. Бир пой оёқ кийимда юришдан қайтарганлари: . ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : « ﻗَﺎﻝَ ﻻ ﻳَﻤْﺶِ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﻓِﻲ ﻧَﻌْﻞٍ ﻭَﺍﺣِﺪَﺓٍ ﻟِﻴُﻨْﻌِﻠﻬُﻤَﺎ ﺟَﻤِﻴﻌًﺎ ﺃَﻭْ ﻟِﻴَﺨْﻠَﻌْﻬُﻤَﺎ ﺟَﻤِﻴﻌًﺎ » ( ﻣﺘﻔﻖ ﻋﻠﻴﻪ ). . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангиз бир пой оёқ кийимда юрмасин, ё иккаласини ҳам кийсин ё иккаласини ҳам ечиб қўйсин», дедилар. . ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ : « ﺇِﺫَﺍ ﺍﻧْﻘَﻄَﻊَ ﺷِﺴْﻊُ ( ﻧَﻌْﻞِ ) ﺃَﺣَﺪِﻛُﻢْ ﻓَﻼ ﻳَﻤْﺶِ ﻓِﻲ ﺍﻷُﺧْﺮَﻯ ﺣَﺘَّﻰ ﻳُﺼْﻠِﺤَﻬَﺎ » ( ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ). . Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз оёқ кийимининг боғичи узилса, уни тўғрилаб олмагунича иккинчи пойининг ўзи билан юрмасин», деганлар. . Азоб тушган диёрларга киришни тақиқлаганлари: ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺍﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠّﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤﺎ : ﺃَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻟَﻤَّﺎ ﻣَﺮَّ ﺑِﺎﻟﺤِﺠْﺮِ ( ﺃﻱ ﻣﺪﺍﺋﻦ ﺻﺎﻟﺢ ) ﻗَﺎﻝَ : ﻻ ﺗَﺪْﺧُﻠُﻮﺍ ﻣَﺴَﺎﻛِﻦَ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻇَﻠَﻤُﻮﺍ ﺃَﻧْﻔُﺴَﻬُﻢْ ﺇِﻻ ﺃَﻥْ ﺗَﻜُﻮﻧُﻮﺍ ﺑَﺎﻛِﻴﻦَ ﺃَﻥْ ﻳُﺼِﻴﺒَﻜُﻢْ ﻣَﺎ ﺃَﺻَﺎﺑَﻬُﻢْ » ﺛُﻢَّ ﺗَﻘَﻨَّﻊَ ﺑِﺮِﺩَﺍﺋِﻪِ ﻭَﻫُﻮَ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﺮَّﺣْﻞِ ( ﻣﺘﻔﻖ ﻋﻠﻴﻪ ). Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Солиҳ алайҳис-саломнинг диёри бўлган) Ҳижрдан ўтганларида: «Ўзларига зулм қилган қавмлар диёрига фақат йиғлаган ҳолатдагина киринглар, токи уларга етган азоб сизларга ҳам етиб қолмасин» деб, маркаблари устида турган ҳолда чопонлари билан юзларини ўраб олдилар. Олов билан азоблашдан таъқиқлаганлари: ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : « ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺎﺭَ ﻻ ﻳُﻌَﺬِّﺏُ ﺑِﻬَﺎ ﺇِﻻ ﺍﻟﻠَّﻪُ » ( ﺭﻭﺍﻩ ﺍﻟﺒﺨﺎﺭﻱ ). Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олов билан фақат Аллоҳ таоло азоблайди», дедилар. ﻋَﻦ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠّﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤﺎ ﻋَﻦ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ : « ﻻ ﺗُﻌَﺬِّﺑُﻮﺍ ﺑِﻌَﺬَﺍﺏِ ﺍﻟﻠَّﻪِ » ( ﺭﻭﺍﻩ ﺍﻟﺒﺨﺎﺭﻱ ). Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг азоби (яъни, ўтда куйдириш) билан азобламанглар», дедилар. Шарҳ: Шариатимиз бизларни айрим ишлардан қайтарганки, бунинг ҳикмати ва манфаатларидан баъзисини биламиз, кўпини билмаймиз. Бироқ мусулмон киши бунинг остида бўлган ҳикматини билгани учун эмас, балки Аллоҳ ва Расулига бўйсунгани учун бу тақиқларга амал қилади. Зеро, шариатда бирон буйруқ ёки қайтариш келган бўлса дарҳол бўйсуниш вожиб, чунки Аллоҳ таоло Ахзоб сурасининг 36-оятида шундай дейди: «Аллоҳ ва унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўъмин ва мўъмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озибди». Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар: Бир пой оёқ кийим билан юриш макруҳ. Солиҳ алайҳис-саломнинг диёрига ўхшаш азоб тушган диёрларга кириш мумкин эмас, аммо шундай ўриндан ўтиш зарур бўлиб қолса, ибрат олган ҳолда, йиғлаб ўтилади. Олов билан азоблаб бўлмайди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1
https://youtu.be/f2BmxKygmkQ