--- СИЗГА ЭНГ ЯҚИН ИНСОН АЁЛИНГИЗДИР
---
Сизга энг яқин инсонлардан бири бу, аёлингиздир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва саллам : -«Аёлларга икром кўрсатинг. Аллоҳга қасамки, уларни мард(эркаклар)гина эъзозлар, пасткаш кимсаларгини уларни хўрлар. ...» деб таакидлаганлар. У, сизнинг умр бўйи дўстингиз, ҳаётингиздаги энг узоқ давом этадиган шеригингиздир. Унга мулойимроқ бўлишингиз лозим. У сизга энг яқин кишиларнинг бири. У, гўзал муомалангизга энг ҳақли инсонлардан биридир. Айбсиз инсон бўлмайди. Хатога йўл қўйганда кечиринг. Қўполлик билан йўлга солишга урунманг. Улар, қовурғамиздан яралганлар, куч ишлатсак, синдириб қўйишимиз эҳтимоли мав