(воқийлик асосида ёзилди.)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар....
Россияда ишлаб келдим.... уй жой қилдим, аммоо.... 😔
Ҳеч бегона одамнинг дардини эшитиб, кўчанинг ўртасидаги зинада ўтириб йиғлаганмисиз?
-- Бугун ғалати кун бўлди. Ишга бироз кеч қолдим. - дея гапида давом этди жўрналист синглимиз Феруза Умрзоқова. -- Аммо эфир жуда зўр бўлди.... кайфиятим аъло эди. Ёнимда қайнонам гўштга деб берган пуллар бўлса, қолган пулларим пластик картамда эди. Шунда ўзимга ўзим...*Кел мазза қилиб шу қаҳвахонада ўтириб нонушта қиламан *- дедимда қаҳвахона томонга бурилдим. Одатда бир ўзим ўтираман... чунки ўзим билан ўзим яхши чиқишаман. 😊
Тата меҳмонхонаси билан 6- туғуруқ комплекси чорраҳасидан ўтаётганимда, зинада юрагини чангаллаб ўтирган бир амакига кўзим тушди. Ўша амакини бошида тўқилган дўппи, ўзлари эса ниқобда эди. Ҳамма ўзи билан ўзи оввора, амакига эътибор беришмасди. Мен ўша амакинини аҳволидан хавотирланиб у кишининг ёнига бордим.
-- Ассалому алейкум амаки... яхшимисиз, сув олиб келиб берайми?-сўрадим.
-- Воалейкум ассалом синглиим... майли. -дедию....кўзидан ёш чиқиб кетди .
Мен эса югуриб бориб сув олиб келиб қўлларига тутқаздим. Сувни олиши билан ўша амаки ҳўнграб йиғлаб юборди. Бу ҳолатда нима қилишимни билмаймай халтамдан блокнотимни олиб зинага қўйиб амакини ёнларига ўтириб олдим. Атрофимиздан эса одамлар ўтиб кетаверишарди. Одатда одамларнинг олдида ҳечам хижолат бўлмайман.... ғалати қарашаётган бўлишса бу уларнинг муаммоси дейман ўзимга ўзим.
Шунда амаки кўз ёшларини артиб бироз ўзиларига келиб гап бошладилар.
-- Қизим... кап катта одам бўлиб сизнинг олдингизда йиғлаб ўтирсама..... буни устига сизга сув ҳам олиб келтирдим.-дедилар хижолат тортиб. -дедилар.
Амакининг бу гапларига таъсирланиб мен ҳам йиғлаб юбордим. Шаҳарнинг ўртасида зинада йиғлаб ўтирибман.... атрофдаги одамлар эса бизга қараб қараб ўтиб кетишарди. Қараса қарайверишсин менга барибир дедим ўзимга ўзим.
-- Амаки сизга нима бўлди?.-сўрадим томоғимга бир нималар тиқилгандек бўлиб. Биласизми қалбдаги оғриқ аслида ўзи мана шундай аччиқ тиқилади.
-- Эххх қизим..... бир неча йиллар Россияда ишлаб келдим... уй жой қилдим. Кейин Қозоғистонга кетдим, у ерда ҳам ишладим. Оилам моддий томондан қийналмасин дедим. Орзу ҳаваслар билан қиз узатдим. Ўтган йилни бошида бир биридан ширин набираларимни буваси бўлдим. Аммо.... аммо шароити совуқ жойда ишлаб яшаганим ўзини салбий асоратини кўрсатди. Астмага чалиндим..... У ерлардан келганимдан кейин ўзимизда ишлаб турдим. Аммо ҳозир бир хафтадан бери уйдаман. Хотиним эса *Уйда ўтирмасдан кўчага чиқиб ишлаб пул топиб келинг!*деб уйдан ҳайдайди... мана уч кундан бери овқат ҳам бермай қўйди. Ёш пайтила уриб тарбияласам бўларкан. -дедилар.
-- Йўқ амаки агар шундай қилганингизда хотинингиз баттар ваҳшийлашиб кетган бўларди.-дедим. Чунки ҳаётим давомида калтакланган аёлларни кўраганман. Уларнинг ҳаммаси қариган пайти эрини менсимай қўйишган.
-- Тўғри..- дедию амаки кўзини ердан узмади. Қизим эгизак туққанида онасини ёрдамга чақирганди.... ўша ердаям хотиним жанжал чиқариб қизимни болалари билан уйга олиб келди. Ҳозир памперсга пул топишим керак. - амаки кўз ёшларини артиб ўзига кела бошлади.
-- Қорасувдан пиёда келаяпман... ўзим сварщикман, иш қидириб юрибман. Эллик иккига чиқдим.... умрим меҳнат қилиш билан ўтди. Хотиним менсимайди, уйга сиғдирмайди... энди унга керагим ҳам йўқдир балким. Кеча ўзимни бўзсувга ташламоқчи бўлдим. Бир йэгит мақсадимнибилиб қолди шекилли, югуриб ёнимга келиб уришиб берди.
Эркак кишини йиғлагани ғалати бўлади. Мен бу ҳолатга кўп гувоҳ бўлганман.
Секин ўрнимдан туриб, қайнонам гўштга дпб берган пулларни амакига бердим. Амаки эса росса қаршилик қилди. Шундоқ ҳам дардини эшитганимга мени дуо қилилини айтди. Мен эса қўймай пулни узатдим.
-- Амаки.... бу пулга мазза қилиб овқатланинг, кейин иш қидирарсиз. -дедим.
Эркакк.... эркак эса кўзида ёш ва севинч. Ғалати бўлиб кетдим.
Кейин нима бўлди денг???
Аудио китоб ўқиганим учун бир иловадан пул олишим керак эди.... орадан бир минутлар ўтар ўтмас, ўша пул келиб картамга тушди. Яна бир реклама борасида ишлаётган фирмам хизматим эвазига қўшимча пул беришини ҳам айтди.
Бу қандай ҳодиса?
Мана азизлар.... қиссадан ҳисса шуки, озгина қилган эҳсонингиз ортиғи билан ўзингизга қайтади. Бунга Аллоҳ гувоҳ.... барчангизни ночор ва мискинларга савоб сифатида эҳсон берувчилардан қилсин.
#Крикдуши // Шухрат

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев