. Аллоҳ таоло айтади: “Уриб қолувчиларга вайл бўлсин! Улар одамлардан ўлчаб олсалар, кўпайтириб оладилар. Уларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, уриб қоладилар. Улар улуғ кунда қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми?! Ўша куни одамлар оламлар Парвардигори (ҳузури)да тик турадилар” (“Мутаффифин” сураси, 1-6-оятлар). . Аллоҳ таоло одамлар ҳақини ейдиган, тарозидан уриб қоладиган кимсаларни дунё ҳалокатидан, охират азобидан огоҳлантирмоқда. Тарозидан уриб қолувчилар ўзгалардан нарса тортиб олишса, ҳақларини тўғри ёки кўпайтириб, оғири билан олишади. Агар ўзлари бошқаларга нарса ўлчаб ёки тортиб беришса, бировнинг ҳақидан уриб қолишади. Ахир, улар қиёматда Аллоҳ олдида туриб ҳисоб беришларини ўйламайдиларми?! Агар шу хусусда фикр юритганларида бундай ишга қўл урмас, бировнинг ҳақини емасдилар. Каъб раҳматуллоҳи алайҳ мазкур оят ҳақида шундай деган: “Бандалар уч юз йил тик оёқда туришади. Уларга ўтириш учун рухсат берилмайди. Мўмин бандага бу фурсат худди бир маҳал фарз намози вақтидек енгил қилинади” (Ибн Мунзир ривояти). "Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев