Менга қизиқ эмас кўзларинг ранги,
Ким билан баҳтиёр, кимга зорлигинг.
Муҳими ҳузурли сўзинг жаранги,
Муҳими дунёда сенинг борлигинг!
Чойни суясанми, қаҳвами суюк,
Юрагинг бутунми ё бағринг куюк,
Муҳими ҳисларим, туйғулар буюк,
Муҳими дунёда сенинг борлигинг!
Кексайиб боряпсан, гўдакмисан ё,
Сўзларинг ёлғону ва ёки рўё,
Сени мен минг йилча ахтардим гўё,
Муҳими дунёда сенинг борлигинг!
Энди кетмайман деб айтиб кўр бир бор,
Борлигим жонинга бермасми озор,
Кетиб куйдиради ҳар йили баҳор,
Муҳими дунёда сенинг борлигинг!
Битта вужуддаги иккита одам,
Бир йўлда учрашган иккита қадам,
Бахтимга омон бўл нима бўлса ҳам,
Муҳими дунёда сенинг борлигинг!
Малика Салимова
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев