---------------------------------
1. Нафл намоздаги саждада, азон ва иқомат орасида ушбу дуони кўп такролаш:
اللهم اجعل كتابي في عليين واحفظ لساني عن العالمين
“Aллоҳуммажъал китаабий фи Иллиййин ва иҳфаз лисааний анил аъаламийн"
Маъноси: Aллоҳим китобимни яъни (Қиёматда бериладиган кишининг номайи аъмоли) Иллийинда яъни (Жаннатда) қилгин ва тилимни оламлардан сақлагин".
2. Ҳар сафар кимнидир ғийбат қилганингизда ўзингизни қийнаб, 100 бор истиғфор айтиб, ўз ҳасанотларингизни сақлаб қоласиз ва тилингизни муҳоза этишга одатланасиз.
3. Барча мўминларга нисбатан қалбингиз саломат бўлиши ва асло ғийбат қилмаслик учун ушбу дуони кўп айтинг: "Ей Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин". (Ҳашр, 10).
4. Олдингизда ғийбат қилинган кишини ҳимоя қилинг. Зеро, Набий алайҳиссалом: "Ким биродарини обрўсини сақласа, Aллоҳ Қиёмат куни унинг юзини оловдан асрайди", деганлар.
5. Ким ғийбат қилишдан халос бўлса, қабр азобининг учдан биридан халос бўлишини ёдда тутинг.
6. Ким мажлис ёки суҳбат ниҳоясида ушбу дуони айтса, ўша мажлисда бўлган нарса (ғийбат ва бекорчи гаплар) мағфират қилинади:
سبحانك اللهم وبحمدك ,أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب اليك
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан ла илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”
Маъноси: Aллоҳим, Сени поклаб ёд етаман, Сенга ҳамд бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга қайтаман (тавба қиламан)”.
7. Зикрни гўзаллигини ҳис қилинг ва ушбу оятни ёдда тутинг: "Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни ешитмаслар". (Воқеа, 25).
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
• «Бир-бирингизни ёмон кўришманг.
• Бир-бирингизга ҳасад қилманг.
• Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг.
• Эй Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг!
• Мусулмон учун ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», дедилар»
(Бухорий ва Муслим ривояти).
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
Истиғфор айтинг!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي
«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)
Имом Ҳоким ривоятлари.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта
يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ
«Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».
Имом Ҳоким ривоятлари.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев