___Ўғлинг бўлса ўғрининг
___Хеч устидан кулмагин
___Қизинг бўлса фохишани
___Сира мазах қилмагин
___Гадо кўрсанг кўчада
___Уриб тепиб ўтмагин
___ Соқовга савол бериб
___Кулиб жавоб кутмагин
___Гарангни карсан дема
___Жиннига тош отмагин
___Қайтар дунё қайтармиш
___Бу гунохга ботмагин
___Йиғлаб юрган бечоранинг
___ Кимдир кулса изидан
___Ўзига хам қайтади
___Ўғли ё қизидан
___ Яхшилиқ қил дилдан қил
___Йўл бермагин миннатга
___Кибрли мақтанчоқлар
___Кирмас экан жаннатга
___Бировни кийимига қараб
___Ўзингча берма бахо
___ Шароити шундайдир
___Балки ўзи бебахо
___Сени яратган Aллох
___ Уларнинг хам худоси
___Етти осмонга етар
___Мазлумларнинг дуоси


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев