Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Охирги йилларда бутун дунё мусулмонлари номига доғ тушириб, муқаддас Ислом дини номидан турли-туман қўпорувчилик ҳаракатларини узлуксиз амалга ошириб келаётган қора ниятли ёвуз кучлар мана охир оқибат муқаддас замон—муборак Рамазон ойининг сўнгги кунларида Ислом оламида муқаддас макон—Мадинаи мунаввара шаҳрининг ҳарам ҳудудида ҳам ўз хабисликларини амалга ошириб ўзларининг асл башараларини намоён этдилар.
Мадинаи мунаввара шаҳридаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари ҳудудида, у зотнинг муборак равзаларининг яқинида қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширганлар ва бу ишнинг орқасида турганларнинг барчаси шуни яхши билиб қўйсинларки, уларга қуйидаги оят ва ҳадисларда келган ваъидлар бевосита тааллуқлидир:
إِنَّ الَّذِينَ يُؤْذُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُمْ عَذَابًا مُّهِينًا
«Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди». (Аҳзоб сураси, 57-оят).
Шуниндек, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи:
وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ رَسُولَ اللّهِ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
«Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир». (Тавба сураси, 61-оят).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: الْمَدِينَةُ حَرَمٌ مَا بَيْنَ عَيْرٍ إِلَى ثَوْرٍ، فَمَنْ أَحْدَثَ فِيهَا حَدَثًا، أَوْ آوَى مُحْدِثًا، فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ، لَا يَقْبَلُ اللهُ مِنْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ صَرْفًا، وَلَا عَدْلًا
روى البخاري ومسلم
«Мадинанинг Айр билан Савр оралиғи ҳарамдир! Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
Муқаддас макон ва муқаддас замон ҳурматини топтаб—Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак равзаларига яқин жойда уюштирилган бу портлатиш бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига очиқча ҳужум ва муқаддас Исломга қарши уруш эълон қилиш демакдир!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 59