Европа чемпионлар лигасининг 3-тур ўйинлари кутилмаган натижалар, сенсацияларга бой бўлди. Хусусан, Леверкузендаги драма, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”нинг дуранг ўйнаши, “Арсенал”дан ниҳоят ғалаба.
“ПСЖ” ва “Реал” бир-бирига гол урмай, муроса кўчасини танладилар. “Зенит” ўз гуруҳида ҳали ютқазгани йўқ. Ҳоказо ва ҳоказолар ҳақида қуйида ўқишингиз мумкин.
А гуруҳи: “ПСЖ” ва “Реал” дарвозалари яна дахлсиз
Муҳаббат шаҳрига йўл олган мадридликлар нолли дуранг натижасини қайд этишди. Ҳар икки жамоа ҳам шу пайтгача дарвозаларидан гол ўтказмаган эди, худди келишгандай 3-турда ҳам дарвозалар дахлсиз қолди.
Швецияга ташриф буюрган Украина жамоаси яна очко йўқотди. Донецкликлар уларга яхшигина қаршилик кўрсатишди, лекин бироз омад етишмади.
21 октябрь. Париж. “Парк де Пренс” стадиони.
Ҳакам: Никола Риццоли (Италия).
“ПСЖ” – “Реал” Мадрид - 0:0 (0:0)
21 октябрь. Мальмё. “Мальме Нью Стэдиум” стадиони.
Ҳакам: Тасос Сидиропулос (Греция).
“Мальмё” – “Шахтёр” - 1:0 (1:0)
Гол: Маркус Розенберг, 17 (1:0).
Урилмаган пенальти: Никола Журжич (“Мальмё”), 56 (дарвозабон).
В гуруҳи: “ПСВ” аста-секин сўнмоқда(ми?)
Совуқ Россияга ташриф буюрган “қизил иблислар” дуранг натижа қайд этиб қайтишди. Аслида аҳвол бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Агар Марсял ҳисобни тенглаштириб, Де Хеа пенальтини қайтармаганида “МЮ” шу бир очкодан ҳам қуруқ қоларди.
“Бўрилар”нинг жаҳли ёмон чиққан шекилли, бор аламини голланд клубидан олишди. “ПСВ” илк турда тасодифан ғалаба қозонгандек кўриниб қоляпти. Лекин ҳали олдинда турлар кўп, бир нима дейиш қийин.
21 октябрь. Химки. “Арена Химки” стадиони.
Ҳакам: Карлос Веласко Карбальо (Испания).
ЦСКА – “Манчестер Юнайтед” - 1:1 (1:0)
Голлар: Сейду Думбия, 15 (1:0). Антони Марcьяль, 65 (1:1).
Урилмаган пенальти: Роман Еременко (ЦСКА), 15 (дарвозабон).
21 октябрь. Вольфсбург. “Фольксваген-Арена” стадиони.
Ҳакам: Альберто Ундиано Мальенко (Испания).
“Вольфсбург” – “ПСВ” - 2:0 (0:0)
Голлар: Бас Дост, 46 (1:0). Макс Крузе, 57 (2:0).
Урилмаган пенальти: Юрген Локадия (“ПСВ”), 90+1 (дарвозабон).
С гуруҳи: иккинчи таркиб йирик ҳисобда енгилди
Қозоғистон чемпионатида “Қайрат”га қарши ўйинда мағлуб бўлмаслик учун “Астана” Мадридга иккинчи таркиб билан келди. Ҳар ҳолда ОАВ шундай гап тарқатди. Шу иккинчи таркиб йирик ҳисобда “тор-мор” келтирилди.
Туркиянинг “Ғалатисарой” клуби ирода намойиш этиб, ўз майдонида Португалиянинг “Бенфика”си устидан ғалаба қозонди. Тезкор гол ўтказиб юборганига қарамай, турклар иродали ўйини ҳисобига ғалабани илиб кетди.
21 октябрь. Мадрид. “Висенте Кальдерон” стадиони.
Ҳакам: Алексей Кульбаков (Беларусь).
“Атлетико” – “Астана” - 4:0 (2:0)
Голлар: Сауль, 23 (1:0). Жексон Мартинес, 29 (2:0). Оливер Торрес, 63 (3:0). Денис Дедечко, 89 – ўз дарвозасига (4:0).
21 октябрь. Истамбул. “Али Сами Йен” стадиони.
Ҳакам: Уильям Коллам (Шотландия).
“Галатасарой” – “Бенфика” - 2:1 (2:1)
Голлар: Николас Гайтан, 2 (0:1). Сельчук Инан, 19 - пенальтидан (1:1). Лукас Подольски, 33 (2:1).
D гуруҳи: Кевиндан гол! Нима?! Кевииин!
Манчестер шаҳрида меҳмон бўлган “Севилья” жамоаси “шаҳарликлар”га яхшигина қаршилик кўрсатди. Коноплянка ҳисобни очиб берганда кўпчилик “МС”нинг мағлубиятини тахмин қила бошлаган бир пайтда Одил автогол солди. Ўйин сўнгида эса Кевин де Брюйне аталмиш “топилма” ўз жамоасини мағлубиятдан асраб қолди.
Туринда “Ювентус” “Боруссия”ни қабул қилди ва нолли дурангга имзо чекди. Аслида кўплаб голли вазиятлар юзага келган эди, лекин омад ҳар икки жамоага ҳам кулиб боқмади.
21 октябрь. Турин. “Ювентус” стадиони.
Ҳакам: Крэйг Томсон (Шотландия).
“Ювентус” – “Боруссия” М. - 0:0 (0:0)
21 октябрь. Манчестер. “Иттиход” стадиони.
Ҳакам: Бас Нейхейс (Голландия).
“Манчестер Сити” – “Севилья” - 2:1 (1:1)
Голлар: Евгений Коноплянка, 30 (0:1). Одил Рами, 36 – ўз дарвозасига (1:1). Кевин де Брюйне, 90+1 (2:1).
Е гуруҳи: “БайАрена”даги драма
Леверкузенда кечган баҳсда мухлислар ажойиб ўйинга гувоҳ бўлишди. Аввалига Чичарито дубль қайд этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Унга жавобан Де Росси ҳам иккита гол урди. Шундан сўнг “Рома” олдинга чиқиб олганди, аммо сўнгги дақиқаларда дуранг қайд этилди.
Борисовда меҳмон бўлган “Барселона” жамоаси БАТЭга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида анча қийналди. Бироқ иккинчи таймда уларда янги етакчи ўзини кўрсатди. Мессининг йўқлигини билдирмаётган Неймар янги Месси бўлиш арафасида турибди.
20 октябрь. Борисов. “Борисов-Арена” стадиони, 13074 томошабин.
Ҳакам: Мануэл де Соуза (Португалия).
БАТЭ – “Барселона” - 0:2 (0:0)
Голлар: Иван Ракитич, 48 (0:1). Иван Ракитич, 64 (0:2).
20 октябрь. Леверкузен. “БайАрена” стадиони, 29412 томошабин.
Ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия).
“Байер” – “Рома” - 4:4 (2:2)
Голлар: Хавьер Эрнандес, 4 - пенальтидан (1:0). Хавьер Эрнандес, 19 (2:0). Даниэле Де Росси, 29 (2:1). Даниэле Де Росси, 38 (2:2). Миралем Пьянич, 54 (2:3). Яго, 73 (2:4). Кевин Кампль, 84 (3:4). Адмир Махмади, 86 (4:4).
Ғ гуруҳи: “Бавария” Лондонда қоқилди
Лондонда “Арсенал” меҳмони бўлган енгилмас “Бавария” кўплаб тахминларни пучга чиқарган ҳолда “тўпчилар”га имкониятни бой берди. Ҳа, “Арсенал” ЕЧЛдаги илк ғалабасини нишонлади, лекин олдинда ҳали оғир ўйинлар бор.
Загребда меҳмон бўлган “Олимпиакос” жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозониб, уйига 3 очко билан қайтди. Бу айни пайтда улар учун жуда ҳам керакли натижа эди.
20 октябрь. Лондон. “Эмирейтс” стадиони, 49824 томошабин.
Ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия).
“Арсенал” – “Бавария” - 2:0 (0:0)
Голлар: Оливье Жиру, 77 (1:0). Месут Ўзил, 90+4 (2:0).
20 октября. Загреб. “Максимир” стадиони, 13678 томошабин.
Ҳакам: Паоло Тальявенто (Италия).
“Динамо” Загреб – “Олимпиакос” - 0:1 (0:0)
Гол: Браун Идейе, 79 (0:1).
G гуруҳи: “Порту”да ғалаба, “Челси”да дуранг
Порту шаҳрида меҳмон бўлган “Маккаби” жамоаси мағлубиятга учради. Португалия жамоаси меҳмонларга деярли имконият қолдиришмади. “Порту” эса 3 очколи бўлди.
Киевда меҳмон бўлган “Челси” клуби нолли дурангга имзо чекди. Моуриньо шогирдлари ҳозирча айтарли натижа кўрсата олмаяпти, ЕЧЛда ҳам, АПЛда ҳам.
20 октябрь. Порту. “Драгау” стадиони, 35209 томошабин.
Ҳакам: Клеман Турпен (Франция).
“Порту” – “Маккаби” - 2:0 (2:0)
Голлар: Венсан Абубакар, 37 (1:0). Ясин Браими, 41 (2:0).
20 октябрь. Киев. “Олимпийский” стадиони, 60291 томошабин.
Ҳакам: Дамир Скомина (Словения).
“Динамо” К. – “Челси” - 0:0 (0:0)
Н гуруҳи: “Зенит” гуруҳ пешқадами
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби Франциянинг “Лион” клуби устидан ғалабага эришиб, гуруҳда пешқадамга айланиб олди. Зюба, Халк ва Даннининг голлари Виллаш-Боаш шогирдларига муваффақият олиб келди.
Испаниянинг “Валенсия” клуби “Гент”ни қабул қилиб, кичик устунлик билан 3 очкога эга чиқди.
20 октябрь. Санкт-Петербург. “Петровский” стадиони, 17517 томошабин.
Ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия).
“Зенит” – “Лион” - 3:1 (1:0)
Голлар: Артем Зюба, 3 (1:0). Александр Ляказетт, 49 (1:1). Халк, 56 (2:1). Данни, 83 (3:1).
20 октябрь. Валенсия. “Месталья” стадиони, 38207 томошабин.
Ҳакам: Феликс Цваер (Германия).
“Валенсия” – “Гент” - 2:1 (1:1)
Голлар: Лассе Нильсен, 15 – ўз дарвозасига (1:0). Томас Фокет, 40 (1:1). Стефан Митрович, 72 – ўз дарвозасига (2:1).
Тур жазолари: рангли карточкалар
3-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 80 марта сариқ карточка кўрсатилди.
3-тур: “энг, энг, энг...”
Энг кўп гол урган футболчилар
Хавьер Эрнандес – 2та (“Байер”)
Даниэле Де Росси – 2та (“Рома”)
Иван Ракитич -2та (“Барселона”)
Энг тез урилган гол
Николас Гайтан, 2-дақиқа (“Галатасарой” – “Бенфика”)
Энг йирик ҳисоб
“Атлетико” – “Астана” 4:0.
Тўпурарлар
5та
Криштиану Роналду (“Реал” Мадрид, 2)
3та
Роберт Левандовски (“Бавария”)
Венсан Абубакар (“Порту”)
Хавьер Эрнандес (“Байер”, 1)
Николас Гайтан (“Бенфика”)
Сейду Думбия (ЦСКА, 1)
Халк (“Зенит”)
Автоголурарлар
Стефан Митрович, Лассе Нильсон (“Гент”)
Одил Рами (“Севилья”)
Лионель Кароль, Ҳоқон Болта (“Галатасарой”)
Андреас Кристенсен (“Боруссия” М)
Жоржо Кьеллини (“Ювентус”)
Давид Оспина (“Арсенал”)
Ненад Эврич, Денис Дедечка (“Астана”).
3-турнинг энг яхши футболчиси ( uff.uz версияси)
3-турнинг энг яхши футболчиси “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру бўлди. Чунки “Бавария”га қарши ўйинда майдонга тушиши биланоқ ҳисобни очди. Месут Ўзил билан яхши ўйин намойиш этди.
4-тур ўйинлари
3 ноябрь, сешанба
“Реал” (Мадрид, Испания) – “ПСЖ” (Франция)
“Шахтёр” (Украина) – “Мальмё” (Швеция)
“Манчестер Юнайтед” – (Англия) ЦСКА (Россия)
“ПСВ” (Голландия) – “Вольфсбург” (Германия)
“Астана” (Қозоғистон) – “Атлетико” (Испания)
“Бенфика” (Португалия) – “Галатасарой” (Туркия)
“Боруссия” (М, Германия) – “Ювентус” (Италия)
“Севилья” (Испания) – “Манчестер Сити” (Англия)
4 ноябрь, чоршанба
“Барселона” (Испания) – БАТЭ (Беларусь)
“Рома” (Италия) – “Байер” (Германия)
“Бавария” (Германия) – “Арсенал” (Англия)
“Олимпиакос” (Греция) – “Динамо” (З., Хорватия)
“Маккаби” (Исроил) – “Порту” (Португалия)
“Челси” (Англия) – “Динамо” (К, Украина)
“Лион” (Франция) – “Зенит” (Россия)
“Гент” (Бельгия) – “Валенсия” (Испания)
Манба: www.uff.uz
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев