лола, на Пўлатжон билди. Бир ўзи ўйнашдан зериккан бола кампирни тортқилаб чақира бошлади:
–Бабул? Бабул?
Унинг ха деганда жавоб беравермаганидан хавотирланган Лола, қўшни хонадан чиқиб келди.
–Надя Хола?–деди тепасига бориб.–Мазангиз қочдими?
Кампир индамагач ёнига ўтирди–да пешонасига кафтини қўйди. Хароарати йўқ экан.
–Надя хола, тез ёрдам чақирайми?–у шошиб туриб телефонни қўлига олди. Рақамлар барабанини икки марта айлантириб тез ёрдамга қўнғироқ қилди.
Тезда етиб келган хамшира кампирнинг билагини ушлаб, юрак уришини санамоқчи бўлди. У билакни ушлар ушламас Лолага ўгирилди.
–Узилибди.
–Қанақасига, боягина ўғлим билан ўйнаб ўтиргандику?!–ишонмади Лола.–Қаранг, бирон нима қилинг, уколларингиз борми? Ё касалхонага олиб борайликми?
–Синглим, биз тирикларга ёрдам берамиз!–деди хамшира бироз ранжиб.– Қаранг, ёши хам улуғ аёл экан. Агар сиз касалхонага олиб боришимизни талаб қилсангиз, олиб кетаверамиз, аммо у ерда ёриб кўришади. Кейин, моргдан дарровданга олиб чиқолмайсиз.
Сиз яхшиси домкомга хабар беринг! Русларни дафн маросими сал бошқачароқ бўлади. Ўзлари урф–одатларини қилиб кўмишади.
Хамшира қорнига қизил рангли плус туширилган қутисини кўтариб чиқиб кетди.
Лола хамшира айтгандек домкомга учрашди. Надя холани русларнинг урф–одатлари бўйича адфн этишди. Домдаги ва қўшни домдаги Надя холани танийдиган рус кампирлар ва чолларни чақиришди.
Дафн маросимининг эртасига Улуғбек хам келиб қолди. Бўлган воқеаларни эшитиб, қаттиқ қайғуга ботди. Надя хола ёши ўтиб қолган бўлса–да, Лола ва ўғлига яхши хамрох эди. Шу кампир борлиги учун хам у сафарга бемалол жўнарди.
–Энди қийналиб қолмайсанми Лола!
–Начора дадаси, тақдир шу эканда. Рухи шод бўлгур, мана ўғлимиз икки ёшга чиққунча катта ёрдам қилди. Энди бу ёғига бир ўзим амаллайман. Сиз хавотир олманг, Пўлатжон анча катта бўлиб, гапга тушунадиган бўлиб қолди.
–Яхши. Дафн маросими яхши ўтдими? Пулни етказолдингми?
–Пул сал камлик қилди дадаси? Дўкончидан қарз бўлиб қолдим. Буларда дастурхон тузаб зиёфат бериларкан–ку. Пулни асосан дафн қилиш учун, машинага, тобутга ишлатдим. Надя холанинг нафақа пулларини қидириб топишга кўнглим бўлмади рости.
–Майли, мен бериб қўяман дўконга. Умарали акани дўконига кирувдингми?
–Ха, ўша. Бошқалар менга насияга товар бермайди–да.
–Бўпти ўйлама! Пўлатжон қалай, уйғонмайдими хали?
–Бир пиёла чой ичиб туринг, уйғонадиган вақти бўлиб қолди.
12.04.2019 Дониёр Ахмаджонов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3