Предыдущая публикация
Эй мусофир юртларда юрган,
Ёт кимларга бош эгиб турган.
Суратингла сухбатлар қурган,
Зор Онангни соғинмадингми?
Йиллар ўта олмадинг хабар,
Бўлиб бўлдинг бегона қадар.
Сенсизликдан хушсиз дарбадар,
Хор Онангни соғинмадингми?
Куйган кўкси орзулар қабри,
Тугаб борар умри хам сабри.
Соғинч номли аёвсиз жабри,
Бор Онангни соғинмадингми?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 215