Билинмас сира унинг ҳеч ками
Ҳузурли бўлар сенла кечган дамлар
Қувват олиб яшайман мен ҳам
Таъсир этмас аёз — саратон
Ҳар ёним бўлар гулу—гулистон
Дунё бўлиб ишқдан бир бўстон
Шодмон бўлиб яшайман мен ҳам
Кулгуларинг жоним роҳати азал
Нозу —ишва, карашманг ғазал
Йўқ мен учун, йўқ сендан гўзал
Сен малак, мен шоҳ бўп ёнингда
Инжиқлигинг эркалигингдан
Қайсарлигинг шаддодлигингдан
Айлонай сени бир сўзлигингдан
Ҳам қора қош, оҳу кўзингдан
***
Унутиб қўйибман кулгуларингни
Қўйибман унутиб сўзлашларинг
Сир ҳамон нени ўйлашларинг?
Не ниятинг, нада мақсадинг
Мен кўзлаб юрибман чўққини
Мақсудим муродим ўқини
Етказ табиат, борлиқ ўзини
Очгил дейман қалбим кўзини
У бирлан забт этай диллар
Шодлансин очилиб гуллар
Яйраб —қувнаб яшаб дўстлар
Битиб кетган каму —кўстлар
****
Кеча сева бошладим, бугун эса
Яна бошладим янгитдан бошқа
Беҳаёдан безибман шунча, эҳ
Яширганим ошкор қилар у
Қўймас тилим ҳатто сўзлашга
Гўё мен омига у доно битта
Арзимасманми ё севса?
Ахир яшаш маззаку севгида
Севгида очилар гул ғунчалар
Битилар ашъор муждалар
Севгида ёшарар ҳатто қариялар
Мунча яхшисан, мунча севги—я
Бағрим очдим, кел бағринг оч


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев