Фильтр
32) Ҳалокатга элтувчи етти нарсадан четланинглар:

1. Аллоҳга ширк келтириш, яъни шериги бор дейиш;

2. Сеҳргарлик;

3. Аллоҳ ўлдирилишини ҳаром қилган жонни ўлдириш лекин ҳақ билан (яъни, ҳад ва қасосларда) ундай эмас;

4. Судхўрлик ортидан кун кўриш;

5. Етимлар молини ейиш;

6. Уруш кунида орқага чекиниш;

7. Иффатли, ҳеч нарсадан хабари йўқ, иймонли аёлларни (фоҳишаликда) айблаш.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
31) Уйларингиз учун ҳам намозларингиздан (насиба) қолдиринглар. Уйларингизни қабр қилиб олманглар.

Имом Бухорий ривояти.
saralangan

Добавлено 2 фото в альбом

saralangan

Добавлено 2 фото в альбом

30) Кибрдан четланинглар, чунки банда такаббурликда бардавом бўлса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамни гердайиб юрувчилар сирасидан қилиб ёзинглар», деб айтади.

Ибн Адийнинг Абу Умома (р.а.)дан қилган ривояти.
29) Аллоҳ таоло бу дунёнинг ўзидаёқ икки тоифа кишининг уқубатини тезлатади: шафқатсиз ва ота-онага оқ бўлганнинг.

Табаронийнинг Ибн Абу Бакра (р.а.)дан қилган ривояти.
28) Икки нарсани одам боласи ёмон кўради. Ўлимни ёмон кўради, ваҳоланки ўлим у учун фитнадан яхшироқдир. Мол-дунёси оз бўлишини ёмон кўради, ваҳоланки мол-дунёси оз бўлиши (қиёматдаги) ҳисоб учун енгилдир.

Имом Аҳмаднинг Маҳмуд ибн Лабид (р.а.)дан қилган ривояти.
27) Аллоҳ таоло икки тоифа киши, қариндошлик алоқаларини узувчи ва ёмон қўшнига қиёмат куни қарамайди.

Дайламийнинг Анас (р.а.)дан қилган ривояти.
* Босиқлик Аллоҳдан, шошқалоқлик эса шайтондандир.

Байҳақийнинг Анас (р.а.)дан қилган ривояти.
saralangan

Добавлено 2 фото в альбом

Показать ещё