куни” 9-ҚИСМ !!!
Ислом ўтган давр ичида
Санжарга ўхшаш тақдирни
бошидан ўтказган. Фақат унинг
хотираси жойида. Ўша кунлари
Исломни Қозоғистонга олиб
ўтиб кетишади. Унга ҳам
тиббиёт оламининг “ўзига ҳос”
бўлган услублари билан тайсиқ
ўтказишади. Шундан сўнг уни
ватан учун махсус агент
бўлишини ва бу сир сақланиши
лозимлиги ҳусусида хар
чўпчаклар билан алдашади.
Кимёвий дорилар таъсирига
тушган Ислом бу гапларга
ишонади. Бу орада унга харбий
таълим беришни бошлашади
ва тез вақт ичида Ислом моҳир
агент сифатида тайёр ҳолатга
келтирилади. Худди Санжар
сингари Ислом ҳам фақат
миссияларни битирарди. Лекин,
Ислом учун бу ишларнинг нима
учун қилинаётгани аҳамиятсиз
эди. Аниқроғи, унинг мия
фаолияти мана шундай ҳолатга
келтириб қўйишган. Ислом
навбатдаги топшириғни
Қоҳирада бажариши лозим. У
Мисрнинг энг машҳур жиноий
тўда раҳбарларидан бири
бўлган Ҳассан Ибн Салаҳни
ўлдириши керак. Булар ҳақида
Ислом Санжар ва Серхиога
тушунтирди. Бунга жавобан
мазкур миссиялар якунига
етгач, ижрочилар ҳам йўқ
қилиб юборилиши ҳақда
Серхио Исломга яхшилаб
тушунча берди. Энди у ҳам
худди Санжар сингари шу
йўлнинг ортида “турганлар”ни
йўқ қилишга қарор қилди.
Нимқоронғу хонада учовлон
стол атрофида ўтиришарди.
Серхио:
- Ислом, бизга берилган
маълумотга кўра Жон Антент
исмли агент айни пайтда
Мисрда. Мен ва Санжарга
британиялик агентни излаб
топиб уни ортга қайтариш
буюрилган. Бироқ у қаёрда?
Кимнинг қўлида ? Буниси бизга
қоронғу. Агар топшириқ
муваффақиятли бажарилса,
бизда “юқоридагилар”дан
қасос олиш учун ўзи ҳос
имконият туғулади.
Ислом чекарди. Қуюқ тутун
унинг юзларини тўсганди.
Бироз жимликдан кейин у ҳам
сўзлади:
- Яхши, менда битта таклиф
бор !
- Эшитамиз – Санжар.
- Биз айни пайтда, вақтинча
бирлашишимиз керак. Гапнинг
дангали бундай, сизлар менга
Ибн Салаҳнинг бошини
олишимда кўмак берасизлар.
Мен эса Жон Антент масалада..
- Балки биз қидираётган агент
Антентни Салаҳнинг қўлидан
топишимиз мумкин. Чунки
Дэнни берган ҳарита бизни
Салаҳнинг қароргоҳига олиб
келганди – Санжар.
- Яхши. Салаҳ айни пайтда
қаёрда ? – Серхио.
- Гизада. Ўша, сиз ва мен
учрашган жой. Ҳашаматли
бинони эсладингизми ? 1000
лаб қўриқчилар назоратидаги
бинода Салаҳни топишимиз
мумкин. Мен бир ҳафтадан
бери шу ердаман. Бино
яхшилаб ўрганиб чиқдим. Унга
тўғридан-тўғри кириш қийин.
Шунингдек Салаҳ айнан қайси
қаватда эканлигини билиш
мушкул. Маълумотларга
қараганда, ўша бинонинг ер
тўласида қадимий олтину-
жавоҳирлар сақланар экан.
- Шу охирги гапинг менга жуда
ёқди, хўш давом этчи ? –
Санжар кулди.
- Бинонинг 74 нуқтасида
микрокамералар бор. Улар 24
соат ҳаммасини кузатиб
туришади. Мукаммал ва пуҳта
режа билан ҳужум қилиш
керак.
- Жуда ҳам яхши. Соат, 5:30.
Тонг саҳар. Йигитлар йўлга,
чиқамиз ! - Серхио.
Улар ўша жойга етиб келишди.
Тепаликда Серхио Санжар ва
Ислом, Салаҳнинг уйига қараб
туришарди.
- Жаноблар, қаршимизда катта
ўлжа, Салаҳ ва миллион
долларлик олтинлар. Ҳаммаси
бизники бўлиши мумкин. –
Серхио.
- Албатта. Бироқ бойлик ҳақида
ўйлаш, ҳозирча нотўғри. Серхио,
сенда қандайдир режа борми ?
– Ислом.
- Менда доим режалар бўлиб
келган, ҳозир ҳам бор. Пастга
тушамиз.
Улар тепаликдан пастга
тушишди. Катта йўл ёқасида
Серхио ва Ислом суҳбати давом
этди.
- Ислом, бу йўл орқали
Салаҳнинг уйига борса
бўладими ?
- Ҳа албатта.
- Яхши. Салаҳ қачон кўчага
чиқади ?
- Якшанба кунлари, Гиза
марказига боради.
- Нима учун ?
- Бозор айланади. Ундан
ташқари уни ташқарига
чиққанини кам кўраман.
- Уни шаҳарга ким олиб
боради ? Шофёри борми ?
- Қора “ЖИП” олиб боради. Ўзи
ҳайдамайди. Шофёри бор.
- Бугун, жума. Якшанба куни
Салаҳ бозорга боради…
- Хўш ? Нима демоқчисан ?
- Унга ўша куни, мана мен
шофёрлик қиламан !Санжар,
Ислом ва Серхио Салаҳни
тинчитиш борасида анчагача
режа
тузишди. Шанбадан, якшанбага
ўтар
кечаси яни ярим тунда
харобгина
меҳмонхонада суҳбат авжига
чиққан.
Ислом: - Серхио калта
ўйлаяпсан. Бу режа иш
бермаслиги мумкин.
- Нима, сенда бирон режа
борми ?
- Ҳозирча, йўқ.. Аммо
- Йўқ бўлса, жим тур. Агар бу йўл
бўлмаса, биз албатта
қандайдир режа тузишимиз
керак-ку. - деди Серхио
хонанинг қоронғу бурчагига
бориб.
- Бўлди ! Кўп тортишманглар.
Серхио,
режадан гапир. Нима қиламиз,
– деди
эшикка суяниб чекаётган
Санжар.
- Гап бундай йигитлар. Яқинроқ
келинг !
Эски тахта стол олдига ҳамма
ўтирди.
Серхио режани тушунтиришни
бошлади. Испан жуда дадил,
абжирларга ҳос фель билан,
қаттиқ-
қаттиқ гапирарди. Санжар
ундан кўзини узмай, чекарди.
Серхионинг
катта-катта билаклари, кийиб
турган
қора футболкаси, умуман
ҳамма-
ҳаммаси унга жуда ярашарди.
Охири
барвасти испан нутқдан
тўхтади.
- Хуллас, бор гап шу ! - Заҳира
режа борми ? – Санжар.
- Керак эмас менимча, заҳира
режанг.
У бизни чалғитиши мумкин.
Битта
йўлдан бориш керак. Агар қўлга
тушсак, ҳамма ўзи учун жавоб
берсин. “Қутқариш” деган
тушунчани унутинг.
- Ахир биз..
- Тўғри дўстмиз, лекин бизнинг
нуфузли “соҳа”мизда қилаётган
хар
бир ишимиз охиргиси бўлиб
қолиши
мумкин. Эхтиёт бўлиш керак.
Битта хато, хаммаси тугади,
дегани !
- Сен ўзинга кўп ишоняпсан
Серхио ! ,
- Ислом муштларин бир-бирига
уриб
ўрнидан турди.
- Нима демоқчисан ?
- Салаҳ оддий одам эмас. Ундан
шайтон ҳам қўрқади.
Биласанми, хар
қандай муккамал режада ҳам
камчиликлар бўлади. Тўғри, сен
биздан анча тажрибали
ҳисобланасан.
Лекин мени кўнглим, негадир
ғаш...
- Ислом, менга ишон ! Бўлди,
бас. Мисрда қуёш анча эрта
чиқади. Ярим
тунда ҳам ҳаво анча иссиқ
бўлади.
Улар кун энди ёриши билан
кўчага
чиқишди. Ҳамма, режа бўйича
ўз
жойига йўл олди...
Муҳаммад Надири, 3 йилдан
бери Салаҳнинг қўлида
ишлаяпти. Жуда
ҳам художўй йигит. Лекин
буйруқ
бўлса, онасини ҳам отиб
ташлашга
тайёр. Кўринишидан келишган
йигит.
Охирги йиллардан у Салаҳнинг
энг
ишончли одамларидан бирига
айланган. Хатто Салаҳ у билан
бази
ишлари ҳақида маслаҳатлашиб
туради. Асли осиёлик бўлган
Надири,
сўнгги олти ойдан бери Салаҳга
шофёрлик қилади. Шофёрлик
Салаҳнинг қўл остидагилар учун
шарафли иш ҳисобланади.
Сабаби,
Салаҳ ҳаммага ҳам
ишонавермайди.
Шанба кунлари, Надири ўз
уйида дам
олади. Машинани ҳам олиб
кетади.
Якшанба куни эса тонг саҳарда
машина билан Салаҳнинг уйига
бориши лозим. Одатга кўра,
бугун ҳам
Надири Салаҳ ҳузурига йўл
олди.
Серхионинг биринчи режаси,
шу
ердан бошланади: Надири
ҳайдаётган
катта қора “ЖИП” паст-
баландликлар
орасидан катта тезликда
кетарди. Шу пайт уни йўл
ўртасида иккита харбий
машина тўсди. Аниқроғи,
машиналар
йўл ўртасида турарди. Олдида, 5
нафар ҳарбий. Надир
машинани
тўхтатди. Ҳарбийлар қора
ойналик
“ЖИП”га яқинлашишди. Улар
қуролланган. Шу пайт Надири
секин
ойнани очиб биринчи юзланган
харбийга баланд оҳангда
гапирди:
- Бу қанақаси ! Мен
тушунмадим.
Сенлар ким бўлиб қолдингки,
Ҳурматли Салаҳ хазратларинг
шаҳсий машинасини тўсанг.
Мен уларнинг
шофёри бўламан.
- Жаноб, кечирасиз. Кеча тунда
Гизада
5 нафар қизни зўрлаб, ўлдириб
кетишган. Ҳамма оёққа турган.
Шунинг учун жаҳлингиз чиқса
ҳам биз машинани
текширишимиз керак.
- Каллангни оламан ! – Надири
ойдан
қўлини чиқариб, харбийни
бўйнидан
тутдида, пичоғини димоғига
тақади.
4 нафар ҳарбий тезлик билан
унга
автомат тутди. Надири қўлидаги
ҳарбийни ерга жахл ташлади
ва
рўлдан тушиб, орқа бакажни
очди.
Орқа бакажда, 3та автомат бор
эди.
- Бу кимга тегишли қуроллар
- Салаҳ жанобларига.
- Қуролнинг хужатлари борми ?
- Бор...
- Кўрсата оласими ?
- Ҳа, албатта...
Надири бакажни ёпмасдан,
олди
тарафга ўтди. Орқасидан 1 та
харбий
ҳам. Ҳарбий қуролнинг
хужатларин кўриб чиқди.
- Ҳаммаси жойида экан-ку. Нега
биз
билан тортишасиз. Бўлди,
кетаверинг.
Оқ йўл ! – деди ҳарбийлар
раҳбари.
Надири бошқа гапирмасдан
йўлга
чиқди. У кетганидан кейин,
харбийлардан иккитаси йўқ
бўлиб
қолди. Буни кўрган гуруҳ
раҳбари,
қолган иккитасига:
- Анавилар қани ? Нима
“ЖИП”га
чиқиб кетиб қолдими ? –
табассум
қилди. - Ҳа, шундай бўлиб
қолди. Маъзур,
тутасиз энди
- Нималар деяпсанлар
Абдуллоҳ,
Фоттих. !
Гуруҳ раҳбари гапини охирига
қадар
айта оламади. “Дуф-дуф-дуф!!!”
Уни қолган икки нафар йигит
автоматда отиб ташлашди.
Қонга
беланиб ётган харбий устига
келганлар унга қараб шундай
дейишди:
- Мен Санжар. Бу Ислом. Биз
Фоттиҳ ёки Абдуллоҳ эмасмиз...
Узр РЕЖАНИНГ БИРИНЧИ ҚИСМИ..
Надирининг машинаси
манзилга, яни Салаҳнинг
қароргоҳига етиб келди. Бу
ҳашаматли уйга
фақатгина Надири хайдайдиган
машина
текширувсиз киради. Бу эса
Серхионинг
фойдасига ишлади дейиш
мумкин. Хавли
соқчиларга тўла. Агар
тансоқчиларга харбий либос
кийдириб қўйса, бу жойни
армиядан
фарқи қолмасди. “ЖИП” уйга
кириши билан
тўхтамади. Надири уловни
гаражгача хайдади.
У одатта у бундай қилмасди.
Надири
машинадан тушиб ҳовлига
чиқди.
- Назира ! – у хизматкор аёлни
чақиртирди. - Лаббей оғам –
ошхонадан ўраниб олган аёл
чиқиб унга юзланди.
- Менга нонушта тайёрла.
Эрталабдан бери тус
тортганим йўқ. Қорним
очиққан.
- Хўп бўлади.
Шу пайт Надири юқоридан
кимдир унга қараб турганини
сезди. У секин ўша томонга
қаради.
Учинчи қаватдаги ойнадан
Салаҳ унга боқиб
турарди. Салаҳнинг сочлари
оқариб кетган.
Юзлари тириш. Кўринишидан
жуда ёқимсиз
одам. У шофёрига қараб
“олдимга чиқ”
дегандек имо қилди. Салаҳ
жуда ехтиёткор ва айёр одам.
Хатто ўз одамларига ҳам
ишонмайди. Қўлида доим
тўппонча юради. Уни
битта ғалати одати бор бўлиб,
Салаҳ истаган
пайтида, истаган одамини отиб
ташлайверади.
У кимнидир ўлдирдими демак
унинг аниқ айби
бор дегани. У қиладиган
ишларни хеч қачон уни олдида
ҳам ташқарида ҳам муҳокама
қилинмайди. Надири
ҳамманинг кўз олдида
унга шофёр сифатида ишлаб
юради. Аслида эса
у деярли унинг ўнг қўли
демакдир. Бироқ буни
ҳамма ҳам билмасди.
- Хайрли тонг оғам ! – хонага
Надири кириб келди.
- 1 дақиқа кеч қолдинг Надири
– Салаҳ ойнага
қараб, қўлларини орқага
қилганча оғир ва
йўғон овозда гапирди.
- Кечиринг.
- Россиядан келаётган
қуроллардан хабар борми ?
- Ҳа, қуроллар ҳозир Қоҳирада.
Фақат...
- Нима?
- Бироз йўқотиш бор. Кеча
Қоҳирада қандайдир
қотиллик юз берибди.
Ҳаммаёқда текшир-
текшир. - Мақсадга ўт. Қанақа
йўқотиш бўлди ?
- Қуролларни мамлакатга
яширин йўл билан
олиб кираётганимизда,
ҳарбийлар билан кичик
тўқнашув содир бўлди.
Гуруҳдан 9 кишини
бой бердик. Қаттиқ отишма
бўлди. Воқеа
жойида ўзим ҳам бор эдим.
Кейин биз... - Бўлди ! Ҳозирча,
мол Қоҳирада Муҳаммад
Жабрнинг базасида туриб
турсин. Оғам
илтимос қилдилар дегин.
Ишлар тинчигач,
қўшни мамлакат орқали уларни
ЖАРга
юборамиз.
- Нега энди ЖАР ?
Голландларчи ? - Улар мени
қониқтирмаяпти. ЖАРдаги
ҳамкорламиз, анча ишончли.
Кейин ҳаққини
ҳам яхши тўлашяпти. Надири
биласанми,
уларни менга қандан жиҳати
ёқди ?
- Қандай ?
- Улар менга пул эмас, балки
бошқа нарса билан ҳақ
тўлашяпти.
- Оғам, сизни тушуниш доим
қийин бўлиб
келган. Ҳозир ҳам...
- ЖАРнинг олмослари ! Мени
оромими
ўғирлаган... Надири яна бир
гап !
- Қулоғим сизда. - Бугун
меҳмонларим бор. Назоратни
икки
баравар кучайтирларинг.
- Яна ўшаларми ?
- Йўқ. Унданда катталар
келишади. Яхшилаб
тайёргарлик кўр. Ҳар
тарафлама.
- Тушундим. Бугун, бозор
айланасими ? - Йўқ. Бугун
тўғриси кайфиятим ўртачароғ.
Душ
қабул қилиб, яна ётмоқчиман.
Надири хонада тарк этиб,
пастга тушди.
- Исмоил ! Машинани
орқасидан қуроллар бор.
Уларни олиб, ер тўлаги
ортимдан олиб тушди.
Буйруқ олган соқчи машина
яқинлашди. Надири айтган
гапларни, бакажда иссиқдан
диққи нафас бўлиб ётган
Серхио аниқ эшитди.
Соқчи машинанинг орқа
бакажини очишга
киришди. Шу пайт Серхио
тезлик билан бошига
заҳарли газлардан сақловчи
ниқобни тақиб
қолди. Қўлига эса заҳарли газ
тарқатувчи воситани
тайёрлади. Соқчи бакажни
очди...
- Салом !!! – қувноқ оҳангда
Серхио соқчига
салом бериб юзига газни сепди.
Соқчи ўзини йўқотиб хушидан
кетаётганди
испан уни тутиб қолди.
Камераларда буни
кузатиб турганлар унга
қўлоғидаги воситага
гапиришди.
- Исмоил, тинчликми ?
- Ҳа, бироз ўзимни ёмон ҳис
қиляпман – Серхио
унинг ўрнига, сал бўғиқ овозда
гапирди.
- Яхши – улар ишонишди.
Сочқи худди машинага суяниб
тургандек эди. Серхио нима
қилишга ўйланиб қолди.
Бироздан кейин соқчининг
қўлоғидагини ўзига
тақиб олди ва ўша воситадаги
“camera” дега
нуқтани босди. Шунда кузатув
хонасидагиларни овози
эшитилишни бошлади.
“Билли, Надири ҳаммани
чақиртиряпти экан, юр пастга
тушамиз. Қандайдир гапи бор
шекили, сен бир дақиқада
қайтасан”. Ҳамма
камералар хонасини тарк этди.
Серхио хонада хеч ким
қолмаганини сезди ва
ҳаракатга тушди...(ДАВОМИ БОР.)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23