26- ҚИСМ
Мммм ...
Афрўза лабларини базўр қимирлатишга ҳаракат қилди ,аммо гапира олмади . Ушбу қилган ҳаракатининг ўзи жонини қаттиқ оғритгани чеҳрасида акс этди. Унинг юзлари азобдан қийшайиб кетганди.
- Афрўзааа , гапираман деб ўзингни қийнама , илтимос тинчлан ... Муҳими, барчаси ортда қолди.
Барс уни юпатишга интилди.
Лаблар гапира олмаса қийин экан. Аммо яхшиямки, кўнгилдаги туйғуларни ифода эта оладиган кўзлар бор экан .
Афрўза кўзлари билан сўзлай бошлади . Барс ҳам унга жавоб қайтара бошлади :
- Мени кечиринг , бегим . Сизни шунча ташвишга қўйдим . Ишонинг буни сира истамаган эдим...
- Нега кечирим сўрайсан , қизалоқ. Бўлиб ўтган ишларда сенинг зарра айбинг йўқ. Мени деб қанча азоб кечдинг . Кечирим сўраш керак бўлса, мана мен кечирим сўрашим керак.
Кўзлар яна узоқ сирлашган бўлар эдилар, фақат хонага хамшира кириб келиб беморга укол қилиши кераклиги ҳақида йигитни огоҳлантирди. Барс Афрўзага жилмайганча "ҳайр ,-деди,- мен кечга томон яна келаман" ...
* * *
Барс тушга яқин бир юз олтинчи объектга кириб борди. Гарчи Мўйсафид "Янги куёв номингиз бор, бир, икки кун назардан четда турсангиз мақсадга мувофиқ бўлиб турарди , ҳар не бўлганда ҳам назар бор , нафас бор" деб огоҳлантирган бўлса- да , у бир жойда ўтира олмай қолди . Айниқса, ота томон қариндошларининг қуршовида бўлиш , уларнинг "келинбола туззукми?" деган саволларига жавоб бериш унга жуда оғирлик қилаётган эди .
Яхши ҳам-ки, Марҳамат ая ва Ботир ака Афрўзанинг овқатдан заҳарланган деган гапга ишонгандек бўлганлари . Ҳар ҳолда қизларининг уч кун шифокор назоратида бўлишига қарши чиқмай, Барсни ортиқча безовта қилмадилар.
Объектга келганларида уларни муҳим янгилик кутиб турар эди .
Бир юз олтинчи объект турар - жой мажмуаси сифатида қурилаётган бўлиб, ўн иккита кўп қаватли уйни ўз ичига олган эди. Бундан ташқари у ерда қўшимча тарзда биттадан супермаркет , болалар боғчаси , соғломлаштириш комплекси , маънавият маркази , иккита спорт майдончаси ва турли туман болалар майдончаси қурилмоқда эди.
Барс у ерда ташкил этилган "штаб"га кирганида қурилишга раҳбарлик қилаётган Олим Қобулов уни қучоқ очиб кутиб олди . У бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот берар экан, Барсга ер остидан бот - бот нигоҳ ташлаб қўяр эди .
Барс Олим Қобуловни уч йил аввал ишга таклиф қилган эди. Ўшанда Олимнинг ўзи Барсни ахтариб , тўғрироғи қарз сўраб келган эди. Одатда Барс сингари тадбиркорлик билан шуғулланувчиларнинг ёнига ҳамманинг ҳам пул сўраб келишга журъати етавермайди, сабаби кўпчиликнинг тадбиркорлар ҳақидаги фикри бироз мулоҳазали бўлади . Кўпчилик "Тадбиркор шунинг учун ҳам тадбиркор-ки , унда нақд пулдан асар ҳам бўлмайди , бари пул айланмада айланади , бу айни ҳақиқат" деса , бошқалари "Тийин санамаса бой бўлармиди" дейишади , учинчи тоифага мансублари эса "Ема , ичма, бўл бахил , бой бўлмасанг мен кафил" деб ўзларича берган таърифларига ҳўрозқанд ялаган боладек тамшаниб қўйишар эди.
Аммо Олим Барснинг ҳузурига "Бу ҳам инсон фарзанди- ку , берса пулини берар , бермаса йўлимни" деган хаёлда келган эди. Аслида эркак киши учун бировнинг қошида иложсизликдан бошини эгишдан ҳам кўра маҳзунроқ саҳна бўлмаса керак .
Олимнинг онаси дардга чалинган эди. Бедаво дардга. Бошида танасини кемира бошлаган дардни қувватсизликка йўйган она , орадан беш, олти ой муддат ўтганда аҳвол жиддийлигини тушуниб етди . Шифокорга учрашганда эса, вақтдан ютқазганини англади.
Кейин бари ҳаётнинг ўз измида кета бошлади. Шўрлик она лип- лип ёниб тугаётган шам мисоли сўна бошлади.
Олимнинг онаси дунёларга тенг аёл эди. У жуда ҳам кучли аёл бўлиб, бири кам дунёнинг ўша кемтиги унинг чекига тушган эди. Одатда кучли аёллар ҳаётда энг биринчилар сафида мушт ейди. Энг биринчилар сафида ардоқлашга , севилишга , меҳрибончилик кўрсатилишга... муносиб кўрилмайди. Қайтанги атрофдагилар ҳар доим улардан кўмак сўрайдилар , аёлнинг дарди, ҳасрати камлик қилгандек ўз дардларини ортадилар .
Бону опа ўктам аёл эди. Қўлидан келмаган иши йўқ деса муболаға бўлмас эди. Баъзи эркакларнинг хотинлари уйи тўла маҳсулоти бўла туриб икки коса кўнгилтортар таом пишира олмайдиган вақтда у тўртта масаллиқнинг ўзидан тўрт хилдан ортиғини пишириб ташлашни уддалайдиган хилидан эди . Бундайларга одатда "Осмонда учиб юрган қушни бежаб ташлай олади" дея таъриф берилгувчи эди.
Ҳеч қачон нолиш нималигини билмайдиган , ҳаётига доим гул тақиб юргувчи бу аёл бир куни синглисининг эътирозига маҳзун жилмайиб қўйганди. Ўшанда синглиси жиғибийрон бўлиб :
- Опа , айтинг нима учун тақдир бунчалар бешафқат? Нима учун сиз ва мен бир умр меҳнатда ўтиб кетишимиз керак ? Келинойимларни қаранг , эрини топганини миннат билан "вазифанг шу" деб , юз таманно билан еб ўтиришади . Тиллари ўн беш қаричлигини айтмайсизми ? Яна акаларимиз бир оғиз "ўчир" деса қани ? Улар ҳақиқатдан ҳам ўз вазифаларини бўйниларига бўйтумор қилиб илиб олишган .
Ўшанда Бону синглисига тасалли берганди :
- Сингилжон ,қўй куйинма. Яратган эгам ҳеч кимсани тоқатидан ортиқ синамас. Қайтага Яратганнинг ўзи сен ва менга шунча кўп тоқат ато этганига суюн. Биласанми , келинойимгиларга қараб ҳеч ҳам ҳавас қилмайман . Мисол учун улар, сен , мен - барчамиз тақдир бўлиб чўл- у биёбонга тушиб қолсак ,у ердан иккаламиз аниқ қайтиб кела оламиз . Нимага дейсанми ? Нимага-ки , биз жуда курашувчанмиз . Ва иқтидорли ҳам ...
Сингил ўшанда овунгандек бўлганди. Аммо ҳамиша ҳам иқтидор иш беравермас экан ...
Бонунинг эри уни ташлаб кетди . Балки бу айнан Бонунинг курашувчанглиги учундир . Балки эри ўз аёлини ўзига ялинишини истагандир. Ўзини "эркак" ҳис қилгиси келгандир. Аммо шу ҳис учун уч фарзандининг кўзи қийгани ҳаммасидан чатоқ бўлди.
Бону эса бир букилди , аммо синмади. Қаддини ростлаганида аввалгидан юз карра шижоатли аёлга айланган эди . У энди нафақат эридан , балки тақдиридан ҳам ўч олиб яшай бошлади.
Мустақил уй- жой тиклади . Бир ўғил, икки қизини оқ ювиб, оқ таради . Барчасини олий маълумотли қилди. Катта қизини узатди. Бу орада ўғли Олим билим ва тиришқоқлиги туфайли кичиккина фирма очиб , рўзғорда онасининг ёнига кириб қолди. Барчаси ўз измига тушгандек эди.
Аммо ...
Аммо Бону етдим деганда йиқилди. Унда саратон аниқланди . Аслида барча касалликларнинг сабабчиси бу- қуюшқондан чиққан асаблар экан. Айниқса саратон касаллигининг ... Бонунинг юрагига тугилган армонлар танасидан ўсма бўлиб потирлаб чиқа бошлади.
Олим эса онасини ҳаётда яшаб қолиши учун бор - будини бир бошдан сарфлай бошлади. Ахир ким ким , эндигина қирқ олти баҳорни кўрган аёл яшашга ҳақли эмасмиди?
Олим югуриб , елиб онасининг дардига даво бўладиган дори Ҳиндистонда бор деб маълумот олди, аммо унга етадиган маблағ ...
Олимнинг чўнтаги охирги икки ойларда онасини даволатиш ҳаражатлари туфайли деярли қуриб қолган эди.
У пул излай бошлади. "Ўзингда йўқ - оламда йўқ". Бу мақолни Олим бутунлай ёдлаб бўлди. Тоғаларидан бор ёрдамни олиб бўлган бўлса. Охири бетини икки қарич сидириб отасининг олдига боришдан бошқа илож топа олмади . Кўзлари милтиллаб ,ғилтиллаб пул сўради . Умрида биринчи маротаба. Умрида охирги маротаба .
Отаси эса бор пулига ўгай укаси учун , ҳали мактабни битирмаган она сути оғзидан кетмаган ўспиринга машина олиб берганини рўкач қилди . Ким билади , балки мақтангандир .
"Уйга кир ,- деди отаси ,
машинани ювамиз" .
" Мен нима дейман- у , қўбизим нима дейди ?!" .
Олим кўз ёшларини отасига кўрсатмасликка тиришиб ортга бурилди ...
Ўшанда Олим тасодифан Барс ҳақида эшитиб қолган эди. У ҳақида ҳоласи хабар берганди :
- Олим , пул қидиравериб силланг қуриди . Биздан унча узоқда бўлмаган бир жойда яшайдиган йигит бир талай машина сотиб олибди. Энди одамларга ижарага бераяпган эмиш . "Мен туфайли кимнингдир қора қозони қайнаса, ўзимни бахтиёр ҳисоблайман" деяпганмиш . Кел сен ҳам шу одамга учрагин-да машина нархида пул сўраб кўр.
Олим ҳоласи айтган манзилга оёғини қўлига олиб югурди. Машинани ижарага бераётган инсонни қийналмай топди. У айтган ҳужжатларни икки соатда тайёрлаб келди .
- Менга машина эмас , шунинг қийматидаги пулни бера оласизми ? Ишонинг, сиз айтган шарт бўйича ойма- ой тўлаб бераман. Иложи бўлса иккита машинанинг пули керак менга .
Шартнома имзоланаётган хонада тўртта киши бор эди . Ҳамма Олимга ялт этиб қаради :
- Тинчликми ? Биттаси камми ?
Олим юраги тўлиб турган эди . Ўзини боса олмади :
- Мен ёлғон гапирмоқчи эмасман. Қўлимда ҳунарим ва ўзимга етарлича пулим бор . Аммо бу кам . Онам бетоблар ,- Олимнинг товуши бўғилиб қолди ,- уларга керак бўлган дори ... Шунга пул керак ...
Стол атрофида Олимни қабул қилаётган катта ёшли эркак унга ҳайрон тикилди :
- Ука , биз ахир ...
- Камол ака , йигитга айтган пулини беринг. Агар етмаса яна беринг ...
Олим ўшанда ортига ўгирилган ва илк бор Барсга эътибор бериб қараган эди. Кўринишидан у йигит жудаям ёш ва ғўрга ўхшар эди . Олим ўзидан уч ёшлар чамаси катта бу йигитнинг кўзига тикилди- ю , у кўзларнинг жудаям маъюс эканлигига аҳамият берди . Ва ўша маъюс кўзларда ўзини кўрди .
Дори олиб келиниб у билан онаси эмлангач , Олимнинг қувончи ичига сиғмади. Сабаби бир кундаёқ онаси бери қаради . Бутун танасига қувват қуйилгандек бўлди. Гўёки ўн ёшга ёшарди . Анчадан буён ётиғлиғ бўлиб ётган жойидан бошини кўтарди. Қадам босиб юра бошлади. Овқатларини ўзи ича бошлади . Ўғли ва қизлари билан кўп- кўп гаплашди . У тинмай жилмаяр , хазил - хузул қилар эди.
Бону бир хафтада оламдан ўтди.
Ёнаётган шам охирги лаҳзаларда кўпроқ ёғду сочар экан. Бонуда ҳам шундай бўлди. Унинг сўнгги лаҳзалари Олим топиб келтирган дори сабабли , оғриқларсиз кечди . Вақти келиб Олим ўзига-ўзи "Онам учун нима қила олдим?" деган саволга яна ўзи "Қўлимдан келган барча имконни ишга солдим..." деган жавобни ёруғ юз билан айта олишига сабабчи бўлган инсон - Барс эди.
Олимнинг ҳолидан хабар олиб туришни йигитларига тайинлаб қўйган Барс онасининг ўлимини эшитиб таъзияга келди. Шунда Барс махаллада яшайдиган ўймакор уста ясаб берган ёғочи оғир нақшли тобутни кўтарганда оёқлари чалмашиб кетаётган , эгнига юпқа матодан чакмонга ўхшатиб тикилган узун юпқа тўн ташлаб , белини боғлаб олган , ўша кийимидан елкалари қирра- қирра бўлиб чиқиб ётган Олимни кўрганда юраги ачиб кетганди . Олимнинг эса йиғлашга ҳам мажоли қолмаган , кўзлари шу чоққача йиғидан қизариб эмас, қабариб кетган бир алфозда мўлт- мўлт қилиб кетарди.
Олимнинг турмушга чиққан катта синглиси ҳомиладор экан . Ой- куни яқин бу ёшгина жувон шунчалик додладики , бир мунча вақт ўтиб умуман овози чиқмай қолди. Аммо овозсиз бутун ҳовлини чинқириққа тўлдирса бўлар экан . Ҳовли нима , оламни чинқириққа тўлдирса бўлар экан .
Буларнинг барчаси Барснинг қулоқларини тешиб юборди .
У ўша куни жаноза бўлган уйдан аранг чиқиб кетди.
Орадан бир хафта ўтиб Олимнинг мўъжазгина фирмасида , ўша кунги стол ёнида ҳужжат тўлдириб ўтирган ёши катта киши пайдо бўлди.
Олим Барснинг фирмаси билан биринчи битимни ўша куни тузди.
Дастлабки объектни қуриб беришга шартнома имзолади .
Унинг ёнига ўзиникилардан ташқари яна йигирмата ишчи қўшиб берилди .
Орадан уч йил ўтиб эса Олимнинг фирмаси ёпилиб , у Барс билан тенг ҳамкор сифатида ишлай бошлади. Энди унинг қўлида уч мингтадан ортиқ ишчиси бор эди.
-Қалай, ишлар кетаяптими ? - деди Барс Олим Қобулов узатган ҳужжатларни кўздан кечирар экан ,- Объект қачон фойдаланишга топширилади?
- Олти ойдан кейин
- Йўғей кеч эмасми ? Асосий иш битган ҳисоб- ку , фақат пардозлаш ишлари қолган деб ёзгансан манави ҳужжатларда ҳам .
Олим жилмайди, шунда кулгучлари ялт этиб ажралди . Барс унга қараб ўйланди :
"Тавба, "Юз - кўнгилнинг ойнаси" деганлари рост-да. Бу йигитнинг кўнгли тозалиги беғубор табассумидан ҳам кўриниб туради"
- Шерзод ака , энг қийин , яъни қўл тутадиган иш мана шу майда -чуйдаси ҳисобланади . Ундан кейин биласиз- ку , объект битиши билан дарров топшира олмайман . Талай синов ўтказамиз . Ҳеч қаерида камчилик қолмаганмикан деб обдон текширамиз . Аслида мақтаниб қўяй , қилган ишимизни яқинда ҳизматингизга олган Архитектор деб аталаётган йигит ҳам мақтади. Ундан мақтов эшитишдан кўра "Кино ишлаб Оскар мукофотини олган осон" дейишади. Шундан билаверинг энди .
- Шундай дегин . Очиғи мақтамайман . Барча таърифни ишни топширганингда оласан,- Барс шундай деди- ю Олим ўзига нимадир демоқчи бўлаётгани ,аммо айтолмаётганлигини ҳис қилди ,- менда бошқа гапинг йўқми ?
- Шерзод ака . Кеча ёнимга бир киши келганди . Бу билан учинчи келиши . Ўзининг айтиши бўйича уйлар олди- соттиси билан боғлиқ ишларни юритармиш. Менимча норасмий . Хуллас ўша киши мен йўқ деб қатъий бош тортишимга қарамай тинмай бир илтимос билан тиқилинч қилаяпти. Мен унга бу объект бўйича барча қарорнинг қабул қилиш ҳуқуқи фақатгина Шерзод Мансуровичга тегишли , биз фақат қурилиш бўйича жавобгарликни ўз бўйнимизга олганмиз десам , ҳеч гапга тушунмаяпти . Очиғи гап уқмас хилидан экан. У "Анваровнинг шундоқ ҳам бош қотирадиган ишлари кўп , сиз ҳам масалага беътибор бўлмасангиз уларга ёрдам берган бўлар эдингиз" дейди . Хуллас, у десам бу дейди , бу десам у . Ахири муддаосини сизга айтиб қўйишимни илтимос қилди.
- Хўш нима экан унинг муддаоси ? - Барс Олимга синчков тикилди :
- У мана шу қурилаётган объектимизга харидор топмоқчи. Ёки бўлмасам яхлит сотиб олмоқчи , бошланғич тўловини тўлаб .
- Ооо, зўрку ,- деди Барс кулган бўлиб , аммо унинг кўзлари кулмас эди ,- биз-чи биз, нима шафтоли ерканмиз унда ? Ишчиларни жонини қийнаб , тупроқ ютиб , гувала ... а ? Нима учун экан бу ишлар ? Ким учун экан ? Дардимиз пул бўлса пул топишнинг бундан осон усуллари кўп .
Олим Барснинг жаҳли чиққанини аввал кўрмаганди . Ҳайиқибгина бошини эгди.
Барс унинг аҳволини кўриб шаштидан тушди . Сокин овозда гапира бошлади :
- Бу уйларнинг эгаси бор, ука . Мен бу уйларни кимга топширишни аллақачон ҳал қилиб бўлганман . Бу уйлар энг аввало шу махалла ,шу туманда яшайдиган инсонларники. Ҳозир махалла комитетига сўровнома юборганмиз. Ҳақиқатдан уйга муҳтожлар , хонадонида кўпчилик бўлиб қисилиб қолган серфарзанд оилалар, ёши кекса қариялари бор хонадон эгалари, боқувчисини йўқотган оилалар , ногиронлар бу уйларнинг энг ҳақиқий эгалари бўлади.
Яна ... Яна сюрпризимиз кўп. Шу ерда ишлаятган ишчилардан элликтаси ҳам рўйҳатимизга киритилади. Мана Олимтой, гапнинг ўғилболаси.
Олим жилмайди :
- Ҳақиқатдан ҳам ўғил бола гап бўлди , ока. Аллоҳ файзингизни берсин.
Барс ўрнидан туриб унинг елкасига шапатилади :
- Барчамизни Олим ука , барчамизни ...
У хонани тарк этар экан , Олим унинг ортидан муҳим гап айтмоқчи бўлиб оғиз жуфтлади , аммо журъати етмай кўзлари билан Барсни жим кузатиб қолди . Олимнинг гапирмоқчи бўлган сўзлари Афрўзага тааллуқли эди ...
Бугун Ўсални жаҳлдан туширадиган, тафтини босадиган , дардига малҳам бўладиган зўр янгилик келди: Барснинг йигитлари орқали жўнатилган юк манзилга етиб борибди. Барчаси кўрсатилган манзиллардаги эгаларига йўлда ҳеч кимни хитлантирмасдан ва "думсиз" топширилибди .
Аслида Ўсал бу хабарни эшитиб қанчалик ҳурсанд бўлган бўлса , бироз хафа ҳам бўлди.
Ҳурсандлигининг сабаби Барснинг йигитлари энди у томонда , боз устига бундай юк учун учун тикиладиган нархи осмон бўлган йўлкира ёнга қоладиган бўлди . Унинг таннархи ўз- ўзидан юкнинг фойдасига қўшилиши ҳар қандай дунё нафсига берилган банданинг ширин тамшантириши аниқ .
Ўсалнинг хафа бўлиши ҳам шу ҳусусдан эди.
"Эссизгина , мушукваччанинг йигитларига молнинг муляжини эмас , балки аслини тиқиштирсак бўларкан . Сафар бесамар кетмас эди . Ўзи шундоғам бесамар кетмади-ю , курьерлар сони ошди. Бу ёғига бўш келиш йўқ. Ризо акаям "Қанча керак бўлса , мен тан" деб турибди ўзи . Майли насиб қилса ҳали кўп бора ҳасип ермиз" .
Ўсал шодон кайфиятда бинонинг ён тарафидан очилган эшик орқали Анҳор бўйига чиқди . Аммо кўп ўтмай ичкарига қайтишга мажбур бўлди . У интиқиб кутаётган яна бир асосий хабар келганмиш .
Ўсал хабарчи Моҳирўй эканлигини эшитганиданоқ юраги гурсиллаб ура бошлади .
Моҳирўй Афрўза ётқизилган касалхона бўлимининг ҳамшираси эди ...
У кечасиёқ муҳим топшириқ олган эди . Топшириққа кўра у Афрўзанинг ...
Комментарии 11
27- ҚИСМ
ҳолидан Ўсални бохабар қилиб туриши лозим эди.
Ўсал ҳамшира билан юзма - юз бақамти гаплашишни истаган , қиз ҳақида батафсил ва кўпроқ маълумот олиш истагида эди.
Шу сабабли шахсан ўзининг тинч ҳисобланмиш қўналғасига таклиф қилган эди.
Хамшира Моҳирўй дўмбоқлиги ўзига ярашиб тушган, ёши ҳали йигирма бешларга бормаган қош- кўзлари попукдек жувон эди.
Ўсалнинг аввалги ҳоли бўлса Моҳирўйга ҳеч бўлмаганда бир бор бўлса-да назар ташлаб қўйган бўларди. Аммо ҳозир унинг учун дунёнинг бор парирўй гулюзлари бир тараф- у , Афрўза бир тараф бўлиб қолганди . Бунинг сабаби шунчаки оддий эди. Афрўза Ўсал учун қўлини қанча чўзмасин етиб бўлмаётган юлдуз , ундан ҳам аввал алам қилиб азоб бераётган томони қизнинг ўзига эмас, балки Барсга насиб қилган мукофот эди.
- Хўш , гиргиттон , нима хабар олиб келдинг менга ? -Ўсал Моҳирўйнинг саломига алик олиш учун ҳам вақтини қизғанди, сабаби уни Афрўзанинг аҳволи ташвишлантирарди .
- Турли хил хабарлар , ичида яхши...Ещё#БАРС
27- ҚИСМ
ҳолидан Ўсални бохабар қилиб туриши лозим эди.
Ўсал ҳамшира билан юзма - юз бақамти гаплашишни истаган , қиз ҳақида батафсил ва кўпроқ маълумот олиш истагида эди.
Шу сабабли шахсан ўзининг тинч ҳисобланмиш қўналғасига таклиф қилган эди.
Хамшира Моҳирўй дўмбоқлиги ўзига ярашиб тушган, ёши ҳали йигирма бешларга бормаган қош- кўзлари попукдек жувон эди.
Ўсалнинг аввалги ҳоли бўлса Моҳирўйга ҳеч бўлмаганда бир бор бўлса-да назар ташлаб қўйган бўларди. Аммо ҳозир унинг учун дунёнинг бор парирўй гулюзлари бир тараф- у , Афрўза бир тараф бўлиб қолганди . Бунинг сабаби шунчаки оддий эди. Афрўза Ўсал учун қўлини қанча чўзмасин етиб бўлмаётган юлдуз , ундан ҳам аввал алам қилиб азоб бераётган томони қизнинг ўзига эмас, балки Барсга насиб қилган мукофот эди.
- Хўш , гиргиттон , нима хабар олиб келдинг менга ? -Ўсал Моҳирўйнинг саломига алик олиш учун ҳам вақтини қизғанди, сабаби уни Афрўзанинг аҳволи ташвишлантирарди .
- Турли хил хабарлар , ичида яхшисиям бор , ёмониям бор, - деди Моҳирўй гап эшитиб қолишдан чўчимаган , аммо нохушликларни олдини олган ҳолда.
- Нима гап бўлса барчасини рўйи- рост гапир. Манзират қилиб ўраб- чирмаб ўтирма , борини бор , йўғини йўқ қил. Бошла ,- Ўсал Моҳирўйнинг ёнидан ўтиб тўридаги креслога ястаниб ўтириб олди. У "Қулоғим сенда" деган каби ҳамширага қаттиқ тикилди .
- Қизнинг умумий аҳволи яхши , унинг ҳаёти учун ҳеч қандай хавф йўқ энди,- деди Моҳирўй "Шу билан барча яхши хабар тамом" деган маънода.
Ўсал унинг муддаосини тушунди . Қошларини чимириб ёмон хабарларни эшитишга тайёрланди.
- Давом эт , - деди у аллақандай таҳдидли оҳангда .
Моҳирўй касалхонада ишлаб пишиб кетган эди. Турли хил вазиятларда совуққон бўлиш унинг асосий касбий кўникмаларидан бири эди . Шу сабабли Ўсалнинг кайфиятидан ўзини йўқотиб қўймади , қайтага "Мен бўлмасам нима қилардинг?" дегандек писанда оҳангида дона- дона гапира кетди :
- Бундан буёғи энди анча дилхиралик . Қиз олган жароҳати таъсири остида яхши гапира олмас экан . Бир умр дудуқ бўлиб қолиш эҳтимоли кучли эмиш. Ундан кейин унинг чап нимтаси , яъни чап қўл ва оёғи фалажланиб қолган . Бу ҳолат қачон ўтиб кетиши, умуман ўтиб кетадими ёки кетмайдими бу ёғи энди ёлғиз Аллоҳга аён .
Қизга машҳур профессорнинг шахсан ўзи қарамоқда.
Моҳирўй "Шу билан гапим тамом" дегандек Ўсалга тикилди .
- Ҳмм , қизнинг ёнида ким бор ?
Кириш бемалолми ? - деди Ўсал бир қошини учирганча .
- Уни жонлантириш бўлимидан оддий бўлимга ўтказишган. Бир кишилик палатада ҳамшира назоратида ётибди . Аммо кириб кўриш қатъий таъқиқланган. Эрталаб эри келганди . Профессор фақат унгагина руҳсат берибди. Қизга уч кунларда жавоб берилиши мумкин . Шунда ҳам умумий аҳволини ҳисобга олган ҳолда .
- Ҳа яхши , - Ўсал ўтирган ўрнида стол тортмасидан икки дона "кўки"дан чиқариб бармоқ учида ҳамширага узатди:
- Қизни кузатишда давом эт , бирорта кичик деталь ҳам назарингдан четда қолмасин , о кей ?!
Моҳирўй енгил табассум билан хиёл таъзим қилиб пулни олар экан , ўнг қўлини кўксига қўйиб илтифот кўрсатди :
- Бир оғиз сўзингиз ...
Моҳирўй хонани тарк этгач , Ўсал ўйланиб қолди . "Абгор ҳолга тушиб қолган қиз ўзини ортиқ қизиқтирадими , йўқми ? "
У кўнглига шу саволни бериб кўрди . Кўнгли жавобни ҳаяллатмай қайтарди :
"Ҳа , жудаям"
Ўсалнинг қизга етишида бор - йўғи битта тўсиқ бор эди . Ўша тўсиқнинг номи "Барс" эди ...
Барс рақамга қараб шошилиб қолди. Қўнғироқ қилгувчи профессор Наримов эди . У Барсга кўп гапириб ўтирмади :
- Ука , касалхонага бирров келиб кетсангиз ...
Барс касалхонага қандай етиб борганини билмади . У Афрўза ётган хонага елдак учиб бораётган вақтида йўлини кесиб чиққан ( айнан кутиб ўтирган) ёш шифокор йигит биринчи навбатда профессорга учраши кераклигини айтди .
Барснинг ҳавотири икки карра ортган бўлса- да , аммо ички бир туйғуси бу ўзи учун энг яхши йўл эканлигига ишонтирди. Барс Афрўза ётган палата эшигига яна бир бор кўз ташлаган бўлди- ю , индамай шифокор йигитга эргашди.
Наримов Барсни кутиб ўтирган экан чоғи , дарров уни кутиб олиш учун ўрнидан турди .
- Узр , Шерзоджон . Сизниям безовта қилдим . Аммо ...
- Доктор , истиҳола қилиб ўтирмай барча гапдан хабардор қилаверинг . Афрўзанинг аҳволи оғирлашдими ? - Барснинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди.
- Ука, узр сиз...ЕщёВақт асрга яқинлашиб қолган вақтда Барснинг телефони кетма- кет жиринглай бошлади.
Барс рақамга қараб шошилиб қолди. Қўнғироқ қилгувчи профессор Наримов эди . У Барсга кўп гапириб ўтирмади :
- Ука , касалхонага бирров келиб кетсангиз ...
Барс касалхонага қандай етиб борганини билмади . У Афрўза ётган хонага елдак учиб бораётган вақтида йўлини кесиб чиққан ( айнан кутиб ўтирган) ёш шифокор йигит биринчи навбатда профессорга учраши кераклигини айтди .
Барснинг ҳавотири икки карра ортган бўлса- да , аммо ички бир туйғуси бу ўзи учун энг яхши йўл эканлигига ишонтирди. Барс Афрўза ётган палата эшигига яна бир бор кўз ташлаган бўлди- ю , индамай шифокор йигитга эргашди.
Наримов Барсни кутиб ўтирган экан чоғи , дарров уни кутиб олиш учун ўрнидан турди .
- Узр , Шерзоджон . Сизниям безовта қилдим . Аммо ...
- Доктор , истиҳола қилиб ўтирмай барча гапдан хабардор қилаверинг . Афрўзанинг аҳволи оғирлашдими ? - Барснинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди.
- Ука, узр сизни ҳам безовта қилиб қўйдим ,- Наримовнинг овози ҳижолатомуз эшитилди ,- биласизми , Афрўзанинг ... чап қўли ва оёғи ташқи таъсирларга жавоб қайтармаяпти ... Бу тарафда эса тили. Афрўза уч соатча аввал буни ҳис қилибди, яъни бир қўл, бир оёғининг фалаж бўлиб қолганлигини. Буни билгач ...барча уланган томчи дориларни узиб ташлаб ўзини кроватдан отибди. Ҳамшира бирровга тушликка чиққан вақтда бўлган бу иш . Афрўза жуда жазавага тушиб қолибди. Руҳий мувозанати издан чиқиб кетган. Биламан унга осон эмас. У ўзини сизга муносиб бўлмай қолган деган хаёлга бориб , шунга хеч чидай олмаяпти. Ахир куни кеча орзулари тонгги шабнамдек беғубор, умидлари ихтиёрида осмонларда учиб юрган қиз бугун яримжон бўлиб ўтирса ...
Уни тинчитишимиз осон бўлмади. Тинчлантирувчи укол қилдик . Ҳадемай уйғониб қолади . Афрўза ҳозир далда берувчи яқин инсонининг мададига жуда муҳтож. Бу иш учун сиздан муносиб инсон йўқ чамамда. Биласиз, бувилари кексайиб қолган эканлар , бизда ота ва қиз орасида эса ҳаё , ҳурмат туйғулари жуда кучли ривожланган, шу сабаб бу тўғрида улардан илтимос қилиш ... Оналари эса , минг афсус ...
Хуллас гап шу , Шерзоджон. Афрўзага ёрдамингиз жуда керак ...
- Доктор, менга айтинг-чи , уни бугун уйга олиб кета оламанми ? Сиз уч кун шу ерда қолади дегандингиз , аммо ... агар ...иложи бўлса ... Сиз уколларидан хавотир олманг ...
Наримов ўйланиб қолди ...
* * *
Барс Афрўзанинг палатасига кирганида унинг ойна тарафга ўгирилиб ётганини кўрди.
У индамай қизнинг ёнига борди. Кўнгли билан уни уйғоқлигини ҳис қилди. Оҳиста кровать ёнидаги стулга ўтирди . Беихтиёр чап қўли билан қизнинг сочини силади. Афрўза унга ўгирилмади. Индамай ётаверди. Аммо Барс унинг юраги хун бўлиб йиғлаб ётганини чамалади. Кўнгли қаттиқ бузилди. Бироз шу алфозда ўтирди. Ўзини босишга ҳаракат қилди . Сўнг аста сўзлай бошлади :
- Мени ёшим йигирма саккизда ... Шу чоққача бирорта қизнинг қўлини ушлаш у ёқда турсин , кўзига дилдан тикилиб боқмаганман.
Бир вақтлар бир қиз билан учрашувга чиққанман. Унда онам ҳаёт эдилар . Қизни ҳам улар танлаган эдилар. У қиз Гулираъно билан тўрт маротаба учрашганман . Ёмон қиз бўлиб кўринмаган . Ўша вақтда ёққан десам ҳам бўлади . Аммо унга бўлган ҳисларимнинг номи муҳаббат эмас эди.
Гулираъно билан фотиҳамиз бўладиган кун умрбодга хайрлашдик . Чунки ,- Барс оғир хўрсинди ,- чунки айнан ўша куни мени қамоққа олишди . Бир қизнинг ...номусига тегишда гумонлангандим. Барча далиллар мени зараримга ишлади ва мени узоқ йилга кесиб юборишди. Ҳукм ўқилган куни онамнинг юраклари ҳаётнинг бу зарбасига чидай олмади. Мен уларнинг оламдан ўтганларини қамоқхонада эшитдим . Биргина , ёлғиз фарзанд бўла туриб онамни қабрига бир ҳовуч тупроқ ташлаш бахтига раво кўрилмадим. Онасининг қабрига тупроқ ташлаш бахтми деб хайрон бўлсанг керак- а? Ҳа бу ҳам бахт экан. Бу ҳисни онасининг тупроғи совуб бўлгандан сўнг, унинг ўлими ҳақида хабар топган мен бебахтдан сўра ...
Орадан икки йил ўтиб ҳақиқий айбдор топилди. У бедаво дардга чалингани учун барча айбига иқрор бўлди. Мен оқландим. Кейин
Афрўза... Ишим туфайли ҳаётимда жуда кўп қиз - жувонларга дуч келдим . Хатто кимлардир ўз ишларини битириш мақсадида ҳам ... "кимларнидир" таклиф қилиб кўришди.
Аммо юрагим музга айланиб кетган эди. Тўрт фаслимнинг баҳори йўқдек эди . Мен баъзан ҳеч кимга кўнгил қўя олмасам керак деб ўйлардим . Билмадим нега бундай хаёлларга борганман . Вақти келиб бунинг сабабини тушуниб етдим. Аллоҳ мени сен учун сақлаган экан.
Сени учратганимда кўнглим аллақандай тотли, масъум туйғуларнинг измига асирликка тушган каби ҳис қилдим ўзимни. Сен бу замоннинг қизларига ўхшамайсан. Ҳудди-ки ўтган асрдан келиб қолгандек туюласан менга. Содда , дилбар , кўнгли очиқ , жиндек шўх . Аммо бу ҳали ҳ...Ещёиш бошладим. Вақти келиб бир вақтлар мен таҳқирлашда гумондор бўлганим , кейинчалик ўз жонига қасд қилиб ёруғ оламни тарк этган қизнинг онаси билан учрашиб қолдик. У аёл сенга ҳам яхши таниш Нури ҳолам бўладилар. Шундан бери бирга она- боладек яшаб келаяпмиз. Икки ярим -бир бутун бўлиб.
Афрўза... Ишим туфайли ҳаётимда жуда кўп қиз - жувонларга дуч келдим . Хатто кимлардир ўз ишларини битириш мақсадида ҳам ... "кимларнидир" таклиф қилиб кўришди.
Аммо юрагим музга айланиб кетган эди. Тўрт фаслимнинг баҳори йўқдек эди . Мен баъзан ҳеч кимга кўнгил қўя олмасам керак деб ўйлардим . Билмадим нега бундай хаёлларга борганман . Вақти келиб бунинг сабабини тушуниб етдим. Аллоҳ мени сен учун сақлаган экан.
Сени учратганимда кўнглим аллақандай тотли, масъум туйғуларнинг измига асирликка тушган каби ҳис қилдим ўзимни. Сен бу замоннинг қизларига ўхшамайсан. Ҳудди-ки ўтган асрдан келиб қолгандек туюласан менга. Содда , дилбар , кўнгли очиқ , жиндек шўх . Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас .
Ўшанда сени илк бор учратганимда , кўзим кўзингга , тўғрироғи лабинг устидаги ҳолга тушганида барчаси ҳал бўлганини тушунгандим.
Биласанми нимага ? Нимага-ки онамнинг ҳам ўнг лаблари устида айнан шунга ўхшаш ҳоллари бор эди .
Мен сени топганимда ҳаётимда хувиллаб ётган бўшлиқ бирдан тўлди . Сени учратишим билан худди онам ҳам ёнимга қайтгандек бўлдилар.
Энди айт-чи ?!
Мени яна иккинчи марта айрилиққа чидай олади деб ўйлайсанми ?
Сендаги бу ҳолатлар вақтинча , аммо шуни билгин-ки, бир умр шундай ҳолатда қолиб кетган тақдирингда ҳам мен сендан икки дунёда кечмайман. Отам менга Шерзод исмини берганларида , шу исмга қўшиб шер бўлиш табиатини ҳам олган бўлсам керак .
Афрўза , шернинг жуфти ягона бўлади. Гапимни тушундинг- а?!
Ягона !
Афрўза ётган жойида қимирлади , Шерзод ёрдамида у тарафга ўгирилди . Қизариб кетган кўзлари билан бегига тикилди, лабларини базўр қимирлатиб табассум улашган бўлди.
Орадан ярим соат чамаси вақт ўтгач Барс Афрўзани шифохонадан қўлида кўтариб чиқди...
* * *
Айни дақиқаларда Снайпер ҳар доим ўзига маълумот етказиб турадиган йигит билан бақамти турар эди. Гарчи Барс ўзининг хос йигитлари ичида Снайперга "қулоқ"лик қиладиган кимса борлигини аниқ билса ҳам, унинг айнан шу йигит эканлиги хаёлининг етти кўчасига бир бора бўлса- да мўралаб ҳам кирмаган эди. Барс кўп бора ички сирларини, ўзига тегишли маҳфий маълумотларни Снайпернинг оғзидан эшитганда вазиятни чуқурлаштирмасликни маъқул кўрган , устозига эса жавоби биргина табассум бўлар эди халос.
Аммо ҳар бир инсонга хос қизиқувчанлик табиатидан Барс ҳам бебаҳра қолмаган эди. У кўнглида ўзи ва Снайпер ўртасида турган йигитни тахмин қилиб кўрган , улар орасида Токқайчидан тортиб Мўйсафидгача , Пунктуалдан тортиб хаттоки Лочингача бўлган номзодларни бирма- бир тафтиш элагидан ўтказиб кўрган эди.
Аммо Снайпер ўз номи билан снайпер эди. У ўзига воситачи бўлиш мақсадида Барснинг ёнидан жой олишга танлаган йигитининг нақадар уддабуронлигини ҳеч ким тассаввур қила олмаган, турган гап-ки тахминидан ҳам жой бермаслиги аниқ эди .
Снайпер ҳозир унга муҳим топшириқни тўғридан тўғри топширишга қарор қилганди , чунки шу бугуноқ ...
28-ҚИСМ
бу ердан кетмоқчи эди.
- Менга қара, Барснинг ҳаёти хавф остида. Унга кўз- қулоқ бўлиб юришнинг иложини топ. Атрофида айланиб қўриқлаб юрадиган "телех"ларини душманлари аллақачон таниб бўлишган. Қандай қиласан , нима қиласан бу билан ишим йўқ, унинг қўриқлаш ҳизматига яна тўртта қўриқчи ёллайсан. Фақат бу қўриқчилар масофадан қўриқлашлари , кўз - қулоқ бўлишлари керак бўлади, фақат энг яхшиларини танлаб ол.
Уларнинг ҳизмат ҳаққидан ташвиш чекма. Пулни банкдаги ҳисоб рақамингга ўтказиб бераман. Бўлди. Ҳозирча шу.
- Вадим ака, битта нарса сўрасам майлими ?
- Сўра ,гапинг ичинда қолиб кетмасин
- Нима учун Боссга шкнчалик ғамхўрлик қилаяпсиз ? Босс ўзи шундоғам яхши ҳимояланган- ку ?! Ундан кейин...
- Ундан кейин иккингиз ғирт бегонасизлар- ку , демоқчисан- да ? Эҳ, акаси , вақти келса бегоналар жигарингдан аъло бўлади . Шуни ёдда тут . Ҳали бу гапимни кўп эслайсан.
Хавфсизлик масаласига келсак , кўрдим қанақа зўр ишлашларингни. Агар келин ўша ш...Ещё#БАРС
28-ҚИСМ
бу ердан кетмоқчи эди.
- Менга қара, Барснинг ҳаёти хавф остида. Унга кўз- қулоқ бўлиб юришнинг иложини топ. Атрофида айланиб қўриқлаб юрадиган "телех"ларини душманлари аллақачон таниб бўлишган. Қандай қиласан , нима қиласан бу билан ишим йўқ, унинг қўриқлаш ҳизматига яна тўртта қўриқчи ёллайсан. Фақат бу қўриқчилар масофадан қўриқлашлари , кўз - қулоқ бўлишлари керак бўлади, фақат энг яхшиларини танлаб ол.
Уларнинг ҳизмат ҳаққидан ташвиш чекма. Пулни банкдаги ҳисоб рақамингга ўтказиб бераман. Бўлди. Ҳозирча шу.
- Вадим ака, битта нарса сўрасам майлими ?
- Сўра ,гапинг ичинда қолиб кетмасин
- Нима учун Боссга шкнчалик ғамхўрлик қилаяпсиз ? Босс ўзи шундоғам яхши ҳимояланган- ку ?! Ундан кейин...
- Ундан кейин иккингиз ғирт бегонасизлар- ку , демоқчисан- да ? Эҳ, акаси , вақти келса бегоналар жигарингдан аъло бўлади . Шуни ёдда тут . Ҳали бу гапимни кўп эслайсан.
Хавфсизлик масаласига келсак , кўрдим қанақа зўр ишлашларингни. Агар келин ўша шарбатни бехосдан ичиб қўймаганида , ҳозир Барсни ...
Битта нарсани унутма. "Йиқилган курашга тўймас" . Токи илонни боши мажақланмас экан , у заҳар солишда давом этаверади. Сенлар эса илоннинг лоақал думини узолганларинг йўқ. Нафсиламбирини айтгандв илонни ўзини танимайсанлар. Хафа бўлмаларинг- ку , ҳалиям нонни "нанна" деб юрган мишиқисанлар. Фақат гумон қилишни биласанлар. Сенлар "ўшами, ўша эмасми ?!" деб ўтиргунларингча , душманларинг яна бир давон ошиб бўлади.
Шу вақт яқин атрофдан шом намозига чақирилган азон овози эшитилди.
Снайпер гапини тўхтатди. Берилиб азон овозини тинглай бошлади. Азон айтиб бўлингач , йигитга юзланди :
- Битта масалани ҳеч ечолмаяпман- да. Бу намозга чақириқ овози- а ? Нима учун бу овоз инсонга шунчалик таъсир қилади ? Кўнгилга шунчалик ором бериши ҳайрон қоламан- да . Гўёки темир ўзини қоплаган зангдан халос бўлганда фойдаланишга яроқли ҳолатга келгандаги каби бу ҳолат. Қизиқ , жуда қизиқ...
Снайпер ўйга чўмган эди .
Қаршисида турган йигит унга ҳалал бермай жим турарди.
Бироздан сўнг Снайпер қаддини ростлади . Узоқдан ўзилари тарафга келаётган Лочинга пешвоз чиқа туриб ўзининг "қулоғ"и билан хайрлашди:
- Майли брат, яхши кунларда кўришгунча , аммо дамлаган ошингга гап йўқ. Мазаси оғзимда қолди. Вақти келиб қайтсам , яна бир ош сендан, - Снайпер қўлини кўксига қўйиб илжайиб турган йигитга "ҳайр" ишорасини қилди- ю , яқинлашиб қолган Лочинга кулимсираб боқди ,- шундай қилиб ука , мен ҳам сафар халтамни йиғдим. Энди бизга руҳсат ...
- Вадим ака , ҳеч қаерга кетиш йўқ , яна Шерзод акамни огоҳлантирмай. Шунчалик зарур бўлса, ҳеч бўлмаса эртага кетарсиз .
- "Меҳмон оти носир - уч кун ўтса сасир" дер эди бир қўшни ҳоламиз . Улар бувимнинг дугонаси бўлган . Узбекча ...,- Снайпер кулимсираб қўшимча қилди,- мен эса салкам уч хафтадан буён шу ердаман. Қанчалик сасиб кетганимни ўзинг тасаввур қилаверасан энди .
- Йўғей , бу нима деганингиз?- Лочин қаршилик қилишга уринди ,- Бу эски мақол . Бурунги замондан қолган . Уруш вақтида, балким ундан олдинги очарчилик йилларида тўқилган бўлса керак- да . Аммо ҳозирги даврга мос келмайди. Агар билсангиз бизда "Келиш - меҳмондан , кетиш - мезбондан" деган ҳаммага ёд бўлиб кетган машҳур мақол ҳам бор. Бундан келиб чиқади-ки , Шерзод акамнинг руҳсатларисиз сизни қўйиб юборолмайман.
- Ука ,- деди Снайпер Лочинни елкасига дўстона қўл ташлаб ,- бошқа пайт бўлганда қаршилик йўқ эди , аммо ҳозир вазият бутунлай ўзгача . Биринчидан, Барсни бир - икки кун ўз ҳолига қўйиш фаросати бор кишининг иши бўлади ҳозир. Куни кечаги воқеа бўлмаганда ҳам бошқа гап эди .
Иккинчидан, мен самолёт чиптасини анча олдин олиб қўйган эдим . Мени у ёқда кутишаяпти . Учинчидан , барчаси учун раҳмат . Ҳа айтганча , келиннинг қўлидан чой ичиш учун алоҳида яна келаман.
Снайпер Лочин билан дилдан хайрлашди. Унинг аэропортгача кузатиб қўйиш таклифини рад этди: "Ҳамроҳларим бор" . У тўй куни ўзи билан бирга меҳмонга келган уч нафар йигитни назарда тутган эди.
Шерзоднинг тўрт хонали уйи бешинчи қаватда жойлашган экан . Кўп ўтмай Афрўза Шерзод атайлаб юқори қаватдан квартира олганлигини , сабаби у ердан шаҳарнинг бетакрор манзараси кафтдек намоён бўлиб туришини , айниқса тунги Тошкент чироқлар оғушида гўёки ажойиб тунги ҳаёт симфониясини ижро этаётгандек тасаввур уйғотишини ҳис қилди.
Барс Афрўзани тўғри ётоқхонага олиб кирди. У ерда қизнинг келишига моҳир дизайнерлар анча аввал тайёргарлик кўриб қўйган эдилар. Барс тўғридаги олти эшикли кийим жавонини очганида Афрўза ҳайратланиб кетди, сабаби у ер турфа хил аёллар либослари билан лиқ тўла эди. Барс жавондан қиз учун мос , юмшоқ ипак матоли халат танлади.
У халатни кийим илгич билан диван устига ташлар экан эшик қўнғироғининг жиринглагани эшитилди .
Барс даҳлизга чиқиб кўп ўтмай хонага ўзи билан Нури ҳолани бошлаб келди . Ҳолани кўрган Афрўзанинг юзлари яшнаб кетди. У ҳалитдан бери шу аҳволида Барсга қандай муома...ЕщёШерзод Афрўзани Юнусободдаги квартирасига олиб борди.
Шерзоднинг тўрт хонали уйи бешинчи қаватда жойлашган экан . Кўп ўтмай Афрўза Шерзод атайлаб юқори қаватдан квартира олганлигини , сабаби у ердан шаҳарнинг бетакрор манзараси кафтдек намоён бўлиб туришини , айниқса тунги Тошкент чироқлар оғушида гўёки ажойиб тунги ҳаёт симфониясини ижро этаётгандек тасаввур уйғотишини ҳис қилди.
Барс Афрўзани тўғри ётоқхонага олиб кирди. У ерда қизнинг келишига моҳир дизайнерлар анча аввал тайёргарлик кўриб қўйган эдилар. Барс тўғридаги олти эшикли кийим жавонини очганида Афрўза ҳайратланиб кетди, сабаби у ер турфа хил аёллар либослари билан лиқ тўла эди. Барс жавондан қиз учун мос , юмшоқ ипак матоли халат танлади.
У халатни кийим илгич билан диван устига ташлар экан эшик қўнғироғининг жиринглагани эшитилди .
Барс даҳлизга чиқиб кўп ўтмай хонага ўзи билан Нури ҳолани бошлаб келди . Ҳолани кўрган Афрўзанинг юзлари яшнаб кетди. У ҳалитдан бери шу аҳволида Барсга қандай муомалада бўлишини билмай ич- ичидан ҳуноби ошиб турган эди.
Нури ҳола диван устида жовдираб ўтирган Афрўзага яқинлашиб уни юзларидан оҳиста ўпди:
- Уйингга хуш келибсан , гўзал қизим. Барча кўрган - кечирган фалокатинг шу бўлсин. Ҳоланг ўргилсин сендан.
Барс хонани тарк этди . Нури ҳола уялиб турган Афрўзани кийимларини алмаштиришга қарашиб юборди. У Афрўзанинг жуда қаттиқ ҳижолат чекаётганини пайқаб ёнига тиззалади ,икки қўлидан ушлаганча кўзларига тикилиб маъюс жилмайди :
- Қизалоғим , биламан мендан қаттиқ уялаяпсан. Илтимос , бу туйғуларни четга сур. Мени бир бора бўлса-да сендек фаришта қизини бағрига боса олмаган онанг ўрнида кўр. Мен эса сени аллақачон умри бевақт хазон бўлган қизим Садафим ўрнида қабул қилиб бўлганман...
Афрўза индамади. Аммо бошини эгиб "хўп бўлади" ишорасини кўрсатди ...
Нури ҳола Афрўзанинг касалхона хиди келиб турган алмаштирилган кийимларини йиғиштириб хонадан чиқиб кетди.
Зум ўтмай хонага Барс кириб келди . У Афрўзага мамнун боқди, унга яқинлашиб сирли шивирлади :
- Ўўў , маликам , гулғунчадек очилиб кетибдилар- ку, мен эса дилбар гўзалим учун кечки очил дастурҳонни муҳайё қилиб қўйдим .
Барс Афрўзани авайлаб кўтарганча уйнинг кўркам балконига олиб чиқди.
Бу ер жуда чиройли , дид билан безатилинган жой экан. Тўридаги энли девор икки қават қилиб ясатилган , уни қалин ойна билан ишланган ғаройиб иккинчи бўлаги тенг ярмидан иккига бўлинган экан. Пастки бўлагида ўн хилдан ортиқ турдаги хилма- хил балиқлар сузиб юрар , тагидаги тиниқ тошчалар сув ўтлари билан биргаликда ажиб манзара кашф қилган эди. У ерда яна аллақандан сув ости қасрчалари кўзга чалиниб турарди.
Тепа бўлакда эса ранго- ранг қушчалар кўркам дизайнда ишланган бир шохчалардан иккинчисига учиб юрар эди.
Бу манзараларнинг ажойиблиги шунда эди-ки , унга тикилган инсон сув ва қуруқлик ўртасидаги чегарани умуман пайқамас, барини яхлит композиция сифатида қабул қилар эди .
Катта ойнаванд балконнинг иккинчи бурчагида катта шапалоқ барглари ёнғоқ баргларини эслатувчи ажобтовур баланд бўйли ўсимлик оч ва тўқ пушти ранг уйғунлигида лолагулига ўхшаш ғунчалаб турар эди.
Хонада уч кишилик дастурҳон тузаб қўйилган экан. Афрўзани столнинг кўча тараф яхшилаб кўриниб турадиган ерига ўтказишди. Унинг ёнидан Нури ҳола жой олди. Афрўзанинг жароҳатини ҳисобга олиб доктор томонидан тузиб берилган менюга кўра унга илиққина кисель тайёрлашибди. Дастурхонга кўзи тушган Афрўза ниҳоятда очиққанини ҳис қилди . У Нури холанинг "Кисель ичиб оласан- а , қизим?!" деган саволига боши қимирлатганча "ҳа" жавобини берди.
Нури ҳола унга чиройли бокалда қуйилган киселни ичириб қўймоқчи бўлди . Афрўза ўнг қўлини қимирлатди : "Бу қўлимни ишлата оламан"
У ўзига берилган ичимликни ичар экан, ичини олов ёндириб тушгандек бўлди , ютганидан ҳузурланиш ўрнига беҳад азобланди, сабаби ичимлик юрган йўлини чўғ бўлиб куйдириб ўтаётган эди. Афрўза қийналаётганини билдирмасликка ҳаракат қилиб жилмайиб қўйди.
У ерга киришгач , Нури ҳола боядан буён Афрўзани ўйлантираётган савол жавобини айтди :
- Қизим , биласанми бу уйда иккита ётоқхона бор. Бу ётоқхона кичиги ҳисобланади. Озроқ ўзингга келиб олгунингча мен ҳам шу ерда сен билан бирга ухлайман,- Нури ҳола жилмайди,- энди болам , пешонамда Қоработир бўлиш қисмати ҳам ёзилган экан-да . На илож. Менга қолса , шундай бўлсин дебманми ?!
Афрўзанинг кўзлари қувончдан порлаб кетгандек бўлди.
Нури ҳола қизнинг кўзлари юмилиб бораётганлигини ҳис қилди . Устига енгил чойшабни ташлади .
Афрўза тезда ухлаб қолди . У уйқусида ҳам ширин жилмаярди.
"Болам бечора ,- ўпкаси тўлиб ўйлади Нури ҳола. У қиз бугун билан учрашгандан буён ўзини базўр тутиб турган эди , аммо энди кўз ёшларига эрк берди ,- шу аҳволидаям бахт ҳиссини туя олаяпти . Илоҳим, тезроқ...ЕщёАфрўза тез чарчаб қолди . Столда узоқ ўтириш унга малол кела бошлаганди. Қизнинг ҳолатини Нури ҳола тезда фаҳмлади . У Барсдан Афрўзани ётоғига олиб кириб беришни сўради.
У ерга киришгач , Нури ҳола боядан буён Афрўзани ўйлантираётган савол жавобини айтди :
- Қизим , биласанми бу уйда иккита ётоқхона бор. Бу ётоқхона кичиги ҳисобланади. Озроқ ўзингга келиб олгунингча мен ҳам шу ерда сен билан бирга ухлайман,- Нури ҳола жилмайди,- энди болам , пешонамда Қоработир бўлиш қисмати ҳам ёзилган экан-да . На илож. Менга қолса , шундай бўлсин дебманми ?!
Афрўзанинг кўзлари қувончдан порлаб кетгандек бўлди.
Нури ҳола қизнинг кўзлари юмилиб бораётганлигини ҳис қилди . Устига енгил чойшабни ташлади .
Афрўза тезда ухлаб қолди . У уйқусида ҳам ширин жилмаярди.
"Болам бечора ,- ўпкаси тўлиб ўйлади Нури ҳола. У қиз бугун билан учрашгандан буён ўзини базўр тутиб турган эди , аммо энди кўз ёшларига эрк берди ,- шу аҳволидаям бахт ҳиссини туя олаяпти . Илоҳим, тезроқ тузалиб , қўшганинг билан қўша қаригин... "
Нури ҳола хонадан секин сирғалиб чиқди .
Барс бояги жойида хаёл сурган ҳолда ўтирган экан. Нури ҳола унга боқар экан Афрўза унинг учун жуда қадрли эканлигини ҳис қилди.
Тунлар бедор бўлиб ,
Кўйида хор бўлиб ,
Ошиғи зор бўлиб ,
Севдим сани ...
Ишқи пинҳона ман ,
Ҳажрингда ёнаман,
Нетай девонаман,
Севдим сани ...
Нури ҳола Барснинг ёнидаги митти аппаратдан таралаётган дардли ҳонишга маҳлиё бўлиб қолди.
Ҳофиз йигит гўё Барснинг тилидан унинг бор дардини қўшиқ қилиб куйлаётганга ўхшар эди ...
Қўшиқ тугаган вақтда Барс бошини кўтариб қаршисида Нури ҳолани кўрди :
- Келинг, ҳолажон...
- Ухлаб қолди , - деди Нури ҳола унинг ёнига вазмин чўкар экан
- Раҳмат ,- деди Барс титраган паст овозда ,- билмадим , сиз бўлмасангиз нима қилар эдим . Борингизга шукр ...
* * *
Моҳирўй Афрўза касалхонадан олиб чиқиб кетилганини дугонаси бўлмиш ҳамширадан эшитганида аввалига ҳеч нирсани идрок эта олмай қолди . Бироз вақт ўтиб гап ким ҳақида кетаётганлигини англаб телефон қилаётган дугонасининг гапларига эътибор бера бошлади :
- Вооой, ўртожон . Бирам ҳавасим келди , бирам ҳавасим келди . Эри бўлмиш йигит профессор қўнғироқ қилиши билан касалхонага ўқдек учиб келди . Шунақаям келишган йигит экан- ки . Наримовдан қанака қилиб жавоб олди ҳайронман. Келинчагини ёнига кириб , бироз вақт ўтгандан кейин уни қўлларида кўтариб олиб чиқди . Икковлари шунақаям узукка кўз қўйгандек муносиб эканлааар ... Бунақаси- чи , ўртожон ҳаётда камдан кам учрайди . Ҳа ! Ўзиям уларни бутун касалхонадаги одамлар тик оёқда томоша қилдиёв ...
- Майли кейин гаплашамиз ,- Моҳирўй Ўсалга хабар етказишга шошилиб гапни калта қилишга уринди
- Бўпти бўлма...
Моҳирўйнинг тоқати етмади , шартта қизил тугмани босди.
У дарров Наримон ака деган рақамга қўнғироқ чақирувини юборди. Ўсалга Моҳирўйнинг қўнғироғи аҳамиятли экан шекилли дарровда жавоб қайтарди :
- Да , эшитаман ...
- Наримон ака, - деди Моҳирўй шошилганидан энтикиб ,- қизни эри олиб чиқиб кетибди. Боя номозшомда .
- Қаёққа ?
- Қаёққа бўларди , уйига-да !
Ўсал жим бўлиб қолди. Бироздан сўнг пичинг қилди :
- Бояги гаплар бошқача эди- ю ? А? "Қиз касалхонада уч кун қолади" деган маълумотни боя менга битта товуқмия келтирганди.
Моҳирўйнинг дами ичига тушиб кетди. У Ўсалнинг ростмана жаҳли чиққанини ҳис қилди , аммо нимагалигини тушунмади. "Ҳа чиқса чиқиб кетибди , шунгаям ота гўри қозихонами?" дея алам билан ўйлади у. Моҳирўй вазиятдан чиқиш учун Ўсални бор гапнинг икир-чикиридан хабардор қилмоқчи эди , аммо у аллақачон алоқани узиб бўлибди.
Бу вақтда Ўсал аламидан сочини битталаб юлгудек бўлаётган эди, сабаби унинг Афрўза учун тузиб қўйган қарори барбод бўлган эди. Ахир у Афрўзани касалхонада бўлган вақти ...
29- ҚИСМ
киши билмас зиёрат қилмоқчи эди. У Моҳирўй ёрдамида Афрўза ётган палатага доктор қиёфасида кириб , қизнинг ширин дийдорига қонишни режа қилган эди.
Ўсал Афрўза туфайли ўзини қўярга жой тополмай қолган , "Яқиндан кўрсам балки қиздан совирман , зора шу билан юрагимга озор берган бебош ҳислар тинчиса" деган хаёлга борган эди. У телефонни ўчирди- ю , зарб билан столга мушт туширди. Аламининг, аччиғининг кучидан қўлига кирган оғриқни ҳам сезмади.
- Хеее , ... ни !
Ўсал шу топда кимни сўкканини ҳам фарқига бормади . Барсними, Моҳирўйними , бу азобга гирифтор бўлишининг асосий сабабчиси Қовунними , тақдирнинг киши устидан куладиган ўйинлариними ... Ўсал учун муҳими юрагини бўшатиш эди. Аммо кошки бу юрак биргина сўкиш билан бўшаса ...
Ўсал ўрнидан турди- ю, диван кресло ёнида турган ойнаванд журнал столчасини бор кучи билан тепди . Стол устидаги нарсалари билан ағдарилди, юзига қопланган қалин ойнаси чил- чил синиб атрофга отилди. Ўсал учун дамланган қ...Ещё#БАРС
29- ҚИСМ
киши билмас зиёрат қилмоқчи эди. У Моҳирўй ёрдамида Афрўза ётган палатага доктор қиёфасида кириб , қизнинг ширин дийдорига қонишни режа қилган эди.
Ўсал Афрўза туфайли ўзини қўярга жой тополмай қолган , "Яқиндан кўрсам балки қиздан совирман , зора шу билан юрагимга озор берган бебош ҳислар тинчиса" деган хаёлга борган эди. У телефонни ўчирди- ю , зарб билан столга мушт туширди. Аламининг, аччиғининг кучидан қўлига кирган оғриқни ҳам сезмади.
- Хеее , ... ни !
Ўсал шу топда кимни сўкканини ҳам фарқига бормади . Барсними, Моҳирўйними , бу азобга гирифтор бўлишининг асосий сабабчиси Қовунними , тақдирнинг киши устидан куладиган ўйинлариними ... Ўсал учун муҳими юрагини бўшатиш эди. Аммо кошки бу юрак биргина сўкиш билан бўшаса ...
Ўсал ўрнидан турди- ю, диван кресло ёнида турган ойнаванд журнал столчасини бор кучи билан тепди . Стол устидаги нарсалари билан ағдарилди, юзига қопланган қалин ойнаси чил- чил синиб атрофга отилди. Ўсал учун дамланган қалин шиша чойнакдаги чой атрофга кўлоплаб тўкилди. Чойнак ва ёнидаги бокал учли- қиррадор синиб ер билан битта бўлди.
Эшик ёнида қўл қовуштириб турган қўриқчи йигит шовқинни эшитиб ичкарига ўқдек отилиб кирди. Аммо унинг ташрифи, Ўсалнинг очиқ ярасига сепилган туз каби, афтини бужмайтирди. Ўсал уни ҳам бўралатиб сўкди. Йигит нима қилишини билмай тиззалаб ўтирганча гилам устига тўкилган шиша синиқларини теришга тутинди. Ўсал уни шу туришда ўхшатиб тепди. Йигит бундай бўлишини кутмаганлиги ва бу ҳолатга тайёр турмаганлиги учун чап ёнбошига учиб тушди. Юзининг беш , олти ерига шиша синиқлари кириб кетди. Энг ёмони чап кўзининг қовоғи қаттиқ санчиб оғрий бошлади . Афтидан бокал синиғи қовоғини йиртиб кириб кўзига санчилиб қолган эди.
Йигит "их" деса аҳволи бундан ҳам беш баттар бўлишини фаҳмлаб тишини-тишига босди. Аста ўрнидан турди . Аммо чап юзини тўлдириб оқиб тушаётган қонни нима қилишини билмай , юзига кафтини босганча серрайиб туриб қолди. Шу вақт йигитнинг бахтига унинг шериги хам ичкарига кириб келди . У хонадан чиқиб кетаётган Ўсалга йўл бўшатганча , шеригига ёрдамга шошилди .
Ўсал "Анҳор"дан чиқиб машинаси ёнига келди.Қора Мерснинг ичида шофёрининг кўзи илиниб ухлаб ётар эди . Ўсал олд эшикни очиб унинг ёнига ўтирганида, йигит кўзини очди , аммо уйқуси ўчмай унга довдираб тикилди.
- Уйқуга бошинг қоронғи бўлганми , сен ...ни ? Машинани қиздир, гўлаймай кўзинг тешилгур!
Йигит шоша - пиша ишга киришди, сўнгра "қаерга ҳайдай?" дегандек Ўсалга юзланди .
- Чилонзор 18.
Шофёр машинани учириб кетди.
Ўсал айтган манзилда унинг расман бўлмаган иккинчи хотини Нозик яшар эди.
Нозик Хоразмдан эди. Ўсал қизни дўстининг тўйида илк бор учратган эди. Даврада лазгига эшилиб рақс тушаётган қиз уни бир зумда ўзига мафтун қилиб қўйган эди. Кўп ўтмай қизнинг исми Нозиклиги- ю, онаси билан ёлғиз яшашининг хабари унга тезда етиб келди.
Қиз ўзи яшайдиган туманнинг бадиий ҳаваскорлик тўгарагида раққоса бўлиб ишлар экан.
Орадан уч кун ўтмай унга пойтахтдан аллақандай фильмдаги бош қаҳрамон қиз ролига "проба" топшириш учун таклифнома келганда , тўгарак раҳбари елка қисди : "Ўзингга қара". Нозик таклифномага бостирилган муҳрга қараб юраги энтикди "Омадкино ҳусусий агентлиги, регистрация рақами:тўртта беш нуқта омад сари" .
Нозик бир хафтада Тошкентдаги кўрсатилган манзилга етиб келди. У манзилда ҳақиқатдан ҳам турли туман видеоаппаратлар- у , камералар тўлиб - тошиб ётар эди.
Нозик манзилда ўзини кутиб олган Малак исмли аёл кўрсатмасига биноан сураткаш томонидан бир- икки бор суратга тушди.
- Чарчамадингизми ? - дилкаш оҳангда сўради Малак , - мана бу муздек шарбатни ичинг , сўнгра фильмнинг сўнгги саҳналари учун яна алоҳида проба топширасиз
Нозик шарбатни ичди. Ва... Орадан икки соатлар чамаси вақт ўтиб кўзини очганида ... ўзи учун ҳаётда барчаси тамом бўлганига гувоҳ бўлди...
Қиз бундан бир ярим хафта аввал тўйда ўшшайиб кулимсираганча ёнига келиб пул қистирган йигитни таниди , алам билан пичирлади:
- Биласанми , - деди у бамайлихотир , - мен ит боқишга жуда қизиқаман. Итларим жуда қиммат туради , сабаби у суғуриб ташланган тил билан озиқланади. Улар кейинги вақтда жудаям тажовузкор бўлиб кетаяпти- да , сабаби нимада экан деб ҳайрон бўлаётувдим. Кейин билсам барчасига емиши айбдор экан. Ахир уларга егизаётган тилларим заҳар билан тўлиб тошган экан . Ўша тилларнинг суғурилишигаям айнан шу сабаб бўлган- да.
Йигит Нозикка яқинлашиб келди:
- Мен бир итларимдан хабар олиб келай , бориб кўрай-чи овқати қолдимикан ёки йўқ ,-ўгирилиб чиқиб кетаётганда эшик ёнига етганда ортига ўгирилди ,- менга бирор гапинг борми, қизи ?
Нозик бошини эгиб "йўқ" деган ишора қилди.
Шу воқеага ҳам уч йил бўлибди. Нозик юртига қайтиб кетмади. Тўғрироғи Ўсал қўйиб юбормади. Дастлаб "Аввал чилланг чиқсин" деди ҳиринглаб. Кейин жавоб сўраганда рўйи- рост заҳарханда қилд...ЕщёКўйлагининг тугмаларини қадаётган йигит унга ўгирилди. Ҳиссиз совуқ кўзларини қизга қаттиқ тикди:
- Биласанми , - деди у бамайлихотир , - мен ит боқишга жуда қизиқаман. Итларим жуда қиммат туради , сабаби у суғуриб ташланган тил билан озиқланади. Улар кейинги вақтда жудаям тажовузкор бўлиб кетаяпти- да , сабаби нимада экан деб ҳайрон бўлаётувдим. Кейин билсам барчасига емиши айбдор экан. Ахир уларга егизаётган тилларим заҳар билан тўлиб тошган экан . Ўша тилларнинг суғурилишигаям айнан шу сабаб бўлган- да.
Йигит Нозикка яқинлашиб келди:
- Мен бир итларимдан хабар олиб келай , бориб кўрай-чи овқати қолдимикан ёки йўқ ,-ўгирилиб чиқиб кетаётганда эшик ёнига етганда ортига ўгирилди ,- менга бирор гапинг борми, қизи ?
Нозик бошини эгиб "йўқ" деган ишора қилди.
Шу воқеага ҳам уч йил бўлибди. Нозик юртига қайтиб кетмади. Тўғрироғи Ўсал қўйиб юбормади. Дастлаб "Аввал чилланг чиқсин" деди ҳиринглаб. Кейин жавоб сўраганда рўйи- рост заҳарханда қилди :
- Мен овқат ейдиган товоғимга бошқалар чангал солишини истамайман , - ўшанда Ўсал юзини Нозикка яқинлаштириб пишқирганди,- это негигиенично !
Шундан буён Нозик онаси ва қариндош - уруғлари наздида фильм суратга оладиган аллақайси компанияда "ишлайди". Орада икки маротаба "кимларнингдир" ҳамроҳлигида қишлоғига бирров бориб келганлигини айтмаса , мана шу квартирада куни эрта- ю кеч Ўсални кутиш билан куни ўтади.
Олтин қафас ичра қизил гул битса,
Булбулга тикандек ошиён бўлмас эмиш ...
Нозик олтин қафас ичидан битган қизил гул эди.
Ярим йилча аввал Ўсал яна янги бир хуштор топгани ҳақидаги хабар қулоғига етиб келганда Нозик ҳурсанд бўлишга уринганди . У "Энди менинг ҳам бағримга шояд шамол тегса, Ўсал жавобимни берса ордона қолгур барча мол - мулкига тупириб , юртимга кетар эдим. Тенгим чиқса қўли қадоқ бирор бир йигитнинг никоҳига кириб , ўзимни аёллик бахтига муносиб кўрган бўлардим" дея умид боғлади. Барча умидлари пучга чиққач, Нозик билди-ки, у Ўсал бошида огоҳлантиргандек ҳалиям "манзур таом тутувчи тавоқ" экан, товоқ бўлгандаям тилла товоқ экан .
Ўсал квартира эшигини жиринглатиб бироз кутиб қолди.
Нозик ухлаб қолган экан , туриб чиққунича хиёл вақт ўтди .
Эшик очилганда Ўсал Нозикни чиройли насиба билан сийлади :
- Йўғееей , ўлиб - нетиб қолганмисан дегандим.
Нозик ичида "Сендан қутилишнинг шундан бошқа иложи йўқ ўзи" деган бўлса-да , салом берганча Ўсалга йўл берди .
Ўсал тўғри меҳмонхонага йўл олди. Бироздан кейин қўлида тоғора ва елим обдаста кўтарганча Нозик ҳозир бўлди. У дастлаб Ўсалнинг қўлига сув қуйди. У қўлини чайгач, елкасидаги сочиқни уни қўлига берди- ю , ўзи энгашиб Ўсални пайпоқларини бирма - бир ечди , сўнг оёқларига ҳам сув қуйиб ювди. Бу сафар халатининг белбоғига қистирилган сочиқни олиб уларни артди сўнг барчасини йиғиштириб чиқиб кетди.
Орадан кўп ўтмай қўлидаги кичкинагина патнисчада бўйи узун бокалнинг четига бир паррак лимон қистирганча нимтатир лимон чой олиб кирди.
Ўсал чойни олиб ярмигача ичди.
- Бирор нарса ейсизми ? - Нозик секин сўради
- Ниманг бор ўзи ?
- Дўлма , қовурдоқ...
- Қовурдоғингни гўштидан олиб кел .
Нозик кўп ўтмай чиройли қилиб тузалган овқатни олиб келди .
Ўсал ундан бир - икки олган бўлди- ю , қўлини тортди . Унинг боя Моҳирўй қўнғироқ қилгандаги бузилган асаби ҳали ҳануз жойига кела олмаган эди.
У "Зора Нозик билан чалғисам, Афрўзани бироз бўлса- да унутар эдим" деб хаёл қилган эди .
Нозик столнинг устини йиғиштириб кетиб , бироздан сўнг хонага қайтганида столга тушаш узун диван - креслода бошини унинг суянчиғига қўйганча ухлаб қолган Ўсалга кўзи тушди .
У ичкарига кириб бир қўлида ёстиқ , биттасида чойшаб олиб чиқиб Ўсалнинг ёнига қайтди. Унинг бошини авайлаб ёстиққа олар экан , Ўсал уйқу аралаш унинг биқинига тушириб қолди . Нозик бундай ҳолатларга анча кўникиб кетганлиги учун унинг зарбасига чап бериб зарбани енгил қабул қилди , сўнг Ўсалнинг устига чойшабни
Нозик ичкаридаги диванга ёнбошлар экан, ёнидаги ёстиқни олиб маҳкам бағрига босди. Лабларини қаттиқ тишлади. Елкалари силкина бошлади . У кўз ёш тўкканча уни ўйлар эди. Умрида бир бора , ягона кўнгил қўйган кишиси - Жуманиёзни ...
Нозик Жуманиёз билан икки йилча бир - бирларини суюшган, аҳд- у паймон қилишган , Ўсал ўша унга тўр ташлаган тўй куни йигитга турмушга чиқишга розилик берган эди.
Тўй вақтида куёв йигитнинг синфдоши бўлган Жуманиёз учун рақс тушган эди. Айнан ўша тушган рақси вақтидан аввал бошқа манзилга етиб борган , бошига бало бўлиб , суюклисидан айирган эди.
Жуманиёз Нозикдан пойтахтга бормасликни қанча ўтиниб сўраган эди- я ... Аммо Нозик ўз билганидан қолмаган , "Ҳадемай машҳур санъаткорнинг хўжайини бўласиз" дея унга тилини бермаган эди. Нозик қачон Жуманиёзни эсласа , йигитнинг ўша охирги учрашувда мунғайиб изидан маҳзун тикилиб қолган қиёфаси кўз ўнгига келар ва шу сабабли юраги тўлиб кетав...Ещёташлаб ,ўзи ётоқхонага кириб кетди.
Нозик ичкаридаги диванга ёнбошлар экан, ёнидаги ёстиқни олиб маҳкам бағрига босди. Лабларини қаттиқ тишлади. Елкалари силкина бошлади . У кўз ёш тўкканча уни ўйлар эди. Умрида бир бора , ягона кўнгил қўйган кишиси - Жуманиёзни ...
Нозик Жуманиёз билан икки йилча бир - бирларини суюшган, аҳд- у паймон қилишган , Ўсал ўша унга тўр ташлаган тўй куни йигитга турмушга чиқишга розилик берган эди.
Тўй вақтида куёв йигитнинг синфдоши бўлган Жуманиёз учун рақс тушган эди. Айнан ўша тушган рақси вақтидан аввал бошқа манзилга етиб борган , бошига бало бўлиб , суюклисидан айирган эди.
Жуманиёз Нозикдан пойтахтга бормасликни қанча ўтиниб сўраган эди- я ... Аммо Нозик ўз билганидан қолмаган , "Ҳадемай машҳур санъаткорнинг хўжайини бўласиз" дея унга тилини бермаган эди. Нозик қачон Жуманиёзни эсласа , йигитнинг ўша охирги учрашувда мунғайиб изидан маҳзун тикилиб қолган қиёфаси кўз ўнгига келар ва шу сабабли юраги тўлиб кетаверар эди.
Кейинчалик Ўсал Нозикка эгалик қилиб бўлгандан сўнг бир неча бор ундан рақс тушиб беришни сўраган бўлса- да, у ҳеч рақс тушолмаган эди. Қиз таҳдид остида тушишга мажбур бўлса қўшиқнинг ярмига бормай изиллаб йиғлаб юборар эди .
* * *
Жиноят қидирув бўлими бошлиғи полковник Шоислом Мардонов майор Акмал Инъомов билан граждан кийимида балиқ тутишга мўъжалланган сунъий кўл бўйида "тасодифан" учрашдилар.
Гарчи атроф олачалпак қор билан қопланган бўлса ҳам , ҳаво этни жунжиктирадиган даражада совуқ эмас эди.
Икковлари чувалчангли қармоқларини сувга отишар экан , қисқача сўрашган бўлдилар.
- Шоислом ака , ўлай агар шу Ўсал меъдага теккан зиғир ёғдек жонимга тегди. Унинг кардикорлари юзасидан шундоғам етарлича маълумот тўпладим. Бир оғиз "бўлди" денг , шу масалага нуқта қўяйлик.
Шоислом Мардоновнинг юз ифодаси қилча ўзгармади . У ҳотиржамликни сақлаган ҳолда кўлга тикилганча ёнидаги шеригига сўз қотди :
- Акмалжон , жиндек сабр . Қирқига чидаган кишига қирқ бирига чидаш нима бўлибди. Оз қолди. Наримон Рустамовни барча кирдикорлари патос боғлаб ёрилишга келиб қолган ярага ўхшайди. Аммо яра охиригача пишмаса , ичида ўзаги қолиб кетиб тананинг бошқа еридан қайтадан ёриб чиқади. Шунинг учун биз яранинг таг-туги билан қўпориб ташлаш чораларини кўришимиз керак . Ҳақиқатдан ҳам сиз айтгандек, Ўсал анчадан буён жамият юзига тушган беўхшов сўгалдек асабни бузиб турибди.
Аммо наилож , Ўсалга яна бир муддат чидашга мажбурмиз. Унга "Дори" тарқатиш бўйича донорлик қилаётганларни ҳам бир йўла қўлга олишимиз керак.
- Шундоқку-я , уни деб бевақт ўлим топаётган бегуноҳлар сони ошмаслигини истайман. Мана уч кун аввал газ "утечка"сини сабаб қилиб кўрсатилган, портлатиб ўлдирилган (ким билсин балки ўлдириб портлатиб) юборилган ёш келин- куёвнинг айби нима эди ?
Полковник чуқур тин олди.
- Тўғри , сўзларинг ўринли . Мақсадимиз эса шундай бевақт ўлимларнинг урчишини олдини олиш ,- Мардонов шундай дея туриб, Акмалга ўзини анчадан буён ўзини қизиқтираётган саволни берди ,- менга қара , Инъомов , сен Ўсални ёнида етарлича бўлдинг. Унинг устидан кирдикорларини жамлаб йиғиб бизга топширган маълумотларинг ҳам бешта папкадан ошди. Сенга битта савол . Ўсални- ку таниб бўлдик, аммо Барс деганлари ҳақида нима дейсан ?
Акмал Инъомов диққатини жамлади. Афтидан у полковникка ҳақиқатни қай тариқа етказса тўғри бўлишни ўйларди :
- Ўсал ва Барс . Кўп жойда ҳар иккисининг йўли кесишмоқда. Уларнинг иккиси ҳам, айтиш мумкин бўлса, битта катта ўйин иштирокчилари.
Ўсал қанчалик олғир бўлса , Барс ҳам шунчалик ...