🌹 Гўзаллик бу, Умар ибн ал-Хаттоб родияллоҳу анҳу шакарни яхши кўрганлари учун, шакар билан садақа қилар эдилар.
"Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қавлида шундай деди: (Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз)" Оли имрон 92.
🌹 Гўзаллик бу, инсонда баъзан намоз ўқиётганида ўнг ва чап тарафида ўтирганларни ҳам сажда қилганида дуо қилиш одати бўлгани. Энг гўзалроғи эса, улар бу ғоибона қилинган дуони билишмагани.
🌹 Гўзаллик бу, бошланғич синф муаллимаси ҳар куни аввал ўқувчиларини кўздан кечириб, кайфиятларини кўтариб, либосларини тартиблаб чиққани. Эҳтимол уларнинг баъзилари етим ёки ота-оналари ажрашган ёки оналари бетобдир.
🌹 Гўзаллик бу, аёл киши ҳар оилавий йиғилишда ҳизматкорларини йиғиб, уларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида қиссаларни айтиб бергани ва уларга ҳадялар улашиб тургани. Улар ҳам хонимларини ҳар сафар кўришганида гўзал табассум билан қаршгани.
🌹 Гўзаллик бу, инсон чин дилдан садақа қилганида "Аллоҳим, садақа қилувчиларни тополмаётган мусулмонларнинг руҳлари учун" дегани. (Эҳсонларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул этсин).
🌹 Гўзаллик бу, шунга ўхшаш хабарларни бошқаларга кутилмаганда улашсангиз. Аллоҳ ўзининг гўзал мукофотлари билан сийласин.
Кунингиз эҳтиромлик, инсонийлик, эҳсоний ва ҳаётий бўлишига ўзингизни одатлантиринг. Сабаби, охират сафаримизга кетганимизда ҳам, қолдирган гўзал тамғамиз биз ҳақимизда сўйлаб турсин.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев