🔥Жоним...
Сени севган куним энг бахтли куним,
Сени кутган фурсат ёқимли оним...
Сен билан файзли наҳорим туним,
Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним...
Борсан ҳаётимнинг таъмлари ширин,
Ҳижроннинг озорли дамлари ширин,
Гоҳида соғинчнинг ғамлари ширин,
Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним...
Кўзинга термулсам ташвишим кетар,
Сўзларинг аламим тору мор этар,
Минглаб ошиқларинг билсин-а етар,
Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним...
Осмоним қуёши кулсанг кулади,
Баъзан қийноқларинг бағрим тилади,
Ишқнинг қудратини севган билади,
Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним...
Юлдузлар тизилган осмоним ўзинг,
Йилларки ёзилган достоним ўзинг,
Яхшим ҳам ўзингсан ёмоним ўзинг,
Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним...
Сени севган куним энг бахтли куним,
Сени кутган фурсат ёқимли оним...
Сен билан файзли наҳорим туним,
Мен сени ҳеч кимга бермайман жоним...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев