Унутмоқ не ўзи, у қандай туйғу,
Озорми, азобми ёки сокинлик.
Кимнинг юрагида, мағрур турар у,
Қаердан куч олар, бу унутмоқлик !
Кўзлари қанақа, оловми, ўтми,
Ёки, томчиларга тўлган косами.
Сўзлари қанақа, сабрми, хўпми,
Қолдирган излари, оппоқ, тозами !
Унутмоқ не ўзи, ростми, ёлғонми,
Яхшими, ёмонми ёки хасталик.
Бўғзимда ўралган, буғма илонми,
Нега кучим етмас, зўрми шунчалик !
Юргани хотира, ўтмишми ахир,
Егани биргина, бағирми уни.
Менга илингани, бунчалар тахир,
Зимзиё ўтарми, хаттоки куни !
Унга бўйсинмаган, телбами энди,
Оҳ, воҳми, бечора телбанинг сўзи.
Лек, айтинг, қаердан топайин уни,
Унутиш манзили қаерда ўзи !
Гул Баҳор.
Москва.12.11.2020.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев