Предыдущая публикация
🍃Дил не керак кулмаса,
🍃Инсон қадринг билмаса.
🍃Не керак мол-у, дунё,
🍃Отам-онам бўлмаса?
🍃Коримга ким келар қўл,
🍃Кўзёшларим бўлар дўл.
🍃Карвоним топарми йўл,
🍃Отам-онам бўлмаса?
🍃Очилмай сўлсам керак,
🍃Азобга тўлсам керак.
🍃Хор-у зор бўлсам керак,
🍃Отам-онам бўлмаса!
🍃Еганим патир эди,
🍃Ҳар дамим татир эди.
🍃Давронлар татирмиди,
🍃Отам-онам бўлмаса?
🍃Танам тўла қалтироқ,
🍃Туним ёритмас чироқ.
🍃Қирққа кирмай сочим оқ,
🍃Отам-онам бўлмаса!
🍃Куйлаб-куйлаб куйимни,
🍃Ечолмадим ўйимни.
🍃Ким ўтказар тўйимни,
🍃Отам-онам бўлмаса!
🍃ЖАВОҲ машшоқ, ўланчи,
🍃Азоби урар қамчи.
🍃Ким бахт топган, айтингчи,
🍃Ота-она бўлмаса?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 288