Предыдущая публикация
Тавозуь-ла туришингни сeваман, бас.
Рўмолингга осилган ғов синовларга,
Сабр сўраб юришингни севаман, бас.
Эй муслимам, чарчамагин зикр айтиб,
Сендайлар бир келар ёки келмас қайтиб,
Рўмоллилар ноёб бўлиб кетган пайти,
Рўмол ўраб юришингни севаман, бас.
Ҳой муслима, сени қандай она туққан?!
Билмам сенга бундай иймон кимдан юққан.
Ҳижолатдан назаримни ерга буккан,
Ерга қараб юришингни севаман, бас.
Ишонсанг гар термулмадим юзингга ҳеч,
Кўзим узоқ боққан эмас кўзингга ҳеч,
Мени ошиқ демасинлар ўзингга ҳеч,
Ҳақни яхши кўришингни севаман, бас.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 10
Осмондаги фариштага ухшатаман.
Туяолмайн гулзорига девонаман.
Бу оламий ишкисига шайдо узим.
Икки олам жаннатила узмай кузим.
Офарин устоз ижодингизга койлман бор булинг бой булинг иллоим.