🔥ОНАМ...
Ҳасратимда қийнасам ҳам,
Соғинчларда синасам ҳам,
Оҳ умрини тунасам ҳам,
Кулиб турар менинг Онам...
Топганларим бўлса озор,
Баҳоримга тушганда қор,
Юрагимда неки дард бор,
Билиб турар менинг Онам...
Соғ бўлсин деб жисмимизни,
Ўйлаб кўнгил қисмимизни
Ҳар дуога исмимизни,
Илиб турар менинг Онам...
Бемеҳрман ахир бунча,
Боролмасам ойлаб йилча,
Болам ерди дея кулча,
Қилиб турар менинг Онам....
Ҳаёт сочса аччиқ захрин,
Кўрсатганда дардлар қахрин,
Бемор бўлсам ўзин бағрин,
Тилиб турар менинг Онам...
Юзи ўхшар баҳорларга,
Қалби тўла наҳорларга,
Райҳон каби ифорларга,
Тўлиб турар менинг Онам...
Ўзгарса ҳам бу замона,
Ўзгармайди кўнгил хона,
Менинг учун энг зўр Она,
Бўлиб турар менинг Онам...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев