Абдулмалик қори («Булбул қори»). (1937–1975).Абдулмалик қори ака 1937 йил 5 майда Андижон вилояти, Ҳаққулобод шаҳрида таваллуд топганлар.Абдулмалик саккиз ойлик пайтида онаси Шукринисохон туш кўради. Тушида бир нуроний киши (уни фаришта деб билади) келиб, қўлидаги бир ҳовуч тиллани унга узатар экан: «Буни олиб, болани менга бер, мен уни еттинчи осмонга олиб чиқиб кетаман», дейди. Она қаттиқ қўрқиб, уйғониб кетади ва бехосдан ёнидаги бола ётган бешикни қучоқлаб олади. Сўнг кўрган тушини эрига айтиб беради. Абдураҳим уни тинчлантиришга ҳаракат қилади. Шукринисохон она Ойимга келганида қишлоқнинг илмли ва фазилатли аёли Ойимхон отинга тушида кўрганларини айтиб беради. Ойимхон отин: «Бунда бир ҳ