Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи “H” гуруҳи, 8-тур ўйинлари доирасидаги Яман – Ўзбекистон учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилиб, унда аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
Ўйин ҳақида тўхталар экан ЎЗбекистон миллий терма жамоаси бош мурабббийи қуйидагиларни таъкидлади:
"Савияли ўйин кўрсатдик. Керакли натижани қўлга киритдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз бир бош устун экани кўриниб турди. Ўйинни тўлиқ ўз назоратимизда ўтказдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ҳозир биз энг кам очко йўқотган жамоа бўлиб турибмиз. Ушбу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Биз яхши биламиз, кўплаб мухлислар ғалабамизни кутишганди ва чин дилдан мухлислик қилиб туришди.
Яманга қарши икки ўйин ҳам осон кечмади, дейишим мумкин. Бунга рақибнинг ҳимоядаги тартибли ўйини сабаб бўлди. Тўпни йўқотиш билан улар 10 киши бўлиб дарҳол ҳимояга ўтишди. Бундай ҳимояни ёриб ўтиш жуда қийин. Аммо биз буни бугун уддалай олдик.
Рақиб ўйинида мураббий иши кўриниб турибди. Яхши мутахассис ишлаяпти Яманда. Юлдузлар, ёрқин, етакчи футболчилар йўқ эканига қарамай, бор маҳсулотдан яхши ўйин намойиш қиладиган, рақобатбардош жамоа ярата олган”, —дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев