
Кувончимга накд топмадим боламдайин
Дардларимдан юраккинам кетса тўлиб
Хакикий бир дўст топмадим онамдайин.
Пушаймонлар килдим канча хатолардан
Куйдим ёмон диёнатсиз жафолардан
Дуо бериб асрай билган балолардан
Хакикий бир дўст топмадим онамдайин.
Ким мактаса ўз фойдасин кўзлаб турар
Иш битгунча эшигингда бўзлаб турар
хар кунимда факат холис сўзлаб турар
Хакикий бир дўст топмадим онамдайин.
Тикон тутиб юрагимнинг гули бўлса
Хатто ёрим хавасларнинг кули бўлса
Минг синовлар омадимнинг йўли бўлса
Хакикий бир дўст топмадим онамдайин
Жонга она бандага дўст ХУДО экан
Улфат бисёр бу риштадан жудо экан
Ёлгиз она дилбандига фидо экан
Хакикий бир дўст топмадим онамдайин.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев