аввалги қисмлар
#БАРС
34-ҚИСМ
Князни ҳузурига чорлади. Князь иш билан узоқроққа кетган экан . Ўсал уни пойлаб, юрагини астойдил очиш учун бошқа ишга қўл урмай кута бошлади.
Князь "Ярим соатларда ҳузурингизга бориб қоламан" дегани учун у келгунча офисининг ички хонасида жойлашган бардан ўзи хуш кўриб ичадиган конякдан олиб, майдалаб ичиб туришни ихтиёр қилди.
Ўсал ичкарида энди бир рюмка конякдан ичиб , газагига аччиқ плитка шоколаддан бир бўлагини оғзига солган ҳам эди- ки , телефони жиринглаб уни безовта қилиб қолди.
- Уфф , ким экан шу пайтда ,- ўйлади Ўсал қўнғироқ қилувчининг йўқлови малол келганидан. Уни безовта қилувчи Батька экан . Ўсал тармоққа уланди ва гапни уни сийлашдан бошлади ,- Ҳа, нима гап ёндан чиққан ён қозиқ ! Нима бало , тушингда мени кўриб чиқдингми , эрталабдан жиринг- пиринг ?!
Вақт тушга бориб қолган бўлса ҳам Батька Ўсалнинг пичинггига эътибор бермади. Шоша - пиша гапириб кетди :
- Наримон ака ! Чилонзор 18 га тезда келмасангиз бўлмайди. Нозик янгам ...
Ўсалнинг бир қадаҳ конякдан олган кайфи зумда тарқалиб кўзлари катта - катта очилди :
- Нима Нозик янганг ? Гапир чайналмай ? Нима қилди унга ?
- Янгам ... Янгам...
- Хе ...ни сени ?! Янгамламай ўл ! Қўлимга тушсанг , авра- астарингни бир йўла ағдараман .
- Шеф ! Янгамнинг қочиб кетаётган жойида ушлаб олдик . У ўз юртидан бўлган бир йигит билан ...
- Нима?! Янгам қочмоқчи бўлди дейсанми ? Атрофидаги қоровулликка қўйилган йигит қант еб ўтирувдими ? Бурнининг тагидан биров кириб шундоқ етаклашиб кетгунча пашша қўриганми ?
- Ока , келган йигит спортчи экан . Қоровулликда турган йигитимиз Ҳамдамни икки буклаб ҳожатхонага тиқиб қўйибди . Аммо у қолганларга хабар бериб улгурибди. Йигит билан янгамга катта ҳалқа йўлида етиб олишибди . Ҳозир ҳар иккаласи бизнинг қўлимизда . Квартирага қайтайликми ? Ёки бошқа ерга олиб борайликми ? !
- Анҳорга олиб келаверларинг ... Ҳозир етиб бораман.
Ўсал чиқаверишда Князга дуч келди :
- Юр , иш бор ,- деди у ортиқча саволларга ўрин қолдирмай .
Князь Ўсалга сўзсиз эргашди .
Йўлда Ўсал унга икки оғиз билдирги берди :
- Манжалақи Нозикни хуштори билан тутиб олишибди.
Князь ғиқ этмади. Бундай вазиятда ҳар қандай сўз ортиқча эди .
Ўсалнинг ҳайдовчиси уни ва Князни Анҳор чойхонасига олиб келганда кун пешинга яқинлашиб қолганди.
Батька аллақачон етиб келиб "қочоқлар"ни ертўлага тиқиб қўйибди. Ертўланинг номигина ертўла бўлиб , жиҳозланиши унча- мунча замонавий иморатлардан аъло қилиб таъмирланганди.
Ўсал алам аччиғида нақшинкор зина тутқичларини ушлаганча пастга отилди. Князь базўр унга етиб юришга улгурди .
Нозик ва ўша йигитни шундоққина ертўлага кираверишдаги кенг саҳнга улоқтиришган экан . Уларнинг ҳар иккисини ҳам ингичка чилвир билан чандиб боғлаб ташлашибди. Улар судрала бир- бирларига яқинлашиб суянишган шекилли ,икковлари ҳам ярим букчайган ҳолатда тиралиб ўтиришар эди.
Нозикнинг сочлари тўзғиб кетибди . Афтидан йигитлар уришганда ўртага тушган шекилли чап ёноғи кўкариб кетибди. Лаби шилиниб қони қотиб қолибди .
Йигитнинг ҳам аҳволи ҳавас қилгулик даражада эмас эди.
Унинг кўзларини атайлаб мўъжаллаб уришган шекилли , иккови олхўридек шишиб кўкариб кетибди. Бутун танаси обдон гилам қоққандек савалангани шундоққина кўриниб турар эди.
Қора қош , қора кўз бу йигит йигирма беш ёшлар атрофида бўлиб , баланд бўйли , кенг елкали , келишган мускулдор қомати ҳақиқатдан ҳам спорт билан кўпдан шуғилланганини "сотиб" турар эди.
Ўсал ертўлага тушиши билан зарб билан Нозикни биқинига тепди. Нозик ўқ еган қуёндек жойида бир сапчиди- ю , "их" деганча сулайиб қолди .
Йигит бор овози билан бақирди :
- Қизга тегма , ифлос !
- Сен кимни ифлос деяпсан , ҳезалак ! Икковингниям ўлдирмагунча тинчимайман !
Ўсал кетма - кет йигитга мушт туширди. Аммо унинг туширган мушти йигитнинг метиндек танасига бориб, ўзига қайтди. Ўсалнинг қўли оғригани қолди . У аламига чидолмай оёқларини ишга солди .
#БАРС
- Сен ўзинг шунақасан ! Эркак бўлганингда бировнинг қизига эга чиқиш учун алдаб , ...ни ишини қилмаган бўлардинг . Кучи ожиза қизга етганни нима деб аташ мумкин ? Тағин бехуш қилдиган дори ичириб ?! Бу кунингдан ўлганинг яхши! Қўлимни бўшатсанг , сенга битта лозим совға қиламан . Биттага қаноатланмасанг , Нозикнинг анча лозимини сенга эсталикка ташлаб кетганмиз!
Ўсал қутириб кетди . У йигитнинг чакагига ўхшатиб тепди.
Йигит боши билан полга учиб тушди. Аммо тезда ўзини тиклади. У оғзидаги қонни тупириб гапга тушди :
- Ҳа тўғри гап туққанингга ёқмади ўзи ?! Эркак бўлсанг , қўлимни еч ! Бирга-бир чиқамиз ?! Аммо кимлигингни ...ланг йигитларингдан билиб бўлдим. Ўша йигит қизпошшаларинг "Вой , айланай"лардан экан- у ҳаммаси ? ! Баравар ташашади. Аммо анчасига ўсма қўйиб қўйдим . Жаа ярашди ?!
- Ўчир овозингни ?! - Ўсал қутирганча бўкирди.
- Ўчирмасам нима қиласан ?! - Йигитни шу топда ҳеч нарса ва ҳеч ким ўз шаҳдидан қайтара олмайдигандек кўринар эди .
- Ўзим ўчиртираман! - деди Ўсал оғзидан тупук сачратганча.
- Ҳа сени қўлингдан бошқа иш келармиди ? Аслида кўп нарса келади қўлингдан . Аммо битта- асосийси келмайди , у ҳам бўлса эркак бўлиш ! - деди йигит истеҳзо билан.
Ўсал йигитни тепа - тепа силласи қуриди . У анча ҳовуридан тушганди.Шунингдек у йигитдан ўч олишнинг асосий йўлини топган эди :
- Менга қара роса гапга уста экансан-ми ? Бу фоҳиша сенга ким бўлади ўзи ?! Ҳар қалай унга уйланаман демассан? Лекин унинг ака - укаси йўқ эди- да шунга ҳайрон қоляпман ?!
Аммо йигит бўш келадиганлар тоифасидан эмас экан:
- Эээ ҳаа ! Ҳали гап бу ерда дегин ! Демак , ака, укаси йўқ ҳимоясизларни овлайман дегин ?! Тасанно ! Вапше класс ! Вапшшеее маладеееесс ! Деган қўшиқ бормиди ?! Қойил ! Сени шарафингга айтилмаганмиди мабодо ?! Эшитиб кўрмагандим-да яхшилаб... Энди эшитаман. Атайлаб сен учун .
Вааай ! Ўзимни кимлигимни айтмабман- ку ! Исмим Жуманиёз. Бу қиз қаллиғим эди бир пайтлар ! Энди Худо ҳоҳласа аёлим бўлади.
- Тирик қолсаларнинг агар ! - Ўсал Жуманиёзга қош қоқди ,- менга қара вей !
- Ўшанинг учун ҳам Худо ҳоҳласа деяпман. Худонинг ҳоҳлагани бўлади ,сенингмас. Ҳа айтганча , нимангга қарай ? Қарайдиган савлатинг борми ? - йигит бир гапдан қолай демасди.
- Савлатим борми, йўқми бу сенга тегишлимас . Хуллас , сенга битта савол : бу дейман ит теккан қозондан овқат еяверасанми ?
Ўсал Нозикга ишора қилди .
Йигит жилмайди . Жилмайганда лаблари ёйилгани учун яқиндагина тўр бойлаган жароҳати очилиб қон сизиб чиқа бошлади :
- Ўзинг айтиб турибсан- ку "ит" деб . Ит ўз номи билан ит . Итни деб қозондан воз кечмайман. Ничево ! Уни яхшилаб куйдириб , ювиб , тозалаб ишлатавераман . Яна гапинг борми ?
- Бор ,- ўшшайди Ўсал кўзларигача кўкариб ,- нима ҳаммадан қолган ювиндини кўнглинг тортаверар экан-да !
- Мениям битта гапим бор . Эшитгин , бир зумдан кейин уни эшитишга тоқатинг етиши даргумон ,- деди Жуманиёз кўзлари чақнаб ,- бу сўзларим ҳозирги гапингга жавоб ўрнидаям ўтиши мумкин .
- Йўғеей , -деди Ўсал шу вақтгача индамай жиддий турган Князга боқиб ,- қаранг , окаси бу кишим менга дарс бермоқчилар шекилли . Майли эшитаман. Ахир дунёда охирги тилак деган нарсалар бор.
- Боядан бери уни фоҳиша деяпсан , сен ўзинг кимсан унда ?! Осмондаги ойми ?! Кейин битта нарсани манави қовоқ каллангга қуйиб ол! Сен лоақал мана шу номаъқул сўз билан айблаётган аёлни кўнглидан уч йилдан буён жой ололмабсан- ку ?! Жой олганингда у мен билан қочишга рози бўлмас эди. Биласанми мен Нозини қўлидан бир бор ушламаганман . Сен эса уч йил бир ёстиқдошдек яшадинг , агар шундай дейиш мумкин бўлса .
Аммо қара, оқибатда у мени танлади. Чунки сен ...
Кел, бу гапларни қўй . Сенга битта яхши маслаҳат . Паспорт алмаштирадиган вақтинг келганда битта гапимни эслаб қўй ! Қисқаси ўшанда жинси деган жойига ўзингни "аёл" деб ёздириб ол! Ҳар ҳолда ёруғ юз билан яшашга нима етсин.
Шу вақт ўзига кела бошлади шекилли Нозик ингради.
Жуманиёз у тарафга ўгирилишга ҳаракат қила бошлади.
Ўсал уларни ёнига яқинлашиб тиззалади :
- Икки севишган қалб , икки интизор дил . Биласанларми сенларга битта совға бермоқчиман. Манави "эркак"нинг- Ўсал Жуманиёзнинг сочини чангаллаб бошини кўтарди , унинг ўтдек боқиб турган кўзларига тикилиб ҳукм ўқий бошлади ,- шунча гапидан кейин ҳам шу қарорга келишимнинг ўзи оламшумул ҳодиса.
Хуллас , икковингга ўлим шаробини бирга ичишга руҳсат бераман . Бу сафар кўзларингни кўзларингга тикиладиган қилиб боғлашади , кейин озроқ тош - пош деганларидек ... Ҳозир сув анча илиб қолган . Ё тоғдан ташлатсаммикан ? Йўқ сувга чўктириш яхши вариант . Бир йўла чўмилиб , покланиб кетасанлар. Барибир ювғучига иш қолмагандан кейин шуниси яхши...
Нима дединглар . Ҳа айтганча , - Ўсал ўзига келиб қолган Нозикнинг бошига эгилди ,- сен уч йилдан буён ҳар ҳузурингга борганимда оёқларимни ювдинг . Шуни раҳматига мен сени у дунёга ювинтириб жўнатаман . Хайр , кўришгунча .
Нозик аранг шивирлади :
- Раҳмат. Мени бениҳоя бахтиёр қилдингиз ... Раҳмат яна бир бор .
- Арзийсиз , жонидан , арзийсиз. Ҳар қалай қадрдонлармиз . Фақат битта нарсага ҳайронман . Шунча йил ош- нонимдан баҳраманд бўлдингиз . Шунинг ҳаққи, ҳурмати битта саволга жавоб бериб кетасиз-да энди. Мен сиз турган квартирага ҳавони ҳам филтьрлаб ўтказган эдим . Қўриқчиларни ҳам хиллаб танлатгандим , аммо мана бу файласуф,- Ўсал Жуманиёзга ишора қилди,- Ақлбей остонамдан қандай ҳатлади ?
Нозик ингради :
- Аёл кишини макри қирқ туяга юк . Шунинг учун тарракдек қотиб ухлаганда телефонни стулга ташлаб қўйилган костюм чўнтагида қолдиришингиз керак эмас эди.
- Ҳаа , шундай де . Аммо телефоним махсус рақамлар билан паролланган эди,- деди Ўсал масаланинг охирига ета олмай ,- ундан кейин бармоқ изларим ёрдамида очилар эди.
- Ҳа , шундай . Бу энг осон ҳимоя - ку . Кўпинча устингизга чойшаб ташлар эдим . Шунда "бехосдан" бармоғингиз бир нарсаларга тегиб кетиши табий ҳол.
- Лаънати аёл ... Маккора ... Сен ...
- Ўзингизни қийнаманг , мен яхши устозни қўлида уч йил таҳсил олдим . Устоздан ўтмаган шогирд шогирд эмас, ахир ... - деди Нозик дардли кўзлари билан жилмайишга ҳаракат қиларкан...
- Тўғри айтасан. Майли кеч тушиб қоляпти . Чин манзилларингга эсон - омон етиб олишга нима етсин . Шундай қилиб , хайр ... - Ўсал ортига ўгирилди ва баланд овозда шотирини чақирди :
- Батька !
Князь Ўсалга томоқ қирди :
- Бей , майлими шу иккисини мен ўзим ... Мен ҳам ҳадеб ақлий меҳнат билан шуғулланавермасдан , бундоқ дам олсам дегандим ... Ундан кейин йигитларим ҳам "Бизнинг кимдан камимиз бор ?! " деб эътироз билдиришмоқда . Улар "Амалиётсиз назариёт - қуруқ сафсата" деявериб жонимдан тўйғизиб юборишди. Шунга бир қўллавормасангиз бўлмайди.
- Князь булар ... - Ўсал Нозик билан Жуманиёзга ишора қилиб , - албатта ...
Князь уни сўзларини шарт кесди
- Айтганингиздек бўлади , Бей, барча ишлар юзасидан ҳисобот эрталаб қўлингизда бўлади...
Ўсал даҳанини қашиганча ён босган бўлди :
- Ўзингга қара , Князь . Билиб қўй ...
аввалги қисмлар
#БАРС
35-ҚИСМ
бунақа "қассоб"чиликни биринчи марта топшираяпман сенга . Ҳол қўйсанг қара.
- Хафа қилаяпсиз, Бей. Мени Туркияда ошхонада ишлаганимни ёдингиздан чиқарган кўринасиз. Менга ўша ишларни бир хумори тутган эди-да .
Майли , агар кўнглингиз чопмаётган бўлса ўзингиз биласиз . Бизда зўрлаш йўқ . Биласиз- ку, зўрлаганга неча йил берилишини,- Князь ортиқча ялингиси келмади
Ўсал шу кунларда Князнинг кўмагига жуда муҳтож эди, шу сабабдан унга дарҳол ён босди :
- Ўзи ҳаммаларингни сирканг сув кўтармайдиган бўлиб кетибди. Сен сўрадинг- у, мен йўқ дермидим , ол ана менинг давримда бир яйраб қолақол.
Кечга яқин Князь тўрт йигити билан икки севишганни олиб йўлга тушди.
Унинг мўъжаллаган манзили шаҳардан хиёл узоқроқда эди.
Қоронғида кўзланган манзилда етиб келишгач, Князь Нозик ва Жуманиёзни ўз ҳузурига олиб келишларини буюрди.
У айланиб ўтиб машинанинг орқа эшигини очиб оёқларини ерга осилтирганча ўриндиғига ўтирди.
Жуманиёзни машина юкхонасига босиб келишгани учун олган жароҳатлари бирмунча ҳолдан тойдирибди. У оёқда аранг турарди.
Князь унга қараб кулгуси қистади:
- Вой укам , севгингни кучи шу ергачамиди ? Манзилга етиб келдинг лекин ?!
Улар баланд ва энли кўприк устида тўхтаган эдилар , пастда сувнинг шовиллагани эшитилиб турар эди
- Сув ,сув беринг ,- деди ҳансираб Жуманиёз унинг қўлида турган елим идишдаги сувга қараб .
- Озгина сабр қилсанг , мана шу каналнинг барча суви сеники , тўйгунингча ичасан,- Князь жилмайди. Кейин бироз ўйланиб қўлидаги сувни чўккалаб ўтирган йигитнинг оғзидан куя бошлади ,- майли , мени давримда бир яйрагин. Ол , бугун кайфиятим яхши . Сувга сувсираб етиб борма ,- у шундай деди- ю ,- Нозикка ишора қилди ,- очиғини айтаман , муҳаббатларингга беш кетдим. Қани ер юзидаги ҳамма севишганлар сенларга ўхшаган садоқатли бўлса .
Менга қара , ўзи ёшинг неччида йигит ?
- Йигирма олтидаман ,- деди Жуманиёз унга шишиб кетган кўз қири билан боқар экан
- Ҳаа , ҳали ўн гулингдан бир гулинг очилмаган экан- а , эссизгина , бу кишим ...
-Нозик йигирма тўртга тўлади ... Эртага ... - Жуманиёз Нозикка изтироб билан тикилди .
Нозик индамади. У Жуманиёзнинг елкасига аста бош қўйди .
- Ииии , бу ёғи "хеппи бозди ту ю" экан- да ,- Князь танглайини тақиллатди,- буни нишонлаш керак,- Князь шундай дея ёнида қўл қовуштириб турган йигитига қаради ,- Сарвар, майда - чуйданг борми , обке топган тутганингдан .
Халқда "Оч ўлдирма -тўқ ўлдир, қиш ўлдирма - ёз ўлдир" деган мақол бор . Ёзни кутолмаслигимиз аниқ-ку, жиллақурса қорниларини тўйдиришимиз қўлимиздан келади.
Сарвар ҳайрон бўлди , аммо бир сўз демай , машинадан қоғоз пакетга тўғраб тайёр қилиб жойланган яхна гўшт ва ёпган нон кўтариб келди.
- Ромео ва Жульетталарни қўлини ечларинг , ҳа ўнг қўлини еч . Етади - Князь икки ёшга манзират қилди ,- олинглар бўталарим , еяқолинглар. Пажалиста , ош бўлсин , приятного иштаҳа .
Жуманиёз ҳеч нарсага тушунмади . Кейин "Борей нима бўлса бўлар деб" гўштга қўлини чўзди . Ундан бир бўлак олиб Нозикнинг оғзига солди ,- шуни егин , бироз қувват бўлади.
Шу вақтгача индамаган Нозик ҳиқиллаб йиғлай бошлади :
- Сизга юз марта айтдим , келманг деб . Мана энди мени деб жувонмарг бўладиган бўлдингиз. Ҳаммасига мен айбдорман .
Жуманиёз жилмайди:
- Ажойибсан- да Нозик , у ёқда ҳар кунда бир ўлгандан , ёнингда бир йўла ўлганим афзал. Сени ёнингга барчасини бўйнимга олиб келганман. Ҳозир шунчалик бахтиёрманки , очиғи умрим давомида камдан кам бунчалик бахтиёр бўлганман .
Князь уларни сўзларини бўлди :
- Товариши пассажири , вақтимиз кам . Сизларга овқат еб ола қолинглар десам , дарров "Ай лав ю" га тушиб кетдинглар . Бўлақолинглар . Яна ўн беш минут вақт бераман . Кейин эса "бай- бай" . Аммо вақтни овқат еб олишга сарфласаларинг яхши бўларди .
Жуманиёз Князга ўгирилди :
- Сизга раҳмат ... Барчаси учун ...
Князь унга жиддий тикилди :
- Арзимайди дердим- у , аммо бироздан кейин фикринг ўзгариши аниқ . Ха майли , нима бўлганда ҳам қўлдан келганча.
Князь сал нарида турган
#БАРС
йигитларга ишора қилди :
- Олиб келларинг .
Йигитлар ўзлари билан бозордаги савдогарлар кийим- кечак ташишда ишлатадиган катта қопни олиб келишди.
Улар Жуманиёз билан Нозикни тўрт тарафдан ўраб қирғоқлари букланиб пасайтирилган қопнинг ўртасига туришга сўрашди. Жуманиёз ўрнидан амаллаб турди , аввал Нозикни қопнинг ўртасига туриб олишга ёрдам берди , сўнгра ўзи унга юзма - юз қараган ҳолда қизга қараганча тек қотди . Бироз шундай тургач , ечилган ўнг қўли билан қизни маҳкам қучди . Атрофдаги йигитлардан бири Жуманиёзни қўлини қайтариб жойига боғламоқчи бўлган жойида Князь уни тўхтатди :
- Қўй , охирги лаҳзаларда уларга ҳалақит бермайлик . Бунчалик бағритош эмасмиз- ку.
Йигитлар Князнинг буйруғига кўра қопнинг бўш жойларига атрофдан йиғиб келган катта - катта тошларни жойлай бошлашди. Қоп ярмига етай деганда Князь уларни тўхтатди :
-Бўлади. Ўзларининг оғирлиги ҳам қўшилиб манзилга бемалол , эсон- омон етиб олишади . Ҳали буларни кўприкнинг панжарасидан ҳам ошириб отишни ўйлаш керак.
Князь йигит билан қизга яқинлашди . Қопнинг четини тортиб уларнинг оёқ остиларига боқди. Сўнг ўнг қўли билан Жуманиёз боғланган арқонни пишиқ боғланганлигини тортиб текшириб кўрди .
Сўнг қопни ўзи қўллари билан кўтариб йигит ва қизнинг елкасигача келтирди:
- Хайр , ошиқ - маъшуқлар ! Оқ йўл ! Йигит, яна йўлда шўхлик қилиб сув париларига илакишиб кетиб қолмагин. Хўп , яна нима десам экан?! Қўшганинг билан қўша қаригин деган гап бу ерда емайди- да ! Майли , нима бўлгандаям бахтли бўлиб кетаёганинларгизга умид қиламан.
Агар сўнгги сўзларинг бўлса қулоғим сенларда .
Нозик Князга индамади , аммо Жуманиёзга ўтли тикилди :
- Сиз билан ўлим ҳам қўрқинчли эмас . Сизни яхши кўраман . Ҳамма ҳаммадан кўра яхши кўраман . Мени деб умрингизга нуқта қўйилаётганлигидан афсусдаман . Аммо умид қиламан-ки , у дунёда бирга ва бахтли бўламиз . Аллоҳдан сўрайдиган икки тилагимнинг бири шу . Иккинчиси Онам мени деб куймасинлар. Мен- ўзбошимча қизларини кечирсинлар . Ойижон , мени кечиринг ...
Жуманиёз қизнинг ёш оқаётган юзларига юзини босди :
- Сени жуда севаман. Илтимос , қўлимни маҳкам ушла , қўйиб юборма ...
- Бўлди , всё ! Театр тугади . Қолган гапларни йўл - йўлакай гаплашиб кетарсизлар .
Князь қопнинг оғзини боғлади.
Сўнг келганларидан буён барча ҳолатларни суратга олиб турган йигитнинг қўлидаги телефонини олди :
- Ўт окаси , дўстларингга қарашвор . Манга оғир кўтариш мумкинмас.
Князнинг ўзи қолган воқеаларни телефон хотирасига муҳрлай бошлади. Тўрт йигит қопни базўр канал тўсиғигача кўтаришди ва кўп ўйланиб ўтирмай қопдагиларни сувга итариб юборишди .
- Бддишшшшууув ! - дея қийқирган бўлди Князь қопнинг сувга тушиш саҳнасини суратга олар экан ,- Бўлди , тамом . Ана катта фонтанни ҳам кўрдик. Энди кетсак бўлар. Очиғи совуқ ўтиб кетди . Бирор иссиқроқ чойхона топсаларинг , оз - моз қизишиб олардик . Фақат битта шарт ! Балиқ емайман !
Князь бояги йигитга телефонини қайтариб берар экан , алоҳида таъкидлади :
-Менга қара , энг зўр кадрларни рақамимга ташлаб юбор , кўрганда "Ух , сении!" дейдиганларини тушундингми ?
Қани бўлларинг , тезлаш! Машиналарингни фараларини ўчирларинг , ўзи керагидан ҳам ортиқ қолиб кетдик бу ерда...
Князь машинага ўтирар экан , ўзини суянчиққа ташлади :
" Очиғи жудаям тўйдим шу ўйинлардан. Шу Барснинг ишини бир ёқлик қилай , ўйиндан чиқиб тўғридан-тўғри бирор жойларга йўқ бўлиб кетаман. Жуда чарчадим , жуда. Шошилиш керак ... Аччиқ ичакдек чўзилди шу иш... Ўсал ҳам кейинги вақтларда жуда бемалоллик тўнини кийиб олди . Тезлатишим керакка ўхшаяпти. Уфф , майли бу ҳақда эртага ҳаракатга тушарман... Бугунча план бажарилди шекилли... "
Князь шуларни ўйлаганча кўзи илинганини сезмай қолди.
* * *
Абдулазиз Снайпернинг дунёқарашларини тубдан ўзгартириб юборди. Снайпер оддийгина қурувчи бу йигитнинг салоҳиятига қойил қолиб, тан бериб юборди . У айниқса Абдулазизнинг аслида кимлигини билгач , янаям ҳайрати ошди .
Ахир Абдулазиз ...
давоми бор
Муаллиф:Хазонрезги
Комментарии 16
#БАРС
36- ҚИСМ
ҳам фалсафа соҳаси бўйича институтни тамомлаган экан.
- Тушунмадим , - деди Снайпер ҳайратини яшира олмай , - ахир қанақасига ?! Тавба , фалсафани битирган туппа- туззук мутахассис қурилишда ғишт териб юрса- я ?
- Буни тақдир дейдилар, - Абдулазиз ҳокисор жилмайди ,- ундан кейин кўриб турганингиздек ғишт термаяпман ,балки бўёқчи - пардозловчиман ,- енгилгина кулимсираб эътироз билдирган бўлди Абдулазиз ,- булар орасида катта фарқ бор . Аслида ғиштниям ҳамма теравермайди. Ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас бу . Энг пастки қаторда икки миллиметр оғиб кўринг- чи , энг юқори қаторда неча сантиметрга букчайиб кетаркан қурилаётган иморатингиз . Пардозчининг иши эса бутунлай бошқа масала. Бинога пардоз берганинг сари унинг кўрк , чирой очишини кўриб беихтиёр завқинг келади. Ўзингни ҳудди мукаммал санъат асари яратаётгандек ҳис қиласан . Айниқса , мана бундай масжид қурилишида иштирок этсанг- ку , руҳингда ажиб сокинлик туясан.
- ...Ещё аввалги қисмлар
#БАРС
36- ҚИСМ
ҳам фалсафа соҳаси бўйича институтни тамомлаган экан.
- Тушунмадим , - деди Снайпер ҳайратини яшира олмай , - ахир қанақасига ?! Тавба , фалсафани битирган туппа- туззук мутахассис қурилишда ғишт териб юрса- я ?
- Буни тақдир дейдилар, - Абдулазиз ҳокисор жилмайди ,- ундан кейин кўриб турганингиздек ғишт термаяпман ,балки бўёқчи - пардозловчиман ,- енгилгина кулимсираб эътироз билдирган бўлди Абдулазиз ,- булар орасида катта фарқ бор . Аслида ғиштниям ҳамма теравермайди. Ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас бу . Энг пастки қаторда икки миллиметр оғиб кўринг- чи , энг юқори қаторда неча сантиметрга букчайиб кетаркан қурилаётган иморатингиз . Пардозчининг иши эса бутунлай бошқа масала. Бинога пардоз берганинг сари унинг кўрк , чирой очишини кўриб беихтиёр завқинг келади. Ўзингни ҳудди мукаммал санъат асари яратаётгандек ҳис қиласан . Айниқса , мана бундай масжид қурилишида иштирок этсанг- ку , руҳингда ажиб сокинлик туясан.
- Абдулазиз саволимга жавоб беришингизни кутаяпман .
- Биласизми , мен бу соҳада жуда чуқур маълумотга эга эмасман. Билганларим ҳаминқадар . Аммо "Энг зўр биламан " деганларниям дунё тилсимининг сир - синоатини қисман ечишларига ҳам шубҳам бор . Чунки бизнинг билганларимиз Буюк Роббимизнинг қудрати ва илми олдида уммондан бир томчи ҳам эмаслиги аниқ.
Шу ўринда Ҳазрати Мавлоно Румийдан бир ўгитни иқтибос тариқасида келтирсам ўринли бўлар. Бир куни у кишидан "Шунча ўқиб нимани билдингиз?" дея сўрашганларида "Ҳаддимни" дея жавоб берган эканлар .
Биз нима учун дунёга келдик ? Бу саволга "Буюк Аллоҳнинг ҳоҳишини ирода этгани" дея жавоб берган бўлардим . "Тақдири азал" , "пешонага ёзилган" деган иборалар ҳам мукаммал иборалар . Қачон туғилишимиз , қачон оламдан ўтишимиз буларнинг бари Аллоҳнинг ўзигагина маълум бўлган ғайб илми .
Сизнинг сўраганинингиз эса , "Пешонамга "дўзахий" деб ёзилган бўлса унда яхшиликка интилишимдан нима наф ?!" деган саволга айнан яқин.
Аммо шуни билинг- ки , Аллоҳ юқорида айтганимдек, қачон туғилишимиз ва қачон оламдан ўтишимизни тақдир қилди ва лекин қандай яшашимиз, қай мақомда кетишимизни ўзимизга ҳавола қилган . Демоқчиманки , умримизни солиҳ амаллар билан зийнатланиш ёки аксинча , бутунлай тескари бўлган амалларни бажариш ўзимизга ҳавола. Мана сизга менинг дунёқарашим .
Биласизми ?
Умрим давомида ғаройиб ҳолатларга гувоҳ бўлдим . Баъзида ҳайратдан лол бўлиб қолдим .
Менинг саксонга кирган бобом борлар. Улар кўпинча ош еганларида лаганда қолган ёғ юқини қошларига суртиб олардилар. Мен улардан :
- Бобо, нима учун бу ишни қиласиз ? Бу ишингизнинг бирор бир маъноси борми ? - деб сўраганимда , улар шундай жавоб бергандилар :
- Менинг ҳам бобом ёшлигимда шу ишни қила туриб бир ривоятни қайта - қайта айтиб берар эдилар . Уларнинг айтишларича қиёмат кунида одамнинг тана аъзолари ўзига қарши гувоҳлик берар экан. Оёқлар "Бу банда мен билан мумкин бўлмаган жойларга борган " деса , қўллар "Мен билан мумкин бўлмаган ишларни қилган" дер, кўзлар "мен билан манъ қилинган нарсаларга қараган" деса , оғиз ва тишлар "мени ҳаром сўзларни айтишга мажбур қилган , мен орқали покиза бўлмаган таомларни истеъмол қилган" дея гувоҳлик берар экан . Барча аъзолар шу таҳлит бирма - бир гувоҳлик бергандан сўнг , энг охирида гувоҳлик бериш навбати қошга қолар экан . Ундан "Айтгин-чи , сен одам танасининг энг баланд нуқтасида турасан, шу гаплар ростми ? деб сўралганда , у "Йўқ, мен бундай ишларни кўрганим йўқ"деса , банда оқланиб кетар экан.
Ана шунақа...
- Ажойиб ривоят экан ,- деди Снайпер ҳозиргина эшитганларидан ҳайратга тушиб
- Ажойибини энди айтаман,-деди
Абдулазизнинг кўзлари ёниб , ҳозирги илм - фан ривожланган даврдаги олиб борилган электрон - микроскопик текширувлар натижасида шу нарса исботланибди-ки, қошлар ҳомила танасида энг биринчи пайдо бўлувчи туклар ва ҳақиқатдан ҳам инсон танасининг энг баланд нуқтаси экан . Билгувчи Аллоҳ .
Айтинг- чи , бобомнинг бобоси бу ривоятни қаердан олган ? Нима асносида туғилган бу ривоят ? Яна улар бир оддий, ҳеч қаерда ўқимаган инсон бўлсалар ? Бу масаладаги боғлиқликлар сизни ажаблантирмаяптими ?
- Ҳааа , жудаям ғаройиб , мушоҳадали савол . Абдулазиз , менинг яна бир саволим бор эди.
- Жавоб бера олсам бемалол . Қўлимдан келса , Аллоҳ қодир қилса , албатта
- Мени бир танишим бор. Ёшгина йигит . Очиғи унга ҳурматим жуда баланд . Мен кўп бора ўша йигитга ёрдам қўлини чўзгим , миннатдорчилик тариқасида пул - мул деганларидек ... илингим келади .
...Ещё#БАРС
Ана шунақа...
- Ажойиб ривоят экан ,- деди Снайпер ҳозиргина эшитганларидан ҳайратга тушиб
- Ажойибини энди айтаман,-деди
Абдулазизнинг кўзлари ёниб , ҳозирги илм - фан ривожланган даврдаги олиб борилган электрон - микроскопик текширувлар натижасида шу нарса исботланибди-ки, қошлар ҳомила танасида энг биринчи пайдо бўлувчи туклар ва ҳақиқатдан ҳам инсон танасининг энг баланд нуқтаси экан . Билгувчи Аллоҳ .
Айтинг- чи , бобомнинг бобоси бу ривоятни қаердан олган ? Нима асносида туғилган бу ривоят ? Яна улар бир оддий, ҳеч қаерда ўқимаган инсон бўлсалар ? Бу масаладаги боғлиқликлар сизни ажаблантирмаяптими ?
- Ҳааа , жудаям ғаройиб , мушоҳадали савол . Абдулазиз , менинг яна бир саволим бор эди.
- Жавоб бера олсам бемалол . Қўлимдан келса , Аллоҳ қодир қилса , албатта
- Мени бир танишим бор. Ёшгина йигит . Очиғи унга ҳурматим жуда баланд . Мен кўп бора ўша йигитга ёрдам қўлини чўзгим , миннатдорчилик тариқасида пул - мул деганларидек ... илингим келади .
Аммо шуниси қизиқ-ки, ўша йигит менга ҳеч муҳтож бўлмади. Оддийгина йигит эди . Тез орада бойиб кетди.
Ҳайрон бўлган жойим мен истасам ҳам унга ўз дастмояларимни... Нима десам экан ? Хуллас у менинг олдимда сира тили қисиқ бўлмади- да. Бунга қандайдир кучлар сабабчидек гўё . Аниқ ҳис қиламан буни .
Абдулазиз бошини эгиб чуқур хаёлгага толди . Шу ҳолатда бирмунча ўйланиб ўтирди . Сўнгра кутилмаганда Снайперга савол берди :
- Айтингчи , у йигит қандай иш билан шуғулланади ?
Снайпер оҳиста сўзлай кетди :
- Унинг фаолияти кўп тармоқли . Аммо ҳаммасининг замирида ...
- Икки нарсадан бири бўлиши керак ,- Снайпернинг сўзларини бўлди Абдулазиз
- Тушунмадим ? - Снайпер унга ҳайрон бўлганча боқди
- Бу деганим айтган йигитингиз ё ўта юлғич, ёин-ки жуда саҳоватпеша ва ҳалол.
- Иккинчиси ,- деди Снайпер суҳбатдошига умид билан термулиб
- Саволингизнинг жавоби ўзи билан- ку, меҳмон . Бу дунёда ҳамма нарса ўз жавоби билан юради. Яхшилик ҳам , ёмонлик ҳам. Буни номини ажр дейилади.
Кўнгилнинг ойнаси кетганида дарз,
Минг урин, минг яма, из қолар илло
Яхшилик қарз бўлса, ёмонлик ҳам қарз,
Ҳар бир учун ҳар ўнни қайтарар Аллоҳ ...
Ҳар бир ишимизнинг акс - садоси , ажри бўлади. Ўша йигит ҳам ўз ишларини мукофотини оляпти . Бойиб кетаётганлигининг бор сабаби шу .
Бир сўз билан айтадиган бўлсам, ўша йигитга Аллоҳнинг назари тушган экан ...
Шу ўринда яна бир алломанинг сўзлари ёдимга тушди. Ундан "Шу даражагача қандай бойиб кетдинг?!" деб сўрашганларида , шундай жавоб берган экан : "Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим"
"Қандай қилиб ? Шунақаси ҳам бўлар эканми ?!" - сўрабдилар яна . У жавоб берибди :
"Мен бирни эҳсон қилдим , Аллоҳ эса менга ўнни берди . Мен ўнни эҳсон қилдим , Аллоҳ яна юз баробар қилиб қайтарди. Кўриб турганингиздек , бу мусобақада Аллоҳ ҳамиша ғолибдир" деган экан ...
Аслида инсоннинг бутун бойлиги қалб ҳотиржамлиги . Бир бурда нонни ёруғ юз ,тоза виждон билан ея олишидир .
Бунинг номи эса чинакам бахт дейилади ... Оддий банданинг чинакам бахти ...
Снайпер Абдулазизга ўйчан тикилиб қолди . Унинг нигоҳларида саволлар жуда кўп эди ... Бисъёр эди...
* * *
Ва ниҳоят бир юз олтинчи объект фойдаланишга топшириладиган бўлди .
Баҳорнинг илиқ кунлари дилларга ҳам ажиб ҳислар туғёнини туҳфа қилиб келди.
Бир хафтадан буён давом этган бир юз олтинчи объектнинг тантанали очилиш маросимига ҳаракат кеча ўз ниҳоясига етди . Кўп қаватли уйлар олдидаги майдончада кўчма саҳна қад ростлади . Атроф ранго- ранг шарлар ва гуллар билан безатилди. Тадбирда ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар вакилликлари , Барс тарафидан таклиф этилган меҳмонлар , объект қурилишида иштирок этган қурувчилар , қуриб битказилган янги уйларнинг янги хўжайинлари ва байрамни байрамдек нишонлаш учун ташриф буюрган санъаткорлардан бир гуруҳи ўз иштироклари билан давра файзига файз қўшдилар .
Гарчи таклиф этилгувчилар орасида номи қайд этилмаган бўлсада ўтказилаётган тадбир анонсидан оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлган Ўсал ўз йигитлари билан элбурутдан келиб тўрдаги жойни банд қилишга интилиб қолди.
Ўсалнинг тадбирдан кўз...Ещё#БАРС
* * *
Ва ниҳоят бир юз олтинчи объект фойдаланишга топшириладиган бўлди .
Баҳорнинг илиқ кунлари дилларга ҳам ажиб ҳислар туғёнини туҳфа қилиб келди.
Бир хафтадан буён давом этган бир юз олтинчи объектнинг тантанали очилиш маросимига ҳаракат кеча ўз ниҳоясига етди . Кўп қаватли уйлар олдидаги майдончада кўчма саҳна қад ростлади . Атроф ранго- ранг шарлар ва гуллар билан безатилди. Тадбирда ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар вакилликлари , Барс тарафидан таклиф этилган меҳмонлар , объект қурилишида иштирок этган қурувчилар , қуриб битказилган янги уйларнинг янги хўжайинлари ва байрамни байрамдек нишонлаш учун ташриф буюрган санъаткорлардан бир гуруҳи ўз иштироклари билан давра файзига файз қўшдилар .
Гарчи таклиф этилгувчилар орасида номи қайд этилмаган бўлсада ўтказилаётган тадбир анонсидан оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлган Ўсал ўз йигитлари билан элбурутдан келиб тўрдаги жойни банд қилишга интилиб қолди.
Ўсалнинг тадбирдан кўзлаб қўйган алоҳида мақсади бор эди...
У бир неча ойлардан буён кўришининг уддасидан чиқа олмаган ғоибона муҳаббати эгаси бўлмиш Афрўзани айнан шу ерда учратиб қолиш умидида эди .
Бахтга қарши Барс командасининг барча аъзолари шу ерда бошдан-оёқ куймаланишиб юрган бўлсалар-да , улар орасида у кўринмас эди.
Тадбир бошланишига ярим соатча вақт қолган вақтда Барс ҳам ўз машинасида майдон четига келиб тўхтади.
Ва ...
Ўсал умид қилганидек , интизор бўлиб кутганидек машинадан Барснинг қўлидан тутганча Афрўза ҳам тушиб келди .
Ўтган ойлар ичида Афрўза жудаям очилиб кетибди . Эгнидаги шафтоли гули рангидаги оч пушти костюм - юбкаси , оёғидаги қора лакланган баланд бигиз пошнали қайиқ туфлиси ва қўлидаги айнан шу рангдаги сумкачаси Афрўзанинг бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб юборган эди.
Ўсалнинг унга кўзи тушиши билан юраги кўксини ёриб чиққудек даражада бесаранжом ура кетди. Ўсал гарчи Нозикнинг ўлимидан сўнг, уни ўрнини тўлдиришга кўп ҳам қийналмаган , учинчи норасмий хотини Заринани "пуф сассиқ"қа чиқариб , унинг қаторига энди ўн еттини қоралаган Ойдинни қўшган бўлса- да , кўнгли барибир бировнинг ҳасми - Афрўзага кетаверар эди. Вазият шу даражага борган эди- ки , агар битта- яримта "Биргина тилак сенга ҳадя, тила ўша тилагингни ?" деб сўраганда ҳам бутун дунёни бир четга суриб бўлса-да, Афрўзанинг висолини сўраши шубҳасиз эди.
Барс Афрўзани етаклаб бирма- бир меҳмонлар билан саломлаша кетди. Афрўза ҳам ўнг қўлини кўксига қўйганча, лабидаги ним табассум билан, меҳмонларга миннатдорчилик билдирган каби хиёл қаддини эгганча, одимлар эди.
Унинг узун сочлари бу сафар жуда чиройли услубда турмакланибди. Қалдирғоч қанотидек узун қошлари , ҳар бири отишга тайёр камон ўқидек қалин киприклари , жоду кўзлари , ақиқ лаблари кўрган кишини бир оҳ чектирмасдан қўймас эди. Атрофдагиларга, аёлининг бениҳоя гўзаллигидан, хатто Барснинг ўзи ҳам ҳижолат тортаётгандек туюлиб кетаётгандек эди.
Барс ва Афрўза Ўсалнинг ёнига келганларида у беихтиёр ўрнидан туриб кетди :
- Шерзодбек Мансурович, - деди Ўсал сохта тилёғламалик билан,- мана мен ,- у шундай деди- ю ...
37- ҚИСМ
Барсга кўришиш учун қўлини узатди ,- таклифномасиз ҳам келган меҳмонлар сирасиданман . Йўлимиз шу тарафга тушган эди, қарасак базмга тайёргарлик авжида . Тажриба алмашиниш ҳамда мастер класс илинжида машинамиз рулларини шу тарафга буриб юбора қолдик .
- Заб келибсизларда , Наримон Рустамович . Мендек тўпори укангизни маъзур тутарсиз . Жуда ҳижолатдаман . Таклиф қилинганлар рўйҳатида бор эдингиз , афтидан йигитлар қовун тушуришган шекилли . Майли улар билан ўзим кейинроқ гаплашиб қўяман.
- Ҳеч қиси йўқ , ҳеч қиси йўқ Шерзодбек Мансурович ,- Ўсал шундай дер эди- ю , аммо суқ кўзларини Афрўзадан ололмас эди ,- бу киши келинимиз бўладир а ? Танишганимдан ҳурсандман,- Ўсал унинг исмини ёддан билса- да айталаб сўради ,- исмингиз ?
- Афрўза ,- деб қўнғироқдек жавоб берган келинчак бу турқи совуқ эркакдан чўчиб Барснинг ортига ўзини олган бўлди.
- Марҳамат, Наримон Рустамович , даврамизнинг тўри сизники ,- Барс қўли билан ишора қилиб Ўсалга мулозамат кўрсатга...Ещё#БАРС
37- ҚИСМ
Барсга кўришиш учун қўлини узатди ,- таклифномасиз ҳам келган меҳмонлар сирасиданман . Йўлимиз шу тарафга тушган эди, қарасак базмга тайёргарлик авжида . Тажриба алмашиниш ҳамда мастер класс илинжида машинамиз рулларини шу тарафга буриб юбора қолдик .
- Заб келибсизларда , Наримон Рустамович . Мендек тўпори укангизни маъзур тутарсиз . Жуда ҳижолатдаман . Таклиф қилинганлар рўйҳатида бор эдингиз , афтидан йигитлар қовун тушуришган шекилли . Майли улар билан ўзим кейинроқ гаплашиб қўяман.
- Ҳеч қиси йўқ , ҳеч қиси йўқ Шерзодбек Мансурович ,- Ўсал шундай дер эди- ю , аммо суқ кўзларини Афрўзадан ололмас эди ,- бу киши келинимиз бўладир а ? Танишганимдан ҳурсандман,- Ўсал унинг исмини ёддан билса- да айталаб сўради ,- исмингиз ?
- Афрўза ,- деб қўнғироқдек жавоб берган келинчак бу турқи совуқ эркакдан чўчиб Барснинг ортига ўзини олган бўлди.
- Марҳамат, Наримон Рустамович , даврамизнинг тўри сизники ,- Барс қўли билан ишора қилиб Ўсалга мулозамат кўрсатган бўлди ва ҳижолатомуз жилмайганча узр сўраб бошқа меҳмонлар тарафга юзланди .
Четдан қараган одам Ўсални юзининг гезариб , улар ортидан алам билан тикилиб қолганилигини пайқар эди.
Ҳолатга ҳамиша тўғри баҳо бера оладиган Князь унинг енгидан тортди :
- Юринг , Бей...
Тадбир белгиланган вақт- роппа- роса ўн- у ноль нолда бошланди .
Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган ҳоким ўринбосари Йўлдош Алиев Шерзод ва у бошқараётган ташкилот аъзоларининг ҳайрли ишларини аълоҳида таъкидлаб, барчага чин дилдан ташаккур изҳор қилди.
- Шерзодбек Анваровнинг сўнгги йилларда олиб борган қатор ишлари таҳсин, эътибор ҳамда эътирофга лойиқ деб топилиб , у киши давлат мукофотига тавсия қилинди,- атрофни шодон қийқириқ ва қарсак овозлари тутиб кетди.
Йўлдош Алиевнинг ўзи ҳам уларга қўшилиб қарсак чалар экан , бир муддат вақт ўтгач, қўли билан йиғилганларга ишора қилиб яна микрофонга интилди ,- Қадрли , дўстлар ! Бугун ҳам қуруқ қўл билан келганимиз йўқ . Объект қурилишида фаол иштирок этган ўттиз нафар қурувчиларимизни пул мукофоти билан тақдирлаймиз .
Борингизга шукр , азиз инсонлар !
Замонамизнинг фидойи қаҳрамонлари !
Қарсак овозлари анча вақтгача тинмади .
Йўлдош Алиевдан кейин сўзга чиққанлар у даврага тақдим этган кўтаринки руҳни янада жонлантирдилар.
Бир соатларда навбат тадбирнинг кулминацион нуқтасига келди. Тадбир бошловчиси сўз навбатини Шерзод Анваровга берди. Шерзод биринчи қаторда ўтирган ўрнидан туриб то саҳнадаги минбарга кўтарилгунча
Шерзод минбарда туриб йиғилганларга ҳаяжон билан боқди :
- Ассалому алайкум ... - у шундай деб бироз сукут сақлади , йиғилганлар дарҳол тинчланиб уни сўзларини берилиб тинглашга тайёрландилар. Бу орада Шерзод ўзини анча босиб олди ва сокин овозда сўзлай кетди ,- бугун ўзгача кун . Барчамиз анчадан буён интиқиб кутган кунлардан бири бугун . Бугун сиз азизларга навбатдаги турар- жой мажмуамизни қабул қилиб олишингиз учун тақдим этамиз .
Ўйлайманки , Аллоҳ мени ва мен билан бирга ишлайдиган барча жамоадошларимизни юзимизни ёруғ қилади.
Аввало барча эътирофлар учун раҳмат . Шу ўринда айтмоқчи эдим-ки, бу ишда Йўлдош Алиев таъкидлаганлари каби қурувчиларимизни ҳиссалари ҳаммамизникидан ҳам залворли ва таҳсинга лойиқ .
Ёзнинг иссиғини иссиқ демай , қишнинг қаҳратонида ҳам фидоийликни қўлдан бермаган шундай азаматларга алоҳида таъзим қиламан.
Бугун байрам . Шу муносабат билан мен ҳам азиз касбдошларимни меҳнатларини тақдирлагим ...Ещёқарсак овозлари тинмади.
Шерзод минбарда туриб йиғилганларга ҳаяжон билан боқди :
- Ассалому алайкум ... - у шундай деб бироз сукут сақлади , йиғилганлар дарҳол тинчланиб уни сўзларини берилиб тинглашга тайёрландилар. Бу орада Шерзод ўзини анча босиб олди ва сокин овозда сўзлай кетди ,- бугун ўзгача кун . Барчамиз анчадан буён интиқиб кутган кунлардан бири бугун . Бугун сиз азизларга навбатдаги турар- жой мажмуамизни қабул қилиб олишингиз учун тақдим этамиз .
Ўйлайманки , Аллоҳ мени ва мен билан бирга ишлайдиган барча жамоадошларимизни юзимизни ёруғ қилади.
Аввало барча эътирофлар учун раҳмат . Шу ўринда айтмоқчи эдим-ки, бу ишда Йўлдош Алиев таъкидлаганлари каби қурувчиларимизни ҳиссалари ҳаммамизникидан ҳам залворли ва таҳсинга лойиқ .
Ёзнинг иссиғини иссиқ демай , қишнинг қаҳратонида ҳам фидоийликни қўлдан бермаган шундай азаматларга алоҳида таъзим қиламан.
Бугун байрам . Шу муносабат билан мен ҳам азиз касбдошларимни меҳнатларини тақдирлагим , шу йўл орқали уларга юрагимдаги чуқур эҳтиромимни билдиргим келди.
Азизлар , сизлар учун қанча миннатдорчилик билдирсам , қанча кўп раҳматлар айтсам шунча кам . Шу сабаб оз бўлсада кўп ўрнида кўрасизлар , камига қарздорман .
Шерзод биринчи қаторда ўтирган Пунктуалга имо қилди . У қўлида ушлаб турган қутини олиб чиқиб Шерзодга топширди .
Шерзод қутини очиб ичига қаради , сўнг бошини кўтариб йиғилганларга жилмайди :
- Руҳсатингиз билан бошлаймиз . Тақдирлашни энг аввало мана шу бир юз олтинчи объект қурилишига маъсул қилиб тайинланган масъул шахс , ижрочи директор , инженер - муҳандис , бир сўз билан айтганда ҳазрати инсон Қобулов Олимжондан бошласак .
Олимжон , келақол, укажон,- Шерзод ўзи тарафга ҳаяжондан туртина - суртина келаётган Олимга пешвоз чиқди . Пастдан кимдир "Вуй бу йигитнинг ёшлигини , жудаям ёш экан- у " деб бақириб юборди . Шерзод ўктам овоз билан жавоб қайтарди :
- Ҳаа , Олимжон ҳали ёш йигит ,- сўнг унга юзланди ,- неча ёшдасан ука , мен- ку биламан , йиғилганларга қизиқмикан деяпман-да ?!
- Йии ...йигирма ...олтига тўлдим ... шу ойда ...
- Эшитганингиздек Олимжон йигирма олти ёшда , аммо қўл остида қурилган биноларига қараб , беихтиёр "Ақл ёшда эмас, бошда" дейсиз .
Шерзод йиғилганларга тантанали қаради :
- Бир юз олтинчи объект қурилиши , "Бахт сари" мажмуасидаги кўрсатган ҳалол ҳизматлари , фидокорона меҳнати учун Қобулов Олимжооон !!! - Барс шундай тантанали эълон қила туриб қутидан лента боғланган автомашина калитини чиқарди ва баланд кўтариб силкитди ,- некция автомашинаси билан мукофотланадиии !
Олимжон турган ерида қалқиб кетди. У бундай қимматбаҳо совғани кутмаганлиги рост эди. Турган жойида икки кўзи жиққа ёшга тўлди.
Барс минбардан узилиб унинг ёнига борди ва маҳкам бағрига босди , қулоғига меҳр билан шивирлади :
- Фирмамизга илк бор машина сўраб келган кунинг ёдимга тушиб кетди. Қара қанча йўлни босиб ўтдик- а . Ол укам , ҳалолинг бўлсин ...
Олимжон аранг "раҳмат" дея олди халос ...
Олимжон сўнг яна кўплаб ишчи - ходимлар қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар .
- Дўстлар ,- деди Барс юраги тўлиб, овозида ажиб ҳаяжон билан,- қани қўлимдан келса- ю , барчангизни кўнглингизни ола билсам. Шу мажмуа қурилишида бир дона ғишт қўйган инсонни ҳам тақдирлай олсам . Ҳозир шуни айтмоқчиман- ки , қурилишда ишлаган барча инсонларнинг ҳар бирлари ўзлари олган иш ҳақи - ойликларининг уч баробар миқдорида мукофот пули билан тақдирланадилар .
- Энди , - дея сўзини давом эттирди Барс ,- ўзимнинг кўпдан дилимга тугиб юрган бир орзуим бор эди , руҳсат берсангиз шуни амалга оширмоқчиман .
Бу орзуим шу вақтгача сир сақланган эди . Ҳозир ўн нафар оиланинг аъзолари учун ҳам бу катта ҳадя бўлади деб умид қиламан.
Хуллас , мен ва фирмамизнинг махсус комиссияси аъзолари ўрганиб чиқиб тасдиқлаган қарорига кўра "Бахт сари" мажмуасидан ўнта хонадонни муносиб кўрилган оилаларга мутлақо бепул топширмоқчимиз . Шу ўринда битта кичик сирни очаман . Танланган мазкур оила аъзолари
ҳам бу сирдан мутлақо бехабарлар, - Барс йиғилганларга мамнун жилмайди , - бошлаймизми ?
Теварак - атрофни инсонларнинг "Ҳаа", "Бошланг" деган қўлловчи сўзлари ва қарсаклар овози тутиб кетди .
Барс эълон қилиниши лозим бўлган рўйҳатни қўлига олди ва сўз бошлади :
- "Бахт сари" мажмуаси биринчи уй , биринчи квартира соҳиби - Бокс бўйича 60 кг вазнда мутлоқ Жаҳон чемпиони - Назруллаев Ҳамидулла .
Қарсаклар овози остида саҳнага йигирма беш ёшлар атрофи чамасидаги йигит чиқиб келди . У бундай мукофотни ҳақиқатдан ҳам кутмаган эди , чунки бу йигитнинг таклифномасига "Ҳурматли меҳмон сифатида иштирок этишингизни сўраймиз" дея ёзиб қўйилган эди-да ...
Ҳудди шу тариқа номзодлар бирин-кетин саҳнага кўтарилдилар.
Навбат еттинчи номзодга келганда Барс бироз тин олди.
- Азиз дўстлар , - деди у тилга кириб ,- ҳозирги таклиф қиладиган инсонимиз квартира оладиган йигит эмас, балки уларнинг оталарини саҳнага чақирмоқчиман. Навқи...Ещё
ҳам бу сирдан мутлақо бехабарлар, - Барс йиғилганларга мамнун жилмайди , - бошлаймизми ?
Теварак - атрофни инсонларнинг "Ҳаа", "Бошланг" деган қўлловчи сўзлари ва қарсаклар овози тутиб кетди .
Барс эълон қилиниши лозим бўлган рўйҳатни қўлига олди ва сўз бошлади :
- "Бахт сари" мажмуаси биринчи уй , биринчи квартира соҳиби - Бокс бўйича 60 кг вазнда мутлоқ Жаҳон чемпиони - Назруллаев Ҳамидулла .
Қарсаклар овози остида саҳнага йигирма беш ёшлар атрофи чамасидаги йигит чиқиб келди . У бундай мукофотни ҳақиқатдан ҳам кутмаган эди , чунки бу йигитнинг таклифномасига "Ҳурматли меҳмон сифатида иштирок этишингизни сўраймиз" дея ёзиб қўйилган эди-да ...
Ҳудди шу тариқа номзодлар бирин-кетин саҳнага кўтарилдилар.
Навбат еттинчи номзодга келганда Барс бироз тин олди.
- Азиз дўстлар , - деди у тилга кириб ,- ҳозирги таклиф қиладиган инсонимиз квартира оладиган йигит эмас, балки уларнинг оталарини саҳнага чақирмоқчиман. Навқирон махалласидан бўлган бу инсон катта ўғилларига квартира сўраб ариза топширган эканлар. Уларнинг оиласини ҳужжати билан танишиб чиқар эканман , юрагимни чексиз фахр , ифтихор туйғуси чулғаб олди . Биласизми нима учун? Бу инсоннинг ўн нафар фарзандлари бор экан . Етти ўғил , уч қиз . Мени диққатимни тортган маълумот шу бўлди- ки , у кишининг тўрт нафар фарзандлари олий маълумотли экан . Ундан ҳам қизиғи оилаларида ҳозир яна тўрт нафар фарзандлари талаба экан .
Отажон , ҳа айнан сиз ҳақингизда гапиряпман .
Қадрли дўстлар , даврамизга Абдушукуров Миролим отамизни таклиф қиламиз . Келинг , отажон ...
Миролим ота бундай бўлишини сира кутмаганлиги учун довдираб қолди . Шунда у яшайдиган махалланинг раиси чаққонлик қилиб отанинг қўлидан тутиб саҳнага чиқишига ёрдамлаша бошлади .
- Отажон, ассалому алайкум ,- Барс ота саломига алик олгач сўзини давом эттирди ,- сизнинг аризангиз кўриб чиқилиб тўнғич ўғлингизга тегишли тартибда квартира ажратдик . Навбатдаги квартира эса иккинчи фарзандингиз учун сиз ва аямнинг меҳнатларингиз самараси сифатида тақдим этилмоқда. Илоҳим , юртимизда сизларга ўхшаган оталар , оналар кўпаяверсин. Бизнинг эса қўлимиздан келгани шугина халос.
Отажон , дуо қилинг шу ерда йиғилганлардан барчамиз сизларга ўхшаб юрайлик.
Миролим ота титроқ товуши билан узоқдан узоқ дуо қилди ...
Саҳнадан пастда турган Олим Қобуловнинг эса оғзи ланг очилиб қолган , лаблари эса нуқул "Борингизга шукр , ока" дейишдан чарчамас эди.
Навбат охирги ўнинчи номзодга келганда Барс кўзлари билан аллакимни қидирган бўлди . У қидирган кишини ўз ўрнида ҳар сафаргидек ўз вазифасини бажариб турган жойида кўриб , ҳотиржам тортди ва унинг номини эълон қилиш учун бошини баланд кўтарди :
- Энди даврага ...
38-ҚИСМ
мана шу рўйҳатни ёпиб берувчи охирги номзодни чорлайман.
Азизлар...
Биласизларми?
Мен яқинда қизиқ ҳолатга дуч келдим. Аслида бу бир инсоннинг сири. Уни очишга ҳаққим борми ... ёки йўқми анча ўйладим . Аммо ибрат тариқасида сизларга айтишга қарор қилдим . Гап бировнинг ҳаётини тафтиш қилиш эмас , балки дунёда ана шундай пок ва ҳалол инсонлар борлиги билан яна бир бор танишиб қўйиш устида кетяпти. Бу инсон ташкилотимизнинг асосий таркибида ишлайдилар. Ишга кирганларига анча- мунча вақт бўлиб қолибди. Хабарингиз бор, ишхонамиз кўп тармоқли. Асосий фаолиятимиз эса бир мақсадга йўналтирилган , у ҳам бўлса инсонларнинг оғирини енгил қилиш. Бизга шу йўналишда жуда инсонлар мурожаат қилишади . Албатта уларнинг таклифлари ўрганилиб чиқилиб , ўринли бўлса имкони борича ижобий жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз .
Аммо ...
Мен ўзим билан бирга ишлаган инсон шунча уйлар қурилишида бевосита иштирок эта туриб , ўзи эса ижара уйда яшаётганлиги , бу тўғрида ...Ещё#БАРС
38-ҚИСМ
мана шу рўйҳатни ёпиб берувчи охирги номзодни чорлайман.
Азизлар...
Биласизларми?
Мен яқинда қизиқ ҳолатга дуч келдим. Аслида бу бир инсоннинг сири. Уни очишга ҳаққим борми ... ёки йўқми анча ўйладим . Аммо ибрат тариқасида сизларга айтишга қарор қилдим . Гап бировнинг ҳаётини тафтиш қилиш эмас , балки дунёда ана шундай пок ва ҳалол инсонлар борлиги билан яна бир бор танишиб қўйиш устида кетяпти. Бу инсон ташкилотимизнинг асосий таркибида ишлайдилар. Ишга кирганларига анча- мунча вақт бўлиб қолибди. Хабарингиз бор, ишхонамиз кўп тармоқли. Асосий фаолиятимиз эса бир мақсадга йўналтирилган , у ҳам бўлса инсонларнинг оғирини енгил қилиш. Бизга шу йўналишда жуда инсонлар мурожаат қилишади . Албатта уларнинг таклифлари ўрганилиб чиқилиб , ўринли бўлса имкони борича ижобий жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз .
Аммо ...
Мен ўзим билан бирга ишлаган инсон шунча уйлар қурилишида бевосита иштирок эта туриб , ўзи эса ижара уйда яшаётганлиги , бу тўғрида лоақал бирон марта ...нолимаганлиги ...
Узр...
Барс бир муддат жимиб қолди , сўнгра яна тилга кирди :
- У киши кейинги уч ой ичида тўрт марта ижара ҳонадонларини алиштиришга мажбур бўлибдилар .
Бу ишлар кам маош олганларидан , топганлари рўзғорларига етмаганидан эмас ...
Улар топган ҳалол пулларини кўп қисмини ўзлари туғилиб ўсган қишлоқларидаги хайрия ишларига сарфлар эканлар . Шу тариқа икки етимнинг бошини қовуштириб тўй қилиб берибдилар , қишлоқ қабристонига чироқ тушириб берибдилар, ўзлари ўқиган мактабнинг спорт залига шуғулланиш жиҳозларини совға қилибдилар. Ҳатто ўзлари яшайдиган ижара уйда ҳам уч нафар талабани бағриларига олибдилар . Гарчи ўзларининг "Ейман , ичаман" деб турган яна уч нафар фарзандлари бўлса ҳам ...
Мен бу ҳақида тасодифан хабардор бўлиб қолдим ва ... Ва мана шундай инсонлар билан бир замонда , бир маконда яшаётганимдан фахрланиб кетдим .
Гапни кўпайтирмай - а ?
Ҳозир даврага ўша инсонни чорлайман
Ҳисомиддин ака ! Саҳнага марҳамат . Шу вақтгача қилган эҳсонларингизнинг мукофоти сизни кутмоқда. Зеро эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир !
Барс билан бирга ишлайдиган йигитлар ҳам ҳайратдан лол бўлиб қолишган эди.
Улар ўз хўжайинларининг шу даражада барча нарсадан хабардор эканлигига қойил қолишган , тантилигига тан беришган эди...
Бугун кўпчилик бу инсоннинг асл исмини билди , кўпчилик эса қайта эслади. Аммо жуда кўпчилик унинг , айнан Гувала деб "суюшадиган" ҳамкасбларининг ҳақиқатдан ҳам чин маънодаги инсон эканлигини яхши билар эдилар .
Бир зумда ҳамма ёқни шодон қийқириқ босиб кетди . Айниқса Барснинг энг яқин ходимлари сафида фаолият кўрсатадиган , ҳозирги тадбирда бир хилда қора- костюм шим , оқ кўйлак ва қизғиш- жигарранг бўйинбоғ тақиб ҳаммадан ажралиб турган йигитлари ортиқча сиполикни йиғиштириб қарсакни ҳам алоҳида оҳанг билан чалар эдилар .
Ҳисомиддиннинг ўзи эса бундай бўлишини етти ухлаб тушида кўрмаган эди .
Бугун ҳамманинг йиғлайдиган куни экан ...
Айниқса , содда ва дўлвор инсон бўлмиш Ҳисомиддин йиғилганлардан истиҳола қилиб ўтирмади , хўнграб йиғлаб юборди . Йўқ бу кўз ёшлар совғага берилган уй учунгина эмас , балки унинг пинҳона қилинган савобли амаллари ошкора бўлиб , юксак эътирофга олганидан , ўзи эса шунча инсон ичида алоҳида таҳсинга сазовор бўлганидан эди ...
Кундузги соат бирларда эса тадбирнинг иккинчи қисмига ўтилди .
Юртга ош тортилди .
Таклиф қилинган санъсткорлар даврага янада илиқлик бағишловчи шодон куй - қўшиқларни ижро этишга киришдилар .
У созандаларнинг шовқинидан ҳолироқ гаплашиш учун ўзи ўтирган стол атрофидаги Афрўза ва Нури ҳолага "Мен ҳозир" деди - ю , машинаси томонга юрди.
Барс машинасига ўтириб эшик - ойналарини зичлаб ёпди ва қўнғироқ эгасига ҳовлиққанча :
- Алло, тинчмисизлар ?! Нима бўлди ? - деди ҳаяжонланиб
У тарафдаги инсоннинг овозидаги ҳаяжон Барсникидан кам эмасди:
- Суюнчи беринг ! Ўғил бўлди , окажон ,ўғил ! Мен ўғиллик бўлдим !
Жавоб эгаси Лочин эди ...
- Суюнчи сендан айлансин ,- деди Барс энтикиб овози товланганча ,- онаси яхшими, чақалоқ- чи ?!
- Икковлари ҳам яхши . Палатага олишди . Ҳозир бирров мўралаб чиқдим , йигитимиз нақд полвон ! - Лочин шундай деди- ю , эркаланиб гапида давом этди ,- бир гап айтайми , окажон?! Ўғлимга Шерзод деб исм қўймоқчи эдим , чунки унинг сизг...ЕщёБайрамнинг айни авж нуқтасида Барснинг телефони жиринглаб эътиборни ўзига тортди . Қўнғироқ қилаётган инсондан келиши керак бўлган хабарни Барс эрталабдан буён кутаётган эди .
У созандаларнинг шовқинидан ҳолироқ гаплашиш учун ўзи ўтирган стол атрофидаги Афрўза ва Нури ҳолага "Мен ҳозир" деди - ю , машинаси томонга юрди.
Барс машинасига ўтириб эшик - ойналарини зичлаб ёпди ва қўнғироқ эгасига ҳовлиққанча :
- Алло, тинчмисизлар ?! Нима бўлди ? - деди ҳаяжонланиб
У тарафдаги инсоннинг овозидаги ҳаяжон Барсникидан кам эмасди:
- Суюнчи беринг ! Ўғил бўлди , окажон ,ўғил ! Мен ўғиллик бўлдим !
Жавоб эгаси Лочин эди ...
- Суюнчи сендан айлансин ,- деди Барс энтикиб овози товланганча ,- онаси яхшими, чақалоқ- чи ?!
- Икковлари ҳам яхши . Палатага олишди . Ҳозир бирров мўралаб чиқдим , йигитимиз нақд полвон ! - Лочин шундай деди- ю , эркаланиб гапида давом этди ,- бир гап айтайми , окажон?! Ўғлимга Шерзод деб исм қўймоқчи эдим , чунки унинг сизга ўхшаган инсон бўлиб етишишини жудаям истайман, аммо хозир бу фикримдан қайтдим . Биласизми нимага ?
- Айтсанг биламан- да ! - деди Барс унинг овозига монанд тарзда.
- Ўйлаб кўрсам , окажон, сиз дунёда битта экансиз ! Аллоҳнинг ҳар бир яратган асари каби ягона ва бетакрор . Ўғлимга Шерзод исмини қўйсам , у сиз эмас , балки иккинчи Шерзод бўлар экан . Мен эса сизни ўзим учун ягона бўлиб қолишингизни жудаям истар эканман. Умид қиламан-ки, Лочин ҳам Барс учун ягона деб қабул қилинади.
Мен айнан шу топда унга Бахтбек исмини танладим . Чунки унга ҳар боққанимда , чақирганимда , ўйлаганимда Бахт сўзини қайта- қайта такрорлар эканман . Бахт эса ҳаётда энг муҳими . Ахир икковимизнинг ака - укачилигимиз ҳам олий бахтлардан бири эмасми ?!
- Лочин ... Бирам ақллисан- да, яхшиям бу дунёда сен кабилар бор. Сен каби инсонларни "Ҳаётимизга мазмун , яшашимизга мадор" десак ҳам бўлади.
Бахтбек ... Жуда чиройли исм.
Айниқса бугун кўп такрорланди. "Бахт сари" мажмуамизни очилгани сабабли. Бу ерда қуюқ- суюқ зиёфат энди бошланди . Бўшаган бўлсанг , кел . Бир яйраймиз .
- Ока , мен энди уйга бориб бир паст чўзилай. Ўзи ярим кечасидан буён келинингиз билан овораман. Ҳали кечга яқин яна хабар олишим керак . Аям "Янги бўшанган аёл қўй гўшти қиймасига қилинган аталадан албатта ичиши керак " деб туриб оладилар, шунда тезда қувватга кирар экан. Феълларини биламан- ку , ёд бўлиб кетган .
- Ая соғ бўлсинлар , салом айт . Мени номимдан отам икковларини набира билан табриклаб қўй. Насиб қилса келин туғруқхонадан чиққанида Афрўза билан бирга ўтамиз .
( Мен ҳам Аллоҳдан сеникига ўхшаган ширин- шакар фарзандлар беришини сўрайман)
Барс охирги сўзларни кўнглида айтди ,аммо шуни ўзиданоқ юраклари гупиллаб уриб ширин энтикиб кетди...
Унинг қўйнидаги илонлари бош кўтарган , Барсга бўлган ҳурмат - эътирофни кўриб ҳар бир томирларига ҳасад , адоват заҳрини тиним билмай пуркай бошлаган эди.
Ўсалнинг Афрўзани кўрганида тушган бесаранжом ҳолати ёнига Барсга нисбатан бўлган ичиқоралик ҳисси янада зиёда бўлганча тадбир давомида кучайгандан- кучайиб тоқпт қилиб бўлмас нафратга айланган эди . Бу нафрат эса осмоннинг бир нуқтасида тўпланаётган қоп- қора булутдек кўнгил авзойини буза бошлади .
"Нима учун у ?"
"Нима учун мен?"
Шу икки савол Ўсални обдон ҳолдан тойдирди.
Ўсал Барснинг нима учун халққа шунчалик суюкли бўлиб кетганига тушуна олмас , тўғрироғи тушунгиси келмас эди .
"Ҳа ана бор , тўртта уй қурибсан ?! Шунга шунча иҳтиматми ? Одамларга ҳайронсан , пулининг сассиғига чидай олмай уларнинг олдига тўртта ...ЕщёЎсалнинг бўлари бўлди . Ичида " Палакат босиб қайданам келдим- а бу тадбирга ?!" дея ўзидан ўзи ёзғириб , юрагини ит тимдалаб ташлади .
Унинг қўйнидаги илонлари бош кўтарган , Барсга бўлган ҳурмат - эътирофни кўриб ҳар бир томирларига ҳасад , адоват заҳрини тиним билмай пуркай бошлаган эди.
Ўсалнинг Афрўзани кўрганида тушган бесаранжом ҳолати ёнига Барсга нисбатан бўлган ичиқоралик ҳисси янада зиёда бўлганча тадбир давомида кучайгандан- кучайиб тоқпт қилиб бўлмас нафратга айланган эди . Бу нафрат эса осмоннинг бир нуқтасида тўпланаётган қоп- қора булутдек кўнгил авзойини буза бошлади .
"Нима учун у ?"
"Нима учун мен?"
Шу икки савол Ўсални обдон ҳолдан тойдирди.
Ўсал Барснинг нима учун халққа шунчалик суюкли бўлиб кетганига тушуна олмас , тўғрироғи тушунгиси келмас эди .
"Ҳа ана бор , тўртта уй қурибсан ?! Шунга шунча иҳтиматми ? Одамларга ҳайронсан , пулининг сассиғига чидай олмай уларнинг олдига тўртта ғишт ташласа "униб қолди" деб дарров урра- урра, кўтар - кўтар қилиб юборишади. Билишмайди- ки бу қаллоблар уларнинг ўз ҳолвасини ўзига едираётганлигини. Барсгаям қойил қолмадим . Тумонат одамни бошига йиғиб олиб , мана бунақа томоша уюштириб , ўзини реклама қилганига ўлайми ?
Ҳааа , ҳозирги замон психологлари айтгандек, дунёда мақтовни ёқтирмайдиган бирорта инсон топилмасмиш.
Бу мушукваччага-чи , инчинун .
Ҳоҳласам сен мақтаниб ўтирган шу ишни ... ўтирган жойимда қилиб қўяман . Ҳоҳласам бўлди. Нима , уй қурмабман-ми ? Мен қурдирган уйлар- чи , ўх- хўўў . Нархи сифатига яраша бўлган . Сифат эса сенинг номингдан гапирадиган энг биринчи гувоҳ..."
Ўсал шу қабилида ўйлар эди- ю , ўзига аён бўлиб турган адолатни тан олгиси келмас эди .
Тўғри у ҳам "Кўпдан қолсам бурнимни кесаман" қабилида иш тутиб, ўнта кўп қаватли уй қурган , иморатларга эса ўртача нархли харидоргир маҳсулотлар сарфлангани ҳолда , таннархни осмон бараварга чиқариб қўйган эди. Ўсалнинг харидорлари ҳам шунга яраша пулдор бойваччалар бўлиб , улар "Уйни ўз пулимга олганимдан кейин , камига сендан дуо қарзим қолибдими , кечириб қўясиз , қорангизни ўчириб қўясиз" тоифасидаги катта оғизлар эди.
Тез орада бу йўналишдаги Ўсалнинг ишбилармонлигига ўз тили билан айтганда "кўз тегди". Унинг қурган биноларига талаб тушмай қўйди . Ахир одамлар ҳам анойи эмас. Улар ҳам беллари оғриб пул топгандан кейин , минг бой бўлганлари билан энг мақбул ечимни топишга ҳаракат қилишлари кундек равшан ҳолат- ку...
Барснинг эса бу борадаги ишлари эл оғзига тушиб бўлган эди. Ахир уч йил ичида катта- ю , кичик бир юз олтита объектни қуриб , фойдаланишга топширишнинг ўзи бўладими ? Яна ҳамёнбоп нархлар билан .
Айнан ана шу аламзадалик Ўсалнинг узил - кесил бир қарорга келишига сабаб бўлди . У тадбир ўтказилган куннинг кечидаёқ анча ойлар аввал бошлаб қўйган ишини тез орада ниҳоялаш учун Князни ёнига чақирди .
У Князга қўнғироқ орқали ҳузурига тез етиб келишини тайинлаётган вақтда , телефонига иккинчи тармоқдан чақирув қўнғироғи келиб тушди .
Ўсал қўнғироқ эгасининг номига кўзи тушганида тараддудланиб қолди
Қўнғироқ қилаётган инсон Ўсални анчадан бери безовта қилмай қўйган аёл
39-ҚИСМ
Моҳирўй эди . Ўсал Моҳирўй ўзи учун муҳим хабар тайёрлаб қўйганлигини билиб Князга тушунтириш бериб ўтирмай дарҳол ҳамширага уланди- қўйди
- Ассалому алайкум , Бек ака...
Телефондан Моҳирўйнинг ноз аралаш овози эшитилди .
- Ваалейкум ассалом , дўндиқчам ,- Ўсал Моҳирўйдан келадиган ҳар қандай хабарга муштоқ эди. Шу сабаб унга яхши муомала қилиш пайидан бўлди, - вой нечук биз ғариб- у ғураболарни йўқлаб қолибсиз , муштоқ кўнгил сиздан келадиган ҳар қандай хабарга зор-у интизор .
- Бек ака , бир янгилик бор ,- деди Моҳирўй Ўсалнинг муомаласидан эриб кетиб янада нозланишга тушди ,- Балки сизга қизиқдир деб қўнғироқ қилаётгандим. Шу десангиз ҳов бирда касалхонамизга келган ёш келин- куёвлар бор эди- ку , келинчаги заҳарланган . Ўшалар яна профессорнинг ҳузурига серқатнов бўлиб қолишган. Аммо сабабини билмадим .
- Сабабини билиб бергин-да, асалкам. Иложи борича тезроқ . Яхши хабарми , ёмон хабарми фарқи йўқ . Суюнчиси мендан . Тушундинг- а, жонидан ?
...Ещё#БАРС
39-ҚИСМ
Моҳирўй эди . Ўсал Моҳирўй ўзи учун муҳим хабар тайёрлаб қўйганлигини билиб Князга тушунтириш бериб ўтирмай дарҳол ҳамширага уланди- қўйди
- Ассалому алайкум , Бек ака...
Телефондан Моҳирўйнинг ноз аралаш овози эшитилди .
- Ваалейкум ассалом , дўндиқчам ,- Ўсал Моҳирўйдан келадиган ҳар қандай хабарга муштоқ эди. Шу сабаб унга яхши муомала қилиш пайидан бўлди, - вой нечук биз ғариб- у ғураболарни йўқлаб қолибсиз , муштоқ кўнгил сиздан келадиган ҳар қандай хабарга зор-у интизор .
- Бек ака , бир янгилик бор ,- деди Моҳирўй Ўсалнинг муомаласидан эриб кетиб янада нозланишга тушди ,- Балки сизга қизиқдир деб қўнғироқ қилаётгандим. Шу десангиз ҳов бирда касалхонамизга келган ёш келин- куёвлар бор эди- ку , келинчаги заҳарланган . Ўшалар яна профессорнинг ҳузурига серқатнов бўлиб қолишган. Аммо сабабини билмадим .
- Сабабини билиб бергин-да, асалкам. Иложи борича тезроқ . Яхши хабарми , ёмон хабарми фарқи йўқ . Суюнчиси мендан . Тушундинг- а, жонидан ?
- Тушундим .
- Тезлат ... Бўпти ууууммм аааххх. Жду дорогая. До встречи.
Ўсал қўнғироқни якунлади .
У ўйга чўмиб қолган эди . Тавба бу иккаласининг профессорда тағин нима иши бор экан - а ? Афрўзанинг тан - жони соғмикан ? Анави сувюқмасга- ку бало ҳам урмаслиги аниқ ...
Иммм , Афрўза ... Афрўза ... Қачонгача давом этаркан- а бу аҳвол ?! Қачон сенга етишишим мумкин бўларкин ?
Бу саволларимнинг жавоби бормикан ?
Ҳа жавоби бор ?!
У ҳам бўлса Барсни ўртадан кўтариш !
Фақат шу нарса муаммога ечим бўла олади.
Фақат шу !
Мен Барснинг жасади устидан ҳатлабгина Афрўзага етишишим мумкин . Ва албатта етишаман ҳам.
Албатта !
Ўсал шу алфозда қанча ўтирди ўзи билмади . Бир вақт эшик бетакаллуф очилиб хонага Князь кириб келди. У ичкарига киргандан сўнггина одати бўйича руҳсат сўраган бўлди :
- Мумкинми , Бей ?!
- Кел ...- ҳорғин жавоб қайтарди Ўсал,- кел ўтир ...
Князь унинг рўпарасидаги креслога чўкди :
- Йўқлаган эдингиз ?
- Ҳа йўқладим . Қиладиган бошқа ишим бўлмагандан , қолмагандан кейин йўқламай нима қилардим ?!- заҳарханда қилди Ўсал ,- қани менга айт-чи , сени чақиришимдан мақсад нима деб ўйлайсан ?!
Бемалол айтавер ...
Ўсал ҳотиржам жавоб қайтарди:
- Ҳар ҳолда шу вақтда шаҳмат- шашка ўйнагани чақирмагандирсиз ?!
- Хааа , ўлмааа ... Айнан ўйин учун чақирганим рост , аммо бу ўйин ҳақиқатдан ҳам шаҳмат - шашка эмас . Бу ўйин - охирги ўйин бўлади . Албатта ким учундир.
- Ким учундир деманг , Бей . Ҳар нарсанинг ўзини исми билан атаган яхши , шу сабаб беҳижолат Барс учун деяверинг ...
- Ҳа , айнан унинг учун. Етар шунча яшагани. Ўзи ер юзида аҳоли шундоқ ҳам соат сайин кўпайиб бормоқда . Бу эса ўз навбатида табиий ресурслар етишмовчилигига олиб келмоқда . Сен- у менинг бўлса келажак авлодга холис ёрдамимиз шу ресурсларни асраб - авайлаб етказишдан иборат. Бунинг учун эса , кимларнидир ҳаётига нуқта қўймасликдан бошқа иложимиз йўқ , а лаббай ?
Князь кулимсиради :
- Гапни ҳам қалпоқ қилиб қўясиз- да , Бей ?! Бундан чиқди барча саъй - ҳаракатлар келажак авлоднинг манфаатларини ўйлаётганимиз учун денг ?! Вой бўў унақа бўладиган бўлса , "вапше кўп" раҳматнинг тагида қолиб кетар эканмиз - да ?!
Қойил , шундоқ оламшумул лойиҳада иштирок этаётганимдан бениҳоя ҳурсандман , лекин .
- Бу дегани Барснинг ҳаёт- китобига сўнгги нуқтани қўйиш фурсати етди дегани , тўғрими ? - Князь чаққонлик қилиб Ўсалнинг оғзидан сўзини илиб олди ,- бу борада баъзи режаларим бор .
- Вей боятдан бери қаерда эдинг а ? Ана шундан келиш керак эди. Қулоғим сенда , сўйла жигарим, - Ўсал ўшшайганча Князнинг оғзига маҳтал бўлиб тикилди .
- Аслида энг яхши ва беҳит усул заҳарлаш эди. Аммо минг ва миллион карра афсус- ки , бу режамиз кун кўрмасдан жон берди. Ўз-ўзидан кўриниб турибди- ки , бу усулни энди қўллаб бўлмайди .
Энди менда шугина таклиф қолди, яъни Барснинг у дунёга жўнатишни бирдан-бир ишончли йўли бу йўл- транспорт ҳодисасига учратиш . Кўриб турибсиз , бундай ҳалокат оқибатида кунига қанчадан- қанча инсонлар ҳаёт билан хайрлашмоқда. Сиз билан биз эса шуни саҳна кўринишида ишонарли ижро қилиб берамиз. Фақат бу ишда пичагина сабр керак . Сиз тарафдан нима учун деган савол туғилиши табиий ...Ещё- Гап гап билан- у аммо амалий ишга ўтадиган вақтимиз келди, Князь . Бу дегани ...
- Бу дегани Барснинг ҳаёт- китобига сўнгги нуқтани қўйиш фурсати етди дегани , тўғрими ? - Князь чаққонлик қилиб Ўсалнинг оғзидан сўзини илиб олди ,- бу борада баъзи режаларим бор .
- Вей боятдан бери қаерда эдинг а ? Ана шундан келиш керак эди. Қулоғим сенда , сўйла жигарим, - Ўсал ўшшайганча Князнинг оғзига маҳтал бўлиб тикилди .
- Аслида энг яхши ва беҳит усул заҳарлаш эди. Аммо минг ва миллион карра афсус- ки , бу режамиз кун кўрмасдан жон берди. Ўз-ўзидан кўриниб турибди- ки , бу усулни энди қўллаб бўлмайди .
Энди менда шугина таклиф қолди, яъни Барснинг у дунёга жўнатишни бирдан-бир ишончли йўли бу йўл- транспорт ҳодисасига учратиш . Кўриб турибсиз , бундай ҳалокат оқибатида кунига қанчадан- қанча инсонлар ҳаёт билан хайрлашмоқда. Сиз билан биз эса шуни саҳна кўринишида ишонарли ижро қилиб берамиз. Фақат бу ишда пичагина сабр керак . Сиз тарафдан нима учун деган савол туғилиши табиий албатта .
Биринчидан, иш пухта амалга ошиши учун режа ҳам пишиққина тузилиши керак.
Иккинчидан, бу ишни шаҳарда амалга ошириб бўлмайди , сабаби биласиз бу ерда тезлик чегараланган , бу эса ўз - ўзидан қўлимизни боғлайди , яъни ишимизни натижаси қониқарсиз бўлиб чиқиши мумкин . Орада ютқазган ва куйиб қолган яна ўзимиз бўламиз .
Учинчидан , бу ишда бизга бир ёрдамчи қўл керак , у ҳам бўлса Барснинг йигитлари ичидан бўлиши керак . Сизни суюнтириб айтишим керак-ки , шундай йигит аллақачон топилган , фақатгина ҳозир рейсда . У биз тарафга ўтиб , "моллар"ни эгаларига қойилмақом етказиб бераётган Ювелир. Шу гапни бир учини чиқарганимда , "Гап йўқ , окахон, сиз айтасиз- у , мен йўқ дермидим , уйга етиб олай , ўша куниданоқ ҳизматингиздаман" деди. Ювелир уч кунларда келиб қолади.
Хўўўш , тўртинчидан ... Барс ҳозир шаҳардан ташқарида янги қурилиш бошлаган . Бир тадбиркор дўстига кўп тармоқли ишлаб чиқариш комбинати қуриб бераяпди. У хафтанинг сешанба ва шанба кунлари ўша жойга чиқиб , олиб борилаётган ишлардан хабар олиб келаётган экан . Бундан келиб чиқади- ки , барча тозалов ишларимизни шу кунларнинг бирига режалаштиришимиз керак .
Ювелирни қайтиши ва айрим нарсаларга улгуришини ҳисобга оладиган бўлсак , келаётган шанба айни кўнгилдагидек кун бўлар экан , нима дедингиз ?
- Кайф ! Шу каллангга қойилман- да сени ! Фақат беш ! Браво ! - қийқирганча деди Ўсал ,- Ишнинг хамма тарафни бир ипга тизиб қўйибсан- ку ! Чайнаб оғизга солиб бўлибсан . Ютишгина қолибди халос .
Фақат битта нарса , Барс қандай қилиб фалокатга учрайди ? Ўша Ювелир уни асфаласофилинга жўнатадими ?
-Буни кўрамиз ... Балки машинасидаги "баъзи носозликлар" туфайли бўлар бу иш . Балки ...
- Иккинчи балки қанақа балки ? - Ўсалнинг тоқати тоқ бўлиб сўради
- Биласизми , Бей?! Барс янги қураётган комплексга иккита баланд қияликли кўприқ орқали ўтиб борилади. Ким билсин, шуларнинг бирида тормози ишламаётган катта МАН юк машинаси орқасига юриб кетиб йўл ҳаракат ҳодисасини келтириб чиқарар?! Тасодифларга тўла- ку бу дунё ... Нима дедингиз ?! - Князь айёрона кўз қисди.
- Нима дердим ? тилингга шакар, тилингга . Менга мана шу иккинчи вариант маъқул . Шуниси кўпроқ , эффектли ва ишончлироқ кўриняпти,- Ўсал бармоқлари билан столни чертаркан , Князга дил ёрди,- аммо шанбагача чидашимни ўйласам ... Ишқилиб портиллаб ёрилиб кетмасам бўлгани.
Князь кулиб юборди :
- Нимага ёриларкансиз , Бей? Шиширилган пуфакмидингиз ёрилсангиз ?! Озроқ сабр . Айтишади- ку, энг ширин мева сабрнинг меваси деб . Қирқига чидадингиз , қирқ бирига ҳам чидайсизда энди...
"Демак , ҳотима яқин. Барчаси шанбада тугалланиши шарт ,- ўйлади Князь, - унгача улгуришим керак бўлган ишлар жуда кўп. Жуда ..."
* * *
Афрўза ва Барс профессор Наримовнинг қабулига ой оралатиб қатнаб туришар эди. Профессор Афрўза яқин бир йил ичида назоратда бўлиб туриши кераклигини айтар , ўзи эса ўшанда заҳарланишдан олган жароҳатлари буткул тузалиб кетгандек кўринса- да , асоратлари кутилмаганда бўй кўрсатиб қолишидан хавотир олар эди.
Аммо кейинги кунларда Афрўзанинг ўз- ўзидан мазаси қочди. Кеч кирди дегунча ҳудди атайдан қилгандек иситмаси кўтарилади. Дастлаб "Муздек - муздек шарбат ичиб қўйиб томоғи яллиғланган" деган ташхис билан дори - дармон қилишди. Аммо нима учундир иситмаси тушиб уйқуга кетади- ю , тонг отмасидан яна баланд иситма ичида уйғонади.
Шифокор маслаҳати бил...ЕщёКнязь Ўсалнинг ҳузуридан чиққанида боягина булут қоплаб турган осмоннинг авзойи очилган , юлдузлар унга кўз қисаётгандек ким ўзарга ялт- ялт ёнар эдилар.
"Демак , ҳотима яқин. Барчаси шанбада тугалланиши шарт ,- ўйлади Князь, - унгача улгуришим керак бўлган ишлар жуда кўп. Жуда ..."
* * *
Афрўза ва Барс профессор Наримовнинг қабулига ой оралатиб қатнаб туришар эди. Профессор Афрўза яқин бир йил ичида назоратда бўлиб туриши кераклигини айтар , ўзи эса ўшанда заҳарланишдан олган жароҳатлари буткул тузалиб кетгандек кўринса- да , асоратлари кутилмаганда бўй кўрсатиб қолишидан хавотир олар эди.
Аммо кейинги кунларда Афрўзанинг ўз- ўзидан мазаси қочди. Кеч кирди дегунча ҳудди атайдан қилгандек иситмаси кўтарилади. Дастлаб "Муздек - муздек шарбат ичиб қўйиб томоғи яллиғланган" деган ташхис билан дори - дармон қилишди. Аммо нима учундир иситмаси тушиб уйқуга кетади- ю , тонг отмасидан яна баланд иситма ичида уйғонади.
Шифокор маслаҳати билан орада анча- мунча томчили уколлар ҳам олди. Сал бери қарайди- ю , кеч кирди дегунча яна дағ- дағ қалтирашни бошлайди . Қизариб , бўзариб кўзлари бежо бўлиб қолади.
Барс Афрўзани иситмаси йўқ вақтида яхшилаб текширтириш учун ёнларидаги поликлиникага олиб чиқди. Эшигига "олий тоифали шифокор" деб ёзиб қўйилган ёқимтойгина доктор Ҳафиза опа ҳам Афрўзани текшириб елка қисди : "Томоғи тоза , ўпкаси тоза , шунча укол олибди , бу иситма нимадан келиб чиқаётганига ҳайронман ?! Келинг , яхшиси тўғри хулоса чиқариш учун бир қатор таҳлилларни топширсангиз . Мен ҳозир сизларга таҳлил учун йўлланма ёзиб бераман ..."
Эртасига Афрўзанинг таҳлилларини олгач, Барс ўйланиб қолди.
" Шу натижаларни биринчи бўлиб профессорга кўрсатсам- чи ? Ҳар ҳолда у киши Афрўзанинг касаллиги билан яхши таниш. Балки танасидаги бу ўзгаришлар профессор таъкидлаганидек ўшанда олган жароҳати туфайли юзага келган асоратлардир..."
Барс кўп ўйланиб ўтирмай Наримовга қўнғироқ қилди. Наримов Барснинг мулоҳазаларини эшитиб кўриб , кўп эзмаланмади :
- Келинимиз ва сизни таҳлил натижаларини билан тушдан кейин кутаман ...
* * *
Марҳамат ая икки , уч кундан буён алоқ- чалоқ туш кўрарди. Тушида раҳматли келини Нилуфар ая тарафга қараб ҳар сафар :
"Қизалоғим ...қизалоғим ... Афрўзам , худди менга ўхшайди- я ?! " дея бир жойда тура олмай, ўқ еган кабутардек нуқул питир - питир қилар эмиш ...
Ая ахири чидай олмади . Афрўзанинг телефон орқали "Яхшиман , бувижон" деганига ҳам ишонмай кеч бўлишига қарамасдан йўлга тушиб пойтахтга етиб келди .
Аянинг юраги "бир нарсаларни" сезганича бор экан. Барснинг уйида уни ...