Гуноҳ ва маъсиятларнинг таъсири.
-----
Гуноҳ ва маъсиятларнинг таъсирида қуйидаги асоратлар келиб чиқади:
– Қалбнинг қорайиши;
– Илмдан маҳрум бўлиш ва уни унутилиши
– Ризқнинг танглашиб, торайиши;
– Умрнинг қисқариши;
– Бараканинг кўтарилиши;
– Рабб таолонинг ғазабига йўлиқиш;
– Фожиалар, зилзилалар, вулқон чиқиши каби табий офотлар юз бериши;
– Раҳмон таолонинг дўстларидан ажралиб қолиш;
– Шайтоннинг гуруҳларига ошно бўлиш;
– Иймон исмини бой бериш;
– Фисқ ва исён билан сифатланиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг гуноҳкор кимсаларга юзланиб айтган сўзларига диққат қилинг:
"Эй гуноҳкор банда! Гуноҳингнинг оқибатидан хотиржам бўлма, билгинки, гуноҳнинг ортидан келувчи зарарлар гуноҳнинг ўзидан буюкроқдир. Зеро ўнг ва сўлингдагилардан (яъни фаришталардан) ҳаё қилмай гуноҳга қўл уришинг, гуноҳдан каттароқдир. Гуноҳни қилар экансан, Оллоҳ таоло сенга нималарни тайин қилганини билмасдан кулиб-хурсанд бўлмоғинг, гуноҳдан баланддир. Гуноҳдан ўз улушингни оларкансан, у билан хушнуд бўлишинг, гуноҳдан баттардир. Гуноҳ ишни қилолмасдан маҳзун бўлишинг, гуноҳдан каттароқдир. Гуноҳни қилиб турганингда шамол эшигингни тебратса саросимага тушасан, бироқ Оллоҳнинг кўриб турганлигидан қалбинг изтиробга тушмаслиги, гуноҳдан каттароқдир".
#Ҳадис_885
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ одамлардан тилини сигирнинг тилига ўхшаб айлантирган балоғатлисини ёмон кўради», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
-- Шарҳ:
Мол кавш қайтарганда тилини икки лунжида айлантирганга ўхшаб ҳуда-беҳудага балоғатга зеб бериб, ўзини кўрсатиш учун балоғатли сўзлашга ҳаракат қилган одамни Аллоҳ таоло хуш кўрмас экан. Бу маънода эҳтиёт бўлмоқ зарур .
Ҳадис ва Ҳаёт 37
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев