11- қисм
- Айтдим- ку , ҳозир ўзларига келадилар деб . Қон босими бирдан ҳуруж қилган. Шу сабаб таналари тезлик билан кўтарилган босимни қабул қилолмай ҳушларини йўқотганлар .
Фотима ўзига келганда бошида
йигирма- йигирма икки ёшлардаги хушсурат чеҳрали қизни кўриб ҳайрон қолди.
Гапираётган сал нарида турган оқ халатли барваста аёл экан. Аёл Фотима кўзини очгач унга яқинлашиб юзига энгашди :
- Анча яхшисиз. Бахтингизга мана бу қиз хушингизни йўқотаётганингизда яқин атрофда экан. Дарҳол бизга - тез ёрдамга қўнғироқ қилибди.
- Ме...мен ...қаердаман ? - Фотиманинг тили танглайига ёпишгандек қуруқшаган лаблари билан аранг савол берди.
- Опажон. Илтимос , ортиқча безовталанманг. Уйингизга яқин жойдасиз. Мен сиздан икки хонадон берида яшайман. Ўзингизга келиб олсангиз уйингизга кузатиб қўяман. Унгача бироз чўзилиб туринг,- қизнинг тили ўзи каби ширингина экан.
Фотима зилдек бўлиб туюлган бошини ёстиқдан уза олмай беҳолгина "раҳмат" деди . Унинг кўзлари юмилиб бораётган эди.
- Майли бўлмаса , бизга руҳсат. Яна иккита чақирувимиз бор. Беморни сизга ишондик.
Фотима шифокорнинг сўзларини уйқу аралаш эшитди. Кўп ўтмай у бир текис нафас ола бошлади.
Фотима кўзини очганда аъзои бадани тиниқиб турган , танасида уйқуга кетишдан аввалги оғриқдан асар ҳам йўқ эди. Шу билан бирга ётган жойида боши сал- пал айланиб қўяр эди.
Фотима дераза орқали кўчага қоронғилик ўз сепини ёйганини кўриб бирданига сергак тортди.
"Соат неччи бўлди ? - ўйлади у ,- Камрон акам тоза мендан ҳавотир олгандирлар?!"
- Ана бизнинг малика-и дилоромимиз кўзларини очдилар,- кутгандек Камроннинг овози эшик тарафдан келаркан , кўп ўтмай унинг ўзи Фотимага яқинлашди ,- тузук бўлиб қолдингми , Фотима ?!
- Сиз ?! - тирсакларига таяниб тура бошлади Фотима ,- сиз бу ерда қандай пайдо бўлдингиз ?
- Қандай бўларди ? - Фотиманинг йўлларидан ушлаб туришига кўмаклашди Камрон,- жуда ҳам оддий. Худди ўт ўчирувчилар бригадасининг бошлиғи каби тезкорлик билан .
Камрон шундай дея кулимсиради :
- Ишдан уйга келсам ҳаммаёқ тим- тирис. Дарров сенга қўнғироқ қилдим. Бу ерда эканингни Тахминахон айтдилар. Улар телефонингдан қўнғироғимга жавоб бердилар-да. Нима бўлди ўзи ? Энди яхшимисан ?
Фотима эрига "Уйда айтаман" дея шивирлади-ю , ўзи хаёлга толди:
"Бояги қизнинг исми Тахмина экан-да ,- Фотима уни дарровда кўз олдига келтириб,- барака топсин, бир кунда шунча яхшилик қилди- я".
- Опажон, туззукмисиз ? Кўнглингиз ҳам озиб кетгандир а ? Иссиқ чой дамладим , бир пиёла ичиб оласизми?
Фотиманинг шу топда ҳақиқатдан ҳам қайноққина чой ичгиси бор эди. У қизга миннатдорчилик билдириб эрига бир қараб қўйди- ю , яна Тахминага юзланди :
- Иложи бўлса бир пиёла суюқроқ дамланган чой берсангиз .
- Хўп бўлади , Опажон. Ошхонага чиқа оласизми ?
Фотима "Ҳаа" дея бош силкиди.
Тахмина чиройли қилиб дастурхон тузаб қўйган экан. Газаклар , ширинликлар, ресторанчасига бурчакли қилиб кесилган оқ- қора нонларнинг дид билан терилгани одамнинг иштаҳасини очар эди.
- Қон босимингиз ошганлиги учун кўк чой дамлаган эдим,- Тахмина тавозе билан аввал Камронга , сўнгра Фотимага чой узатар экан.
- Раҳмат, - Фотима чойдан хўплар экан томирлари бўйлаб тириклик суви оққандек бўлди ,- сизни етказган Аллоҳга шукр. Сиз мени жуда қарздор қилиб қўйдингиз. Билмадим ҳушимдан кетганимда ёнимда бўлмасангиз нима қилардим ? Воқеани шу ҳолда тасаввур қилсам этим жунжикиб кетмоқда.
- Раҳматга не ҳожат , Опажон ? - деди Тахмина ўрнидан қўзғалиб бурчакдаги газ плитасида буғ чиқиб турган қозонга яқинлашар экан, - менинг ўрнимда бўлган ҳар қайси инсон ҳам ҳеч бўлмаса савоб умидида бу ишни шундоқ қўйиб қўймас эди.
Тахмина шундай дея қозонга чўмич солди :
- Озроқ мастава қилгандим. Ярим косасини қатиқлаб ичиб олсангиз танангиздаги барча беҳолликни қувиб чиқаради .
Камрон ва Фотима маставани мақтаб - мақтаб ичиб олишди.
Дастурхон бошидаги суҳбат асносида шу нарса маълум бўлди-ки , Тахмина бу хонадонда ёши улуғроқ бир аёл билан шерикликда ижарада яшаркан. Тахмина қўшни вилоятдан бўлиб, турмуши бузилгач, ҳаётини бошдан бошлаш мақсадида Тошкентга келиб қолган , ҳозирда кўча бошидаги ресторанда идиш- товоқ ювувчи бўлиб ишга жойлашган экан.
- Ишим ўзига яраша. Топиш- тутишим ёлғиз бошимни эплашга етади. Муҳими ҳаётим тинч. Ейдиган бир бурда ноним бетаъма танимга сингади.
Фотима ва Камрон Тахминанинг ҳам дарди ўзига етарли эканлигини ҳис қилиб унга ортиқча савол бериб қийнаб ўтиришмади. Улар жувонга қилган яхшилиги учун қайта - қайта раҳмат айтиб , уни ўз хонадонларига таклиф қилганча уйини тарк этишди.
- Фотима , бошинг айламаяптими ? - сўради Камрон ташқарига чиқишгач , -ўзинг юра оласанми ё қўлтиқлаб олайми ?
- Яхшиман ,- деди Фотима Камронни кўнглини тинчитиб , - ҳавотир олманг, ўзим бемалол юра оламан . Қаранг , кеч кирганига ҳаво ҳам бирам ёқимли бўлиб қолибди-ки. Худди эрта баҳор тонггида эсадиган шаббодаси ўхшаш шаббодаси бор - а ?
- Ҳаа ,- деди Камрон унинг сўзларини маъқуллаб ,- ҳозир йўл - йўлакай дорихонага кириб кетамиз. Қон босимига қарши бир - иккита дори олмасак бўлмайди. Ундан дўконга ҳам ўтамиз. Сен яхши кўрадиган шарбат ва мева- чевалардан оламиз. Нима дединг ?
- Майли ... - Фотима Камронга эътироз билдирмади. У айни лаҳзаларда Камронга боя ўйлаб қўйган режаси- эридан ўз талоғини сўраш ҳақида ўйлар эди.
Фотима кўз очиб кўрган эри- Камрон акаси билан ёнма - ён кетар экан, ундан талоғини сўраш ўзи учун қанчалар азоб эканлигини ҳис қилар эди. Фотима шу келишда бир зум Камрон акасисиз яшашни тасаввур қилиб кўрди. Тасаввурининг ўзидан эти жунжикди. Камрон акаси ҳаётининг мазмуни эканлигини , усиз яшашида маъни йўқлигини тан олиб оғир хўрсинди.
"Бугун эмас , - дея ўзига ўзи шивирлади Фотима,- бугун улардан талоғимни сўрамайман.
Майли яна бир кун бахтли бўлақолай...
Яна бир кунгина ... Улар билан бир ҳаводан нафас олиб тўйиб олай. Эртагача бир гап бўлар ..."
Камрон шу куни уйқусида ҳам қўлларини маҳкам ушлаб олган ҳазин чеҳрали Фотимага қараб кўнгли алланималарни тахмин қилишга мажбур бўлди. Бироқ тахминлари орасида Фотима тез кунда ўзини тарк этиш режасини тузаётгани ҳақидаги тахмин мутлақо йўқ эди.
▪️▪️▪️
- Йўқ ! Мендан буни асло сўрама! - яраланган арслондек наъра тортди Камрон эртаси куни Фотиманинг ялиниб - ёлвориб талоғини сўраган илтижосига жавобан,- ундан кўра жонимни сўра ! Нафас олмаслигимни сўра ! Аммо талоғингни сўрама ... Тушундингми сўрама ?!
Фотима Камроннинг қаршисида тиз чўкди. Титраб - қақшаганча , вужудида йиғилган барча армонлари бўғзидан йиғи бўлиб отилганча эридан жавобини сўрар эди у:
- Жон Камрон ака! Нима учун куйган юрагимни сиз ҳам куйдирасиз ? Сизнингча талоқ сўраш менга ҳавасми ? " Эр- хотиннинг орасига талоқ тушганда хатто Арш ларзага келади" дейишади . Аммо нетай ? Токай давом этади бундай ҳаёт ? Сизни фарзандсизлик қайғуси билан қачонгача жазолашим керак ?
Ахир сиз ...сиз бемалол ота бўла оласиз... Буни била туриб қачонгача ўзимни ўйлаб ҳудбинлик қилиб юришим мумкин . Бу юк юрагимни эзиб ташлади ахир. Менга ҳам осон деб ўйламанг. Сиз билан сизсизликда яшаётгандекман гўё. Фарзанд - олий неъмат. Мен шунчалик разил эмасман- ки , сизни бу неъматдан тўссам ... Ҳозир ёшмиз , гўзалмиз . Шунга алданиб яшаётганимиз ёлғонми? Эртага бир куни кексайганда ҳам шу муҳаббат бошимизда чироқ ёқармикан ? Фарзанд эмасми кексайганда белга мадор, танга қувват , дилга суянч бўлгувчи ?
- Бас қил, Фотима... Жоним , айт-чи , қачон бунчалик тошбағир бўлиб улгурақолдинг? Сен қайси тош юрак билан мендан талоқ сўраяпсан ?! Билиб қўй , мени бунга асло кўндира олмайсан ! Тушундингми , кўндира олмайсан ! Негалигини айтайми ? Негаки , бизга бу тақдирни Аллоҳ раво кўрди. Унинг тақдири , ҳукми ёнида бош эгаман. Қолаверса , ойнинг ўн беши қоронғу бўлса , ўн беши ёруғ.
/30
Гўзалим...
Бизга пешвоз чиқадиган ўша ёруғ кунларни кутиб яшаш ҳам ибодат . Ким қандай тушунса тушунаверсин , аммо мен айнан шундай деб тушунаман.
Камрон Фотиманинг қаршисига тиззалади . Кўз ёшларини аста артиб ёйилиб кетган сочларини бармоқлари билан тараб фарқини очган бўлди:
- Фотима , мендан нимани сўрасанг сўра , фақат жавобингни эмас. Бошқа ҳар нимага кўришим мумкин , бироқ сенсизликка эмас . Ўзинг айт-чи , айб сенда эмас , менда бўлганида ...Ўшанда ҳам талоқ сўрармидинг ...
Индамайсан- а ...
Негаки сен ёлғон гапиришни билмайсан... Агар фарзанд кўра ололмаётганимизнинг сабабчиси мен бўлганимда икки дунё бир бўлса ҳам мендан кечмас эдинг !
Менинг бунга ишончим комил ...
Йўқ деб кўр- чи ?
Фотиманинг кўнгли янада бузилиб лаблари қийшайди . Ўзини Камроннинг бағрига отди :
- Нима қилай , айтинг? Жоним оташларда қоврилиб кетди ...
Камрон аёлининг атиргул япроқларининг нафис иси келиб турган сочларини оҳиста силади :
- Ҳали турмуш қурганимизга қанча бўлибди ?! Атиги саккиз йилми ? Мен йигирма йилда ҳам сабр қилиб фарзандли бўлган оилаларни биламан.
Фотима... Аллоҳнинг бир исми Ар - Роҳийм... Шуни унутма ...Раҳмдилларнинг раҳмдили бўлган буюк зот сен ва мени ўз ҳолимизга ташлаб қўймайди. Илойим оқибатимиз хайрли бўлсин.
Фотима , мен кўп ўйладим. Истасанг меҳрибонлик уйидан жажжи бир гўдак оламиз. Унга бор меҳримизни берсак , балки ...
Фотима илгарилари ҳам бу ҳақда кўп ўйлаган эди. Бироқ бу ишга жазм қилолмаган, ўзида етарли куч топа олмаган эди. Камроннинг таклифи уни чуқур ўйга толдириб қўйганди.
▪️▪️▪️
Эртаси куни чошгоҳга яқин эшик қўнғироғини жиринглатганча Фотимани йўқлаб Тахмина келиб қолди.
- Уйда экансиз- у , опа ?! Бормиканлар , йўқмилар деб не бир хаёлда эдим,- деди Тахмина Фотима билан неча йиллик қадрдонлардек айланиб , ўргилиб кўришар экан,- тузукмисиз энди ? Аммо кўринишингиз яхши , рангингиз тоза ... Туф- туф кўз тегмасин ...
Шу куни икки аёл дилдан ҳасратлашишди:
- Буни қаранг , - деди Тахмина Фотиманинг ҳикоясини тинглар экан,- кимлар фарзандга зор, кимлар эса уни хор қилишади. Худди менинг тақдиримга ўхшаб.
Тахминанинг сўзларини эшитган Фотиманинг кўзлари катта-катта очилди. Тахмина бу кўзлардаги савол аломатини пайқаб бошидан кечирганларини бир- бошдан сўзлаб беришга шайланди.
- Менинг бувимнинг бир ўғил , бир қизлари бор . Мен қиз фарзандларининг боласиман. Аям ота - оналарининг изми билан менинг дадамга турмушга чиққанларида ўн саккиз ёшда бўлган эканлар. Дадам қурилишда кранчилик қилар , ўзлари жуда ҳалол йигит бўлган эканлар. Кунлардан бир куни улар иш жойида фалокатга учраб, оламдан кўз юмадилар. Ўша вақтда мен энди саккиз ой юзини қаршилаган чақалоқ бўлганман...
Мен кўпинча бошимга тушган кўргиликларнинг барчаси дадам вафот этган кундан бошланган деб ўйлайман.
давоми_бор / 31
Муаллиф: Хазонрезги
#ТОКИХАЁТ
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3