Бизга бу умр Илоҳий Ишқ неъматига етишиш учун берилди.Шундай экан, агар банда дуо қилмоқчи бўлса, Аллоҳдан Аллоҳнинг ўзини сўраши керак. Унинг муҳаббатини истанг, Унинг ишқини илтижо қилиб сўранг!
Бугунги кунда Аллоҳ Таъолодан мол-дунё, касб-кор, уй-жой сўрайдиганлар кўп. Лекин Аллоҳдан Аллоҳнинг Ўзини сўрайдиган бандалар жуда оз.
Қўлини дуога очиб: Ё Роббим! Сендан Ўзингнинг розилигингни истайман, Ўзингнинг муҳаббатингни сўрайман, дейдиганлар оздир.
Кимки уй-жой сўраса, касб кор, солиҳа аёл ёки фарзанд тиласа ё бутун дунёни сўраса ҳам, билингки, ҳеч нарса сўрамабди. Агар Ўзининг розилигини, ишқу муҳаббатини сўраган бўлса, демак бутун нарсаларни сўрабди.
Чунки Аллоҳнинг розилиги қаршисида дунё матосининг ҳеч қандай қадри йўқ!
Шундай экан Аллоҳдан умид ила, илтижо билан дуо қилинг:
Эй Аллоҳим. Биз сендан бутун вужудимиздан гуноҳларни таг-туги билан қўпориб ташлайдиган ишқу-муҳаббатингни, розилигингни сўраймиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев