* * *
Бугун зўр зўрлигидан қўрқиши керак. Қайси гуноҳлари учун бу қадар ҚУДРАТ ато этилаётганини тафаккур қилиши керак...
Чунки Фиръавнга беҳисоб мол-мулк берилди-ю, Аллоҳга "ЗОРЛАНМАСИН" деб ҳатто бош оғриғи ҳам берилмади. Аллоҳга юзланиб қолмасин деб, дард-алам, изтироб берилмади. Тўкис ҳаёт ва фаровонлик берилди-ю, ТАВБА қилишига имкон берилмади...
Тафаккур ва тавба қилиш саодати ҳаммага ҳам насиб этавермайди...
* * *
Бугун хор хорлигидан қўрқиши керак. Қайси гуноҳлари учун ХОРЛИККА дучор бўлганини тафаккур қилиши керак!
Чунки хорлик адашишга - бандасидан мадад кутишга, бандасидан умид қилишга, ўз қисмати учун бошқа бандаларни айблашга сабаб бўлади. Ҳар қавмнинг қисмати – уларнинг ниятлари ва амалларига, феъли ва ахлоқига қараб белгиланади.
Тафаккур ва тавба қилиш саодати ҳаммага ҳам насиб этавермайди.
...Қисматингиз ёқмаётган бўлса, ният ва амалларингизни, <<ФЕЪЛ~ АТВОР>> ва АҲЛОҚингизни тафтиш қилинг, Ў ЗГАРТИРИНГ...
Зеро, Жаноби Ҳақ Қуръони Каримда хабар берадики: «Ҳар бир қавм ўзини ўзгартирмагунча Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас...».
Уч тоифа кишилар билан ҳеч қачон алоқа қилма!
1. Ёвуз ниятли киши.
2. Озор берувчи баланд овозли киши.
3. Кеккайган, ҚЎПОЛ кимса.
arabic.uz
ДУО
• Аллоҳим!
Закариёни Яҳё билан хурсанд қилганингдек бизни ҳам солиҳ фарзанлар билан хурсанд қил!
• Аллоҳим!
Юнусни балиқ қорнидаги торликдан чиқарганинг каби бизни ҳам ҳаёт торлиги ва қоронғуликларидан чиқар!
• Аллоҳим!
Айюбга мусибатлари чоғида сабр илҳом қилганингдек бизга ҳам мусибатлар қаршисида сабр илҳом эт!
• Аллоҳим!
Ийсони осилишдан қутқарганинг каби, бизни ҳам бандаларинг зулмидан қутқар!
• Аллоҳим!
Юсуфни фитналар ва шаҳват ёмонликларидан ҳимоя қилганингдек, бизни ҳам дунё фитналари ва шаҳватларидан ҳимояла!
• Аллоҳим!
Иброҳимга оловни салқин ва саломатлик қилганингдек, бизга ҳам дунё ва охират оловларини салқин ва саломат айла!
• Аллоҳим!
Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тун қоронғусида сайр қилдириб, ойдин меърожга олиб чиққанингдек, бизларни ҳам ЖАҲОЛАТ зулумотларидан маърифат нурафшонлигига, нафсоний тутқунликлар хорлигидан "РОЗИЛИГИНГ" меърожига олиб чиқ!
• Омин!
• Омин!
•Омин!
Комментарии 14