сўнгги куни” 7-ҚИСМ !!!
ҲУЖУМ.
(Охирги қисмдан парча)Хуллас,
янги топшириқ бор. Бу
топшириқ Испанияда амалга
оширилади. Бу ҳақида Круз
Серхиога маълум қилди. Лекин
Серхиони бир нарса
ўйлантирарди. Круз билан
учрашув жойини Жабаланинг
одамлари қаёрдан билишди ?
Ахир Серхио мисрликнинг
ўлдириш вақтида офицант
кўринишида эди-ку ? Нега улар
уни таниб қолишиб, айнан
унинг кетидан Монакога
келишди. Яна аниқ манзилга !
Нима, Круз хойинми ? Йўқ,
бўлиши мумкин эмас. Бу
умуман нотўғри таҳмин. У
шуларни ўйлаб гуруҳ
жойлашган уйга борди. Уйга
борганда, Камила овқат
қилаётган экан. Ҳабиб эса ТВ
қаршисида янгиликлар
дастурини кўряпти. Санжар эса
ҳозирча кўзга ташлангани йўқ.
- Бу ерни қаёрдан топдиларинг,
- Серхио шу савол билан уйга
кириб келди. Унга Камила
жавоб берди.
- Келдингми Серхио ? Бор душ
қабул қилиб чиқ ? Овқат тайёр.
- Хўп жонгинам, Санжар қани ?
- Ухлаяпти. Ҳозир уйғотаман.
Шу пайт ТВдаги журналистнинг
шарҳи унинг эътиборини
тортди.
“Кеча оқшом, Парижнинг
“Бендель” меҳмонхонаси
қотиллик юз берган. Мисрлик
Жабала исмли тадбиркор отиб
келитган. Ҳозирча, қидирув
ишлари давом этмоқда.
Экранингизда турган,
шаҳсларнинг сурати фоторобот
хизмати орқали чизилган ва
айнан мана кимсалар
қотилликда айбдор сифатида
қидирилмоқда”
Серхио ТВни учирди.
- Санжар ! – у бақирди.
Санжар уйқусираб чиқди.
- Ҳамма диққат билан эшитсин.
Ҳозироқ кетамиз. Ичимизда
сотқин йўқ. Бироқ кимдир биз
ҳақимизда ташқарига
маълумот бермоқда. Хаётимиз
хавф остида. Бугун мени
Жабаланинг одамлари тақиб
қилишди. Демак улар бизни
қаёрда эканлигимизни
билишади... Кетишимиз керак.
Шу пайт уй ташқарисидан
кимлардир автоматда уйга
қарата ўқ узишни бошлашди...
Ойналар чил-чил бўлди. Испан
хайқирди.
- Ҳамма ерга етсин !
Улар Серхионинг сўзини ўша
заҳотиёқ бажаришди. Хеч ким
саросимига тушиб қолмади. Уй
томон тинмасдан ўқ отиларди.
Серхио диван ортига чекинган
Ҳабибга бақирди.
- Ҳабиб ! Мен сени пана қилиб
тураман, дераза олдига келиб
уларни қанча эканликларини
бил !
Ҳабиб уни тушунди ва эхтиёт
бўлиб ўрнидан туриб дераза
олдига келди. Серхио ташқари
қарамасадан отарди, бу орада
Камила ҳам қўлига тўппонча
олди.
- Серхио ! Улар 10 та экан.
- Яхши. Санжар, Камила эхтиёт
бўлиб жойимга келиб ҳужум
қилинглар !
Ўқлар ёмғири тўхтамасди.
Серхио эмгалаб юриб, орқа
эшикдан ташқарига чиқди ва
уйнинг ёнидан мўралаб қаради.
Ҳабибнинг таҳмини тўғри экан.
Иккита қора “Жип” олдидан
нотаниш кимсалар уйга қарата
ўқ узишарди. Очиқ жанг қилиш
қийин ва хавфли. Улар
кўпчилик. Серхио уйга қайтиб
кирди. Санжар ва Ҳабиб
аллақачон отишмани
тўхтатишган экан. Камила эса
ҳали ҳам ўқ узяпти.
- Ҳабиб нега отмаяпсизлар ?
- Ўқимиз тугади ! Патронлар,
машинада эди.
Камилани ҳам ўқи тугади.
Ниҳоят, отишма тўхтади.
- Серхио нима қиламиз энди,
улар биз томон келишяпти –
Камила.
- Менда ярим патрон ўқ бор !
Сизлар орқа эшикдан чиқиб,
қочинглар !
- Сизчи, - Ҳабиб.
- Кўп гапирмасдан буйруқни
бажар ! – Серхио.
Ҳабиб, Камила ва Санжар
орқадан чиқиб кетишди.
Уйнинг ҳаммаёғи илма-тешик
бўлиб кетганди. Уй худди
иккинчи жаҳон урушидаги
уйларнинг ҳужумдан кейинги
ҳолатига ўхшарди. Серхио
шкаф ичига беркинди. У шкаф
тирғичидан ташқарига қараб
турарди. “Душ” этиб кимдир
эшикни тепиб кирди. Серхио
ичида гапирди: “Бугуннинг
ўзида иккинчи марта шунақа
ҳолатга тушушим, бу сафар ҳам
омадим келса яхши бўларди.”
Хонага беш киши кириб келди.
Қўлларида “Скорпион”
автомати. Серхионинг қўлида
эса оддийгина “Макарова”
пистолети. Унинг устига ўқ ҳам
оз қолган. Улар уйни титкилай
бошлашди. Серхио тезроқ
қарор чиқариши керак. У
бундай вазиятларнинг кўпини
кўрган, хатто бунданда
хавфлиларини ҳам. Бироқ бу
сафаргисида негадир юраги
ғаш. Очиқ жанг – бу муқаррар
ўлим дегани. Орқага эса йўл йўқ.
Серхио ичида ниманидир ўйлаб
қўйди ва шкафнинг эшиги
очилишини кутарди. У
тўппончани эшик томон
қаратиб турди.
2 дақиқадан сўнг улардан бири
ниҳоят эшикни очди...!
Серхио тепкини босди !
Ўқ эшикни очган кишига
тегмади, аксинча нишонга
тегди. Бу газ балон эди. “Д-у-у-
м !” Газ балон портлади...Портлашдан сўнг уй ёнишни
бошлади. Буни бир-неча
чақирим нарида турган гуруҳ
аъзолари кузатиб туришганди.
- Қайтишимиз зарур ! Серхиога
ёрдам керак, - Камила.
- Йўқ. Биз уни кутамиз.
Серхиони яхши биламан, у
қайтади, - Ҳабиб.
- Қайтмайди – Санжар.
- Нега ? – Камила.
- Оловни кўряпсанми ? Бунақа
ёнғиндан соғ чиқиш...
- Ўчир ! Серхио тирик. Уни
кутамиз. Агар у ўлса,
ҳаққимизни ким беради –
Ҳабиб.
Тез орада бу ерни милиция ва
ўт ўчириш машиналари босди.
ОАВ вакилари ҳам аллақачон
етиб келишган. Сабаби,
Монакода бунақа мудҳиш
ҳолатлар бўлмасди. Бироқ уй
ичидан тўрт нафар ёнган жасад
чиқди холос...
Бу хабарни тонги газетада
ўқиган, гуруҳ аъзолари ғалати
ҳолатга тушиб қолишди.
- Барибир кутамиз ! – Ҳабиб
«News» деб ёзув тушурилган
газетани ерга ташлаб оёғи
билан езғилади.
Қоронғу хона. Серхио секин
кўзини очди.
- Хайрли тонг жаноб Алонсо !
Чиройли, костюм-шим кийиб
олган киши унинг қаршисида
ўтирарди.
- Қаёрдаман ? – Серхионинг
овози зўрға чиқарди. Ҳаммаёғи
оғрирди. Юзлари шилиниб,
қонаб кетган.
- Хавфсиз жойда, хавотир
олманг.
- Кимсиз ?
- Дэнни.
- Тушунмаяпман кимсиз ?
- Сиз ҳозир ўта мавҳий
жойдасиз. Сиз турган ҳудуднинг
номи “Европа миллий агентлар
тайёрлаш” маркази. Сизни
анчадан буён кузатиб келамиз.
Тошкентга боришингиздан
бошлаб, назоратимиздасиз.
Круз, Санжар, Россия сафари,
умуман ҳамма-ҳаммасидан
хабардормиз. Кўриб турган
эдик, Жабаланинг одамлари
билан дахшатли тўқнашув
бўлди. Уй портлагач, ўртага
тушишга қарор қилдим.
- Адашяпсиз. Мен сиз ўйлаган
одам эмасман. Хеч нимани
билмайман ҳам – Серхио
кўзини зўрға очарди.
- Биласиз !
- Йўқ. Истасангиз ўлдириб
юборинг.
- Мени тушунмадингиз жаноб
Алонсо. Сиз менга ёрдам
беришингиз керак. Фақат ҳозир
бунинг акси, Сиз менинг
кўмагимга мухтожсиз. Шунинг
учун келишиб, гаплашиб олсак
ёмон бўлмасди. Мана буни
олинг. Сизни ташқарида
кутаман, ха айтганча Хитойга
хуш келибсиз !
У хонани тарк этди ва
Серхионинг қўлига кичкинагина
пичоқ берди. У ҳали ҳам
нималар бўлаётган эканлигини
билмасди. Қандай қилиб
Хитойга келиб қолди.
Жабаланинг одамлари билан
тўқнашувдан сўнг миллий
агентлар тайёрлаш маркази
ходимлари қўлига қандай
қилиб тушди ва Дэнни исмли
шаҳс ундан нимани истаяпти ?
Бироқ Дэнни унга бекорга
пичоқ бермаган. Қочиши учун
имконият ёки бўлмаса яна бир
сирли ҳолат. Шу пайт хонага
тўрт киши кириб келди.
Серхиони ғилдиракли аравача
ётқизишди. Испан хар
эхтимолга қарши ўзини
бехушга солиб олди. Улар
Серхио узун йўлак бўйлаб олиб
боришарди. Серхио секин
кўзини қирида атрофга қаради.
Бу ер кўпроқ полиция
маҳкамасини эслатиб
юборарди. Ниҳоят улар лифт
эшиги олдига етиб келишди ва
бир-кетин киришди. Лифт
тугмачасининг 9 рақами
босилди. “Демак юқорига”
ичида ўйлади испан. У секин
қўлидаги пичоқни ҳаракатга
солиб боғланган қўлларини
ечишни бошлади. Мана унинг
икки қўли ҳам бўшади. Энди
ҳужум!
Серхио биринчи бўлиб икки
оёғи билан олдида турган икки
барвастини орқасига қараб
бирданига тепди ва катта
тезлик чап қўлида пичоқни
ўзига яқин турганига суқди. Яна
бир қўриқчи эса уддабурон
чиқиб қолди. У Серхионинг
қўлидаги пичоқга тепди ва
унинг бўғзидан олди. Серхио
рақибига нисбатан анча кичик
эди. Шунинг учун уни тузоғидан
чиқиб кета олмади... У Серхиони
қаттиқ бўғди ва испан оғриққа
чида олмасдан хушидан кетди...
Қўриқчи мақсадига эришгач
телефонни қўлига олиб энди
кимгадир симқоқмоқчи эди.
Улгурмади ! Серхио ўзига келиб
уни биқинига ётган жойида
тепди. У юзи билан деворга
қаттиқ урулди. Бу орада
қаҳрамонимиз пиқочни
аллақачон қўлга олди ва ундан
моҳира тарзда фойдаланди.
Хуллас, Серхио лифтнинг ичида
тўртасини тинчитди. Бу ишлар
жуда ҳам оз сонияларнинг
ичида содир бўлди. Серхио
тезлик билан лифт қопоғини
очди ва қўриқчилардан олган
тўппончаси билан лифтнинг
пастдаги тошини ушлаб турган
темир тросга ўқ узди. Трос
узилди. Лифт юқорига
тезлашишни бошлади. Серхио
тезда ортига қайтди ва
қопоқни ёпди. Катта силкиниш
бўлди. Испан зўрға ўзини
тутарди. Шу пайт тезлаётган
лифт худди сув қуйгандек жим
бўлиб қолди. Лифт чироғи
аллақачон ўчган. Қоронғу. Шу
пайт лифтнинг қаёридандир
ёруғлиқ пайдо бўлди. Шундан
сўнг Серхио лифт қопоғини
очди ва хайратдан қотиб
қолди. Лифт катта денгиз
ўртасида худди қайиқдек
туради...Серхионинг У ҳали ҳам
нималар бўлаётган эканлигини
билмасди. Қандай қилиб
Хитойга келиб қолди.
Жабаланинг одамлари билан
тўқнашувдан сўнг миллий
агентлар тайёрлаш маркази
ходимлари қўлига қандай
қилиб тушди ва Дэнни исмли
шаҳс ундан нимани истаяпти ?
Бироқ Дэнни унга бекорга
пичоқ бермаган. Қочиши учун
имконият ёки бўлмаса яна бир
сирли ҳолат. Шу пайт хонага
тўрт киши кириб келди.
Серхиони ғилдиракли аравача
ётқизишди. Испан хар
эхтимолга қарши ўзини
бехушга солиб олди. Улар
Серхио узун йўлак бўйлаб олиб
боришарди. Серхио секин
кўзини қирида атрофга қаради.
Бу ер кўпроқ полиция
маҳкамасини эслатиб
юборарди. Ниҳоят улар лифт
эшиги олдига етиб келишди ва
бир-кетин киришди. Лифт
тугмачасининг 9 рақами
босилди. “Демак юқорига”
ичида ўйлади испан. У секин
қўлидаги пичоқни ҳаракатга
солиб боғланган қўлларини
ечишни бошлади. Мана унинг
икки қўли ҳам бўшади. Энди
ҳужум!
Серхио биринчи бўлиб икки
оёғи билан олдида турган икки
барвастини орқасига қараб
бирданига тепди ва катта
тезлик чап қўлида пичоқни
ўзига яқин турганига суқди. Яна
бир қўриқчи эса уддабурон
чиқиб қолди. У Серхионинг
қўлидаги пичоқга тепди ва
унинг бўғзидан олди. Серхио
рақибига нисбатан анча кичик
эди. Шунинг учун уни тузоғидан
чиқиб кета олмади... У Серхиони
қаттиқ бўғди ва испан оғриққа
чида олмасдан хушидан кетди...
Қўриқчи мақсадига эришгач
телефонни қўлига олиб энди
кимгадир симқоқмоқчи эди.
Улгурмади ! Серхио ўзига келиб
уни биқинига ётган жойида
тепди. У юзи билан деворга
қаттиқ урулди. Бу орада
қаҳрамонимиз пиқочни
аллақачон қўлга олди ва ундан
моҳира тарзда фойдаланди.
Хуллас, Серхио лифтнинг ичида
тўртасини тинчитди. Бу ишлар
жуда ҳам оз сонияларнинг
ичида содир бўлди. Серхио
тезлик билан лифт қопоғини
очди ва қўриқчилардан олган
тўппончаси билан лифтнинг
пастдаги тошини ушлаб турган
темир тросга ўқ узди. Трос
узилди. Лифт юқорига
тезлашишни бошлади. Серхио
тезда ортига қайтди ва
қопоқни ёпди. Катта силкиниш
бўлди. Испан зўрға ўзини
тутарди. Шу пайт тезлаётган
лифт худди сув қуйгандек жим
бўлиб қолди. Лифт чироғи
аллақачон ўчган. Қоронғу. Шу
пайт лифтнинг қаёридандир
ёруғлиқ пайдо бўлди. Шундан
сўнг Серхио лифт қопоғини
очди ва хайратдан қотиб
қолди. Лифт катта денгиз
ўртасида худди қайиқдек
туради...
Шу пайт узоқдан моторли
қайиқда Дэнни етиб келди ва
Серхиога қўлини чўзди. Испан
қайиққа чиқди. Дэнни умуман
гапирмади. Моторли қайиқ 5
дақиқача йўл юрганидан сўнг
тўхтади. Шу пайт улар тўхтаган
жойдан қандайдир темир сув
тагидан чиқишни бошлади. Бу
сув ости кемаси эди. Улар
кемага киришди. Кемада
экипаж аъзолари кам эди. Шу
қатори уларга хеч ким эътибор
бермади. Улар бир хонага
кириб столга ўтиришди.
Шундан сўнг қизғин суҳбат
бошланди. Дэнни гап бошлаб
берди:
- “НББ” гуруҳи ва унинг
бажараётган ҳамма ишларидан
хабардормиз. Тўғриси «миллий
агентлар тайёрлаш маркази»
ҳодимлари бунақа ишлар
билан шуғулланишмайди.
Бироқ сиз бизга керак бўлиб
қолдингиз. Шунинг учун
гуруҳингизни ишларига
кузатишни бошладик...
- Мендан нима истайсиз ?
- Гапимни охиригача эшитинг.
Сиз ўзингиз қарши кетяпсиз.
Сизларга берилаётган
топшириқлар ким томонидан
берилаётганини аниқлай
олмадик. Бу борада изланиш
олиб боряпмиз. Аммо шуниси
аниқки, ушбу миссиялар
якунига етгач “НББ” гуруҳи
умуман йўқ қилиб юборилади.
Ҳамма ўлади. Менга ишонинг.
Биз бир-биримизга ёрдам
беришимиз керак. Ҳозирда
бизнинг энг моҳир ва асосий
агентларимиздан бири Жон
Антент Қоҳирада асир
сифатида сақланмоқда. Уни
қутқариш лозим. Бу масалада
сизнинг хизматларингиздан
фойдаланмоқчимиз. Эвазига
сизнинг айбларингизга кўз
юмамиз. Сизни миссиялар
якунига етгач ўлдириб
юбормоқчи бўлган Круз ва
унинг юқорисида турган
“катта”ларнинг оёғи ботла
ўрамиз. Агар рози бўлмасангиз,
сизни қонун йўли билан
жазолаймиз.
- Нега айнан мени
танладингиз ?
- Биз ушбу топшириқни сиздада
тажрибалироқ ва моҳир бўлган
агентларга топширишимиз ҳам
мумкин. Бироқ биз бошқа
агентларни қурбон қилишни
хоҳламаймиз. Агар улар ҳам
асир тушиб қолишса бизга
жабр бўлиши мумкин. Ҳозир
ўзингизни ҳукуматга
топширасиз ёки бўлмаса мен
айтган топшириқни бажариб
ҳамма жиноятларингиздан
қутуласиз.
- Мен сизга қандай ишонишим
мумкин ?
- Эх, Серхио ! Ишонасиз.
Ишонишга мажбурсиз. Бошқа
йўлингиз ҳам йўқ. Бугун “НББ”
бағрига қайтасиз. Истасангиз
гуруҳ билан бизнинг
топшириқни бажаринг ёки
ёлғиз.
- Розиман.
- Бу бошқа гап !
Шу пайт хонага Серхио лифтга
муштлашган қуриқчилар кириб
келди. У хайратдан қотиб
қолди. Шундан Дэнни:
- Бу шунчаки саҳна кўриниши
эди. Уларни марказимизда ўқ
тегса ҳам бир қанча
мудаттаддан сўнг ўзига
келадиган қилиб тайёрлаймиз.
Умуман бунинг тарихи узун. Биз
буни сизнинг жисмоний
ҳолатингизни синаш мақсадида
амалга оширдик. Круз билан
гаплашганингизда ушбу
миссиялар якунлангач, янги
хаёт бошлайман деб
хайирлашди ҚОҲИРА САФАРИ...
Серхио Мадридга етиб келиши
билан гуруҳ аъзоларини
пойтахтга чақиртирди. Улар
ҳали ҳам Францияда эдилар.
Серхио бўлиб ўтган ишлар
ҳақида гуруҳга айтмади.
Шунчака вақтинча Жабаланинг
одамлари қўл остида бўлиб,
кейин қочиб қолганини
тушунтирди. Улар бунга
ишонишди. Серхио жуда ҳам
тушкун кайфиятда. Сабаби, у
узоқ йиллар ишониб келган
одами ўни ўлдириб
юбормоқчи. Унинг қалбида
“қасос” деган аланга ёнарди.
Нима қилиб бўлса ҳам, Крузнинг
тепасида турган одамларни
аниқлаш ва ана шу кимсаларни
ўлдириш. Бу борада агент
Дэнни унга ёрдам беради.
Бироқ ундан аввал Серхио
Дэнни айтган топшириқни
бажариши лозим. Гуруҳ айни
пайтда Серхионинг Мадриддаги
уйига келишган.
Тун. Серхио кутилмаганда
уйқуси очилиб кетди. Бунга
сабаб кечаси кўрган турли-хил
тушлари. У тинмасдан Крузни
кўрарди. Ўрнидан туриб
ташқарига чиқди. Тамаки
тутатди.
Шу пайт Серхио кетида Санжар
кўринди.
- Ухламадингми ? – Санжар.
- Йўқ, хаёлимдагилар ухлагани
йўл қўймаяпти – Серхио.
- Тушунаман. Янги топшириқ
ҳақида ўйлаяпсанми ?
- Йўқ. Бизга топшириқ
берадиган ярамас кимсалар
ҳақида ўйлаяпман. Санжар
сенга битта сирни очаман. Буни
билиб қўйишинг керак.
- Хўш...
- Биз аллақачон ўлимга маҳкум
этилгамиз.
- Нима !
- Шундай. Мен ўтган кунлари
Жабаланинг одамлари қўлида
эмас эдим. Мени “Европа
миллий агентлар тайёрлаш
маркази” ҳодимлари асирга
олишди.
- Уларга сотдинми ?
- Аксинча, улар бизнинг
ишларимиз ҳақида сендан,
мендан кўпроқ билишади.
Уларнинг айтишига қараганда,
бизни ишлар якунлангач
тинчитишади. Режа асоси бир
қатор ҳалқаро миссиялар ва
бизни гумдон қилишдан
иборат. Ҳозир бизда иккта йўл
бор: Биринчиси, айни пайтда
“Европа миллий агентлар
тайёрлаш маркази”нинг
агентларидан бири “Эҳромлар
юрти”да асир бўлиб турибди.
Уни қутрариш лозим. Бу иш
бизга юклатилган. Иккинчиси:
Ҳамма айбларимизни тан олиб,
давлатга ўзимизни топшириш.
- Ҳаммасини ташлаб, қочсакчи ?
- Содда бўлмагин оғайни.
Уларни яхши биламан. Қаёрда
нафас олаётганимизни ҳам
билиб туришади. Дунёнинг
исталган нуқталарида бизни
топишлари мумкин. Мен
қўлимни қонга бўяшдан
чарчаганман. Крузга ҳам
айтганман, бу ишлар тугаса
Осиёга кетаман. Араб
давлатларидан бирида паноҳ
топиб, ўша ерларда тинч
яшамоқчиман. Круз ва унинг
тепасидаги “раҳбарлар” қўлида
шунчаки ижрочи бўлиб, сўнг
ўлишни истамайман.
- Демак уларнинг таклифига
розисан ?
- Фақат мен эмас. Сен ҳам менга
ёрдам берасан. Биз Қоҳирадан
ўша агентни қутқарамиз. Сўнг
ҳаммасини тугайди... Сени ҳам
ҳаётингни қайтарамиз.
Хотирангни, ҳамма-ҳаммасини !
- Ҳабиб ва Камилачи ?
- Ишлар тугагач уларга хабар
берамиз.
- Яхши.
- Бир соатда машина келади.
Қоҳира учамиз.
Санжар ва Серхионинг кўнгли
анча ёришди. Бироқ барибир
нималардир камдек туюларди.
Тонг саҳарда Серхио Ҳабиб ва
Камила хат қолдириб кетди. Хат
мазмуни қўдагича:
“Ҳабиб ва Камила, сизларга
огоҳлантирмай кетиб
қолганимизнинг сабабини
кейин тушунтириб бераман.
Биз Санжар билан бир ҳафтага
Африкага йўл олдик. Сизлар
билан эса мана шу мудаттадан
кейин Истанбулда кўришамиз.
Агар қайтмасак, гуруҳ учун
“Жабала операцияси” охиргиси
бўлиб қолади. Юқоридан
шунақа буйруқ бўлган”
Ҳурмат билан Серхио Алонсо.
Бунақа ҳолатдан Ҳабибнинг
жаҳли чиқди. У пул ҳақида
ўйларди. Бироқ Серхионинг
айтганларидан бошқа
иложлари йўқ эди. Энди буёғига
кутиш керак.
Хуллас, Санжар ва Серхио
Қоҳира етиб келишди. Уларни
Дэнни аеропорт остонасида
кутиб олди.
- Мисрга хуш келибсизлар ! –
Дэнни.
- Рахмат, танишинг бу Санжар
Ўзбекистондан бўлади “НББ”
вакили – Серхио.
- Танишганимдан хурсандман-
Дэнни.
Серхио ўзини ғалати тутарди.
Юзлари қизариб кетган. Буни
кўриб турган Дэнни:
- Ҳаво иссиқ-а ?
- Тўғриси менга Африкага
ҳавоси ёқмайди. Жуда иссиқ. –
Серхио.
- Иш қанча тез якунланса,
шунча тез ёқимсиз ҳаводан
қутуласиз. Мен ҳозир кетяпман.
Мана бу харита. Бу ерда
барчаси кўрсатилган. Сизларга
кўмак беради. Иш пайтида
муомо чиқа, биз бир-
биримизни умуман
кўрмаганмиз ва билмаймиз.
Агар бирон нима десангиз ёки
сотсангиз нариги дунёга
йўлланмани олдим
ҳисоблаверинг. – Дэнни.
- Тушунарли – Серхио.
Дэнни қисқа суҳбатдан кейин
таксига ўтириб гавжум шаҳар
ичига кириб кетди.(Davomi bor)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23