Предыдущая публикация
2015 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Республикаси Президенти Франсуа Олланд номига мактуб йўллади. Унда 13 ноябрь куни Париж шаҳрида юз берган қатор террористик актлар натижасида Франция фуқароларининг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга, шунингдек, бутун Франция халқига ҳамдардлигини етказишни сўради. «Қайғуйингизга ҳамдардмиз» сўзлари алоҳида қайд этилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев